Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#эътироф

ДИЛРАБО ПАРДАЕВА - ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ МУТАХАССИСИ

Тошкент вилояти “ТУРОН” ахборот-кутубхона марказида “Йилнинг энг яхши Ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик-танловининг 2-босқичи ўтказилди.

Унда 22 туман-шаҳар вакиллари тест синовлари ҳамда буктюбер тақдим этиш шартлари бўйича беллашди.

Якуний натижаларга кўра Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Дилрабо Пардаева фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўланмани қўлга киритди.


Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Отабек Бакиров

@angrenhokimligi_7
#Эътироф

Шаҳзода кучайди
😊😊😊

🔥Танидингизми? Ҳа, бу ўша Ангрен мадоннаси, Шаҳзода Эргашова.

🥇Бугун у Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган иншолар танловида вилоят миқёсида биринчиликни қўлга киритди.

👍Балли, Шаҳзода. "Ёшлар кундалиги" сен каби ёшлардан фахрланади.


Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#эътироф

Ангренлик Мухаммадзиё Анваров Нурафшон шаҳар Президент мактабининг 7-синфида таълим олади.

Муҳаммадзиё Анваров мактабнинг Вице Президенти этиб сайланди.

У Ангрен шаҳар 43-умумий ўрта таълим мактабининг собиқ ўқувчиси саналади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фахр
#эътироф
#онлайн
ҚОМУСИМИЗ  -  БАХТИМИЗ ИФОДАСИ
Шу кунларда юртимиз бўйлаб тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана кенг нишонланмоқда.

Айни дамда Ангрен шаҳрида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган байрам тадбирини шаҳар  ҳокими Алишер Райимов очиб берди.

Ангрен шаҳар раҳбари тадбир қатнашчилари тимсолида барча аҳолини байрам билан муборакбод этди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ангрен шаҳрида коммунал соҳада  ташкилотлар томонидан туну кун хизмат кўрсатилаяпти.

Ангрен ШЭТК томонидан зиммаларидаги вазифалар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар жойига чиқиб,  тезкор ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Қишнинг изғиринли  кунлари электр энергия таъминотининг узлуксизлиги муҳимлигини теран англаган энергетиклар зиммаларидаги  вазифаларни сидқидилдан бажармоқдалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Толибжон Хайдаров "Ўзбекистон Конституциясининг ўттиз йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг ўттиз йиллиги  муносабати  билан Ангрен шаҳар  Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан Сардор Раҳимбоев "Ўзбекистон  Конституциясининг  ўттиз  йиллиги"  кўкрак нишони  билан  тақдирланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ангрен шаҳрида 37 нафар фидойи Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан «Ўзбекистон Конституциянинг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Конституциямизнинг қутлуғ санаси муносабати билан барчани байрам билан қутлади.
Конституциямизнинг қутлуғ санаси арафасида Ангрен шаҳрида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий соҳаларда фидокороналик билан меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойилар меҳнати эътироф этилди.

Улар орасида тадбиркорлар, депутатлар, экспортёрлар, таълим, тиббиёт соҳаси вакиллари бўлиб, барчасига эсдалик нишонлари топширилди.
#эътироф

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг ўттиз йиллиги  муносабати  билан Ангрен шаҳар  Маданият бўлими мудири Шокир Миржалилов ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шукуржон Нарбаевлар "Ўзбекистон  Конституциясининг  ўттиз  йиллиги"  кўкрак нишони  билан  тақдирланишди.

@angrenmadaniyat
#сана
#эътироф

Бугун юртимиз энергетика соҳаси заҳматкашларининг касб байрами.

Ангрен шаҳрига электр энергияси, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказишда Зойидулло Шоисматов раҳбарлик қилаётган "Angren IES" АЖ меҳнат жамоасининг хизматлари таҳсинга лойиқ.

Кўз илғамас меҳнатнинг машаққатини аҳил жамоанинг заҳматкашлари теран ҳис этадилар.

Хонадонларимиз, иш жойимиз, таълим-тарбия муассасаларимиз ёруғлик, иссиқлик билан таъминланишида айнан "Angren IES" меҳнаткашлари тер тўкмоқдалар.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли энергетиклар!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Янги йил шукуҳи кезаётган шу кунларда кўнгиллар янада қувончга тўлмоқда.

Ангрен шаҳар 4 та секторда фаолият юритаётган сектор котиблари, Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари ҳамда бир қатор маҳалла хотин-қизлар фаоллари шаҳарда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, эҳтиёжманд аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда самарали меҳнатлари учун шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Эътироф

УЛАР ВАТАН УЧУН ЖАНГ ҚИЛДИЛАР

Суратда
мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига раҳбарлик қилган инсонлар ва айни пайтда вилоят ҳокими вазифасида меҳнат қилаётган Зойир Мирзаевни кўришингиз мумкин.

🔎Вилоят ташкил топган санада барча раҳбарларни эсга олишга қарор қилдик. Архивларни титкиладик, суратларни қидирдик ва бир амаллаб топдик ҳам.

🔸Буюк ёзувчи Михаил Шолоховнинг "Улар ватан учун жанг қилдилар", деб номланган машҳур романи бор. Негадир юқоридаги инсонларнинг раҳбарлик йўли ҳақида ўйлаганда шу жумла хаёлга келаверди.

🔹Бу инсонлар қандай фаолият олиб боргани бошқа масала, эътиборли нуқта шуки, яхши ният ва мақсадлар билан, вилоятимиз фаровонлигини таъминлаш, уни янада юксалтиришни кўзлаб иш олиб боришга интилишган. Хатоларми? Тушуниб олиш керакки, вилоят ҳокими вазифасида ишлаётган инсоннинг хатоси ёлғиз ўзиники ҳисобланмайди. Бу вазиятни вилоят умумий ижтимоий тафаккурининг маҳсули, барчанинг биргаликдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибати, деб баҳолаш керак, бизнингча. 

⚠️Ҳақиқат шуки, бу инсонлар Ватан учун меҳнат фронтида қўлларидан келганича, имкониятлари етгунча туну кун "жанг" қилдилар ва бу давом этмоқда. Ватанимизда шундай салоҳиятли кадрлар кўп эканлигидан ғурурланамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Тошкент тумани Маданият саройида "Йил аёли" миллий танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Миргазиева, вилоят Маънавият ва маърифат бошқармаси бошлиғи Сайёра Файзиева ҳамда вилоят ташкилотларидан мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
#эътироф
Одатда хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши аввало ундаги билим, салоҳият, иқтидор, истеъдоди билан ўлчаниши ҳақида кўп гапирамиз. Аслида ушбу хислатлар ҳам муҳим. Бироқ, яна бир жиҳатлар борки, у  энг зарури саналади. У ҳам бўлса, одоб, муомала ва ўзаро   мулоқотдаги самимийликдир.
Шоҳиста Мадиярова Ангреннинг асл фарзанди. Сўзи теран, фикри ўткир, каттаю кичикка хушмуомалали. Юқорида қайд этилган хислатлар Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари  Шоҳиста Мадиярованинг вужудида мужассам. Оилада, жамиятда ўз ўрнига эга Ш.Мадияровани нафақат Ангренда балки, вилоят, республика миқёсида азму шижоатли, мард тадбиркор, меҳрибон она,  садоқатли рафиқа, қалби ибога лиммо-лим аёл сифатида яхши танийдилар.
Бугун Шоҳиста Мадиярованиннг таваллуд айёми муносабати билан шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши, ЎзЛиДеП шаҳар аппарати томонидан эҳтиром билан эътироф этилди ва қутланди.

Гулшода Шахонова,
журналист
#эътироф

Ангрен шаҳар 2-сектор таркибида бўлган "Боботоғ" маҳалла раиси Хуршида Душаеванинг эришган ютуқлари шаҳар ҳокими томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тошкент вилояти, Республика босқичлари танловининг "Энг яхши маҳалла раиси" номинацияси бўйича ғолиб бўлган Хуршида Душаеванинг меҳнатлари бошқаларга ибрат бўлди.
#эътироф
Ақидахон Омилова - "Гулзор" МФЙ раиси:
- Бугунги "Гулзор" МФЙда ўтказилган ҳашарда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонини тартибга келтириш ва камчиликларини бартараф этишга кўрсатган кўмаклари ва ташаббуси учун шаҳар ҳокимлигига ва маҳаллага  бириктирилган масъул "Zero Westa" МЧЖ раҳбари Олимжон Абдулхалиловга фаолларимиз номидан ташаккур билдираман!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#мукофот_муборак
#эътироф

18 апрель - Ўзбекистон Республикаси коммунал соҳа ходимлари куни!

Шу муносабат билан коммунал соҳаси барқарорлигини таъминлашда самарали меҳнат қилаётган бир қатор юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан мукофотландилар.

Улар орасида "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК директори Гаибов Эркин Мирзаевич ҳам бўлиб, "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#эътироф

Адлия вазирлиги тизими ходимлари ўртасида ўтказилган касбий танловда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Зуҳриддин Маликов "Энг яхши Давлат хизматлари маркази ходими" йўналишида Республика босқичида 3-ўринни эгаллади.
#эътироф

Ангрен шаҳар 39-умумий  ўрта таълим мактабининг 7 нафар ўқувчиси Фан олимпиадасининг вилоят босқичида қатнашдилар.

Шулардан физика фанидан 9-синф ўқувчиси Нигина Шухратжонова фахрли ўринни эгаллаб халқаро олимпиадага саралаб олинди

Фан олимпиадасининг тожик тилидан 10-синф ўқувчиси Гулчехра Қутбиддинова  вилоят босқичида 3-ўринга сазовор бўлди. Тожик тилидан 11- синф ўқувчиси Хадича Салохиддинова  вилоят босқичида фахрли 3- ўринни эгаллаб,  уларнинг барчаси Республика босқичига ўтди.