Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#расмий #баёнот

Ижтимоий тармоқнинг олтин воҳа саҳифасида жойланган Ангрен шаҳри 32- даҳа 7-уй оралиғида тадбиркор томонидан қурилиш олиб бораётгани тўғрисидаги мурожаат юзасидан расмий,баёнот.

Мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов жойига чиқди ва 32-даҳада олиб борилаётган қурилиш ва ҳудуддаги ҳолат билан яқиндан танишди.. Ҳолат юзасидан шаҳар Ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида шаҳар ҳокими томонидан Прокуратурага қонуний ўрганиш учун топшириқ берилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ангрен шаҳрида халқ эътирозини келтириб чиқарадиган, қурилиш меёр-қоидаларига зид бўладиган қурилишларга рухсат берилмайди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий #баёнот

Ижтимоий тармоқнинг олтин воҳа саҳифасида жойланган Ангрен шаҳри 32- даҳа 7-уй атрофида тадбиркор томонидан техника жалб этилиб, қурилишни олиб бораётгани тўғрисидаги видео мурожаат юзасидан муносабат.

Мурожаат Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганилган. Бу тўғрида расмий баёнот ҳам берилди.

Шаҳар ҳокимлиги ҳозирги ҳолат юзасидан хабари бор. Ушбу масала шаҳар Прокуратураси томонидан қонуний кўриш учун топшириқ берилган.
Айни пайтда шаҳар ҳокимлиги масъуллари зудлик билан жараённинг тўхтатилиши учун зарур чораларни кўрди.
Жараён тўхтатилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#баёнот

Ангрен шаҳар “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида пиёда йўлакларини таъмирлаш бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048 сонли қарори асосида дастурга киритилган Ангрен шаҳар “Истиқлол”, “Тараққиёт” МФЙлари ҳудудида сув қувурлари ва оқова тармоқларини алмаштириш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Жумладан, “Истиқлол” махалласида 3,8 км, “Тараққиёт” махалласида 2,8 км ичимлик сув қувурлари Бош пудратчи “SAYIN SUV INSHOATLARI” МЧЖ ва ёрдамчи пудрат ташкилоти “Suv gaz montaj ta’mir” ХК томонидан реконструкция қилинди.

Мазкур реконструкция ишлари давомида “Тараққиёт” маҳалласида ичимлик суви қувури Ибн Сино кўчаси пиёда йўлаклари остидан ўтганлиги сабабли йўлак ковланган.

Ҳозирда пиёда йўлакларини қайта тиклаш ишлари пудрат ташкилоти томонидан олиб борилмоқда.

Бугунги кун холатига 1,1 км пиёда йўлагининг ковланган қисми қум-шағал аралашмаси солиниб текисланди ва йўлакнинг чуқур жойларига биринчи (черновой) қават асфалть қоришмаси солиниб текислаб чиқилмоқда ва асфалть- бетон қоришмаси билан тўлиқ қоплаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ш. Джумабоев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
#расмий
#баёнот

"НОМЕР"ИНГИЗ ЎТМАДИ, АДМИН!

Оҳангарон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Элёр Ўтбосовнинг
БАЁНОТИ

“Toshkent viloyati ish o`rinlari”
номли телеграм гуруҳи маъмурининг туман ҳокимлигига босим ўтказганлиги ҳолати юзасидан

➡️БАТАФСИЛ

@ohangaronthokimligi
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronthokimligi
#баёнот
#расмий

Об-ҳавонинг ўзгариши, тинимсиз ёмғир ёғиши коммунал соҳа тармоғига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви таъминотида муаммоларга дуч келинмоқда. Муаммоларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти.
Ҳолат юзасидан "Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясида юзага келаётган муаммолар бўйича шуни маълум қиламизки, об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли "Angren IES" АЖда кўмир ёқилғиси ёмғир остида қолиб кетганлиги ва тозаловчи фильтрлар эса лойқа сувнинг лойи тўлиб қолганлиги боис, меъёрдаги керакли ҳароратда иссиқлик узатиш имкони бўлмади.

Натижада узатилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозирда ушбу камчиликлар бартараф қилиниб ҳаророт босқичма-босқич кўтарилмоқда.

Бугунги ёғингарчиликлар, табиат инжиқликлари ва об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли тармоқда юзага келаётган узилишларни истеъмолчиларимиз тўғри тушунадилар, деб ўйлаймиз.

"Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#баёнот

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 17.00 да "Ангрен ИЭС" АЖ энергия блокида авария юзага келган.

Натижада иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узатиш параметрлари пасайтирилди ва шаҳарга узатиш вақтинчалик тўхтатилди.

Юзага келган ушбу жиддий носозликларни бартараф этиш ва таъмирлаш ишлари учун зудлик билан чоралар кўрилди. Айни пайтда корхонада мутахассис ва ишчи-ходимлардан иборат бригада туну кун таъмирлаш ишларини олиб борилиши йўлга қўйилди. Барча куч ва имкониятлар сафарбар этилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолатни назорат қилиш ва носозликларни бартараф этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ комиссияси тузилди.

"Ангрен ИЭС" АЖ энергоблокда олиб бориладиган таъмирлаш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш ва зарур техник, технологик жараёнларнинг сифат самарадорлигини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинганини маълум қиламиз.

Шаҳарга иссиқлик энергиясини узатиш вақти ва санаси тўғрисида тўлиқ қўшимча маълумот берилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқда Ангрен нефтебазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган.Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11 500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#БАЁНОТ

Ангрен шаҳрида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен бўлими раҳбари Жаҳонгир Икромов қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида автойўлнинг "Оҳангарон" кўчаси (5/3 даҳаси йўл яқинида) ҳудудидан ўтган ичимлик суви тармоғида авариявий ҳолат вужудга келган. Ушбу аварияни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти. Шу муносабат билан ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган. Айни пайтда яроқсиз ҳолга келган қувурни алмаштириш ишлари олиб борилаяпти. Бугун кун давомида таъмир ишларини якунига етказилади ва ичимлик сувини узатиш тикланади.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#баёнот

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ангрен- Закон и Равноправие.UZ блогида жойланган “Ҳокимият икки ойдан бери МФЙ идорасига WI-FI тармоқларига пул ўтказмаяти” мазмунидаги исми ёки маҳалла идорасининг аниқ номи кўрсатилмаган номаълум мурожаат ўрганилди.

Ушбу мурожаатда ҳокимликка қаратилган маълумот асоссиз эканлигини маълум қиламиз.    

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг  29-моддасига асосан ушбу мурожаатни аноним, деб ҳисоблайди ва уни кўрмай чиқилишига асослар етарлилигини маълум қилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#баёнот

Сардор Раҳимбаев - Ангрен шаҳар ФВБ бошлиғи:

- Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шуни маълум қиладики, ижтимоий тармоқда
"Ангрен сити" қурилиши учун ажратилган ерлар тутунга бурканиб ётибди" сарлавҳали фотоматериал асоссиз бўлиб, ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганилди. Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига юқорида манзили кўрсатилган масканда ёнғин ҳолати бўйича хабар келиб тушмаган ва қайд этилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби асосланмаган, ёлғон ахборот тарқатмасликларини сўраймиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#раддия
#баёнот
Ижтимоий тармоқларда “Ангрен шаҳрида ҳожатхонада янги туғилган чақалоқ топилганлиги...” юзасидан тарқалган видеоматериал юзасидан шаҳар ИИБ маъмурияти муносабат билдирди
:

- Жорий йилнинг 15 январь куни интернет тармоғида “Телеграм” мессенжерининг турли гуруҳларида, “Ангрен шаҳрида ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ топилганлиги” юзасидан  тарқалган видеоматериал ўрганилди. Мазкур материал бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Ангренда жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига бу каби воқеалар қайд этилмаган. Ушбу видеоматериал Ангрен шаҳри ҳудуди учун фейк (ёлғон хабар) бўлиб, нотўғри маълумот берилгани аниқланди. Фуқароларимиздан асоссиз ва фейк хабарларни тарқатмасликка ҳамда ахборот тарқатишда қонунчиликда белгиланган меъёрларга амал қилишларини сўраймиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#баёнот

Ангрен шаҳрида Тошкент шаҳри йўналиши бўйича транспорт воситаси қатнови тўғрисида Тошкент вилояти Транспорт бош бошқармасининг берган маълумоти ижтимоий тармоқда турли изоҳларга сабаб бўлди. Ангрен шаҳар ҳокимлик Ахборот хизмати вилоят Транспорт бош бошқармасининг берган маълумоти юзасидан ўрганиш олиб борди.

Ҳақиқатан, йўналишли автобус қатновларини жорий қилиш ва уларни бекор қилиш Тошкент вилояти Транспорт бош бошқармасининг ваколатида. Вилоят Транспорт бош бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида тадбиркорлик субъектларидан бирига "Ангрен-Қўйлиқ" йўналиши бўйича 8 та микроавтобус қатнови учун тегишли тартибда фаолият юритишини жорий қилган ва йўл кира ҳақи 20 000 сўм миқдорида белгиланган. Ўрганиш давомида бугунги кунда ммкроавтобуслар қатнамаётгани аниқланди. Масала юзасидан тадбиркор билан мулоқотда бўлдик. Тадбиркорнинг таъкидлашича, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига айрим сабабларга кўра, транспорт қатнови вақтинча тўхтатилган. Бу тўғрида тадбиркорлик субъекти раҳбари юқори турувчи идораларга мурожаат қилганлигини маълум қилди.

Танганинг икки томони бўлганидек, тадбиркорни ҳам тингладик. Тадбиркорликнинг ўзига хос ҳисоб-китоби борлигини, об-ҳавонинг қулай шароитида микроавтобус хизматидан йўловчилар самарали фойдаланмаганлиги, қолаверса, йўналиш учун белгиланган аниқ манзилдаги бекат йўловчи учун ҳам, транспорт бошқарувчиси учун ҳам ноқулайлиги боис, йўналиш тўхтатилган.

Тошкент вилояти Транспорт бош бошқармаси берган маълумотни тушунган ҳолда талқин қилиш сўралади.

‌‌
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#баёнот

Ижтимоий тармоқда тарқалган  "Қорабоғсой" дарёси акс эттирилган видеолавҳа бўйича ўрганиш олиб борилди.

- Ангрен шаҳар "Қатағон", "Самарчўғ" маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорабоғсой" дарёси ва унинг ён-атрофида ҳеч қандай сел кетиши, сув тошқини ҳолати каби табиий офат кузатилмаган. Видеолавҳада тарқалган маълумот нотўғри талқин этилган.Тоғли ҳудудда дарёда оқаётган сувнинг лойқаланиши бу  ёмғирдан сўнг табиий ҳолдир. Шаҳарда мавжуд дарё бўйи ва қирғоқларида, икки маҳаллада анҳор ва ариқларда сел кетиши ва сув тошишининг олдини олиш бўйича Ангрен шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан барча чоралар кўрилган. Фуқароларимиздан одамларда  ваҳима келтирувчи бу каби ахборотларни тарқатмасликларини ва тўғри талқин қилишларини сўраймиз.
Ҳолат бўйича "Қатағон", "Самарчўғ" маҳалла раислари жойига чиқиб ўргандилар ва улар берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ҳозирги соатига маҳаллаларда муҳит тинч. Дарё қирғоқлари, маҳаллалар ички ариқ-зовурлари ва анҳорларида сув тошмаган ёки аҳоли турар-жойларига ёмғирдан сўнг зарар етказилмаган. Анҳор ва ариқ-зовурларда сув тошишнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#баёнот
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Хабар берганимиздек, “Оҳангарон ГЭС” унитар корхонасининг (мини ГЭСга борувчи) Д-1000  мм. затворни алмаштириш, таъмирлаш-монтаж ва шу каби коммуникацион-технологик жараёнлар якунига етказилмоқда.
Яқин соатларда ичимлик сувини етказиш билан боғлиқ жараён бошланади. "Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен филиали томонидан ҳудудларга, кўп қаватли уйлар аҳолисига махсус транспорт воситаларида тоза ичимлик сувини етказиш ишлари йўлга қўйилган.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 70 665-08-60

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#баёнот

Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда кўп қаватли уйларда коммуникация тармоқларида вужудга келган носозлик ва авариявий ҳолатлар юзасидан ҳокимликда ташкил этилган Штабга мурожаат қилиш мумкин.

Шу кунларда ижтимоий тармоқда мурожаатга мўлжалланган айрим телеграм мессенжерида аҳолидан коммунал хизматлар юзасидан турли мазмундаги изоҳлар кузатилмоқда.

Айниқса, электр энергия таъминоти юзасидан "Кимёгар" маҳалласида кўп қаватли уйда хонадонлардан бирининг мурожаати ўрганилганда, мурожаатчи томонидан хонадонда электр йўқлиги маълум қилинган. Ушбу мурожаат Ангрен ШЭТ томонидан жойига чиқиб ўрганилган, мутахассислар жалб этилган ва электр узатилиши аниқланган. Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра, тизим кўздан кечирилганда хонадоннинг ички қисмида электр тизимида носозлик вужудга келган. Ангрен ШЭТ томонидан хонадондаги муаммонинг сабаби тушунтирилган...

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Кўп қаватли уйларда ёки хонадон ички қисмида коммуникация тармоғида муаммолар юзасидан ҳудуддаги бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилиб, техник хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Эслатма: коммунал ташкилотлари кўп қаватли уйнинг коммуникация тизимига тақсимлаш, етказиш, узатиш вазифасини бажаради. Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида коммунал хизматга оид мурожаатлар доимий назоратдалигини маълум қиламиз.

Унутманг, ҳар бир мурожаатни шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ва корхона, ташкилот, муассасалар масъуллари кузатиб боришади ва тегишлиги бўйича муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.

Ижтимоий тармоқда асосланмаган ахборот тарқатмаслик ёки ноўрин изоҳ қолдирмасликни сўраб қоламиз

.
Гулшода Шахонова,
шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот | Матн ҳолида ўқиш

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#Баёнот_матни

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда фуқаро Олим Сулаймонов томонидан билдирилаётган иддао ва танқидий чиқишлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Олим Сулаймонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, ташкилот раҳбарлари, фермерлар, кластерлар томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатларар амалга оширилаётгани ҳақида умумий гаплардан иборат чиқишлар қилиб келмоқда.

Аслида Олим Сулаймонов ўзи даъво қилаётган фаол фуқаролик позициядан келиб чиқиб, мазкур қонун бузилиш ҳолатига доир битта факт, аниқ мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига зудлик билан мурожаат қилиши лозим эди.

Бироқ, Олим Сулаймонов ўзига юқори лавозим беришни талаб қилиб, Тошкент вилояти ҳокими, унинг ўринбосарлари, матбуот котиби, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ва бошқа давлат хизматчилари фаолиятига доир ҳақорат ва туҳматдан иборат сўзларни ижтимоий тармоқлар орқали айтиб келмоқда.

Ҳеч қандай фактларсиз, аниқ мисолларсиз Тошкент вилоятидаги барча даражадаги давлат хизматчилари шаънини ерга урувчи, ҳақиқатдан йироқ бўлган бундай гап-сўзлар маъмурий ва жавобгарликни келтириб чиқаради.
Таъкидлаймизки, Олим Сулаймонов Ташқи меҳнат миграцияси Тошкент вилояти бошқармасига қасқа вақт раҳбарлик қилган вақтда, ўзининг бошқарув соҳасидаги нотўғри қарорлари, ёндашувлари, умуман, малака талабига жавоб бермагани туфайли ишдан бўшаган.

Давлат бошқаруви соҳасида ишлаш имконияти берилганини нотўғри тушуниб, раҳбар шахсларни обрўсизлантирувчи гаплар айтиб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига обуначиларни кўпайтиришни мақсад қилиб, ўз иши қолиб, фақат блогерлик фаолияти шуғулланиб келди.

Бир сўз билан айтганда, у берилган имониятдан фойдалана олмаган. У масъул лавозимда ишлаб юрган пайтларида миграцияга доир давлат сиёсати моҳиятини тушунмасдан, меҳнат мигрантлари ёки таълим, дам олишга саёҳатга борган фуқаролар ўртасидаги фарқ ва тафовутларни ажратмай, умумий рақамларни нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқларда аҳолига мунтазам нотўғри маълумот бериб келган. Бу орқали ҳудудда мигрантлар билан ишлашга доир умумий ишга катта зиён келтирди.

Қатъиян таъкидлаймизки, бу борада Олим Сулаймонов томонидан айтилган бошқа барча гап-сўзлар туҳмат ва ҳақоратдан иборат. Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси Олим Сулаймоновни бундай туҳмат ва ҳақоратдан иборат гапларини тўхтатишга, очиқлик сиёсатини суистеъмол қилмасликка чақиради. Яна бир марта таъкидлаймиз, ҳар қандай қонун бузарликка доир аниқ факт ёки мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши лозим.

Шахсий фаразлардан иборат ва ғаразли мақсадларни кўзлаб ҳақорат, камситиш ва ёлғондан иборат гаплар айтиш ва тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#расмий
#баёнот

Ангрен шаҳар А-373 йўналишининг "Оҳангарон" кўчасида "Қорабоғсой" дарёси ўтган кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик бир томонлама йўлга қўйилди. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub