Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
🌳Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда туман-шаҳар бўлинмалари томонидан Юқори Чирчиқ туманида вилоят "Маънавият ва маърифат боғи" ташкил этилиб, вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари иштирокида манзарали кўчатлар экилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#яшил_макон
#жараён

📌Президентимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ишлари яянада қизғин тус олди.

Ушбу ташаббус Тошкент вилоятида ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Юртимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш ва ёшлар қалбига сингдириш ҳамда аҳоли турар жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳада вилоятдаги маънавият ва маърифат марказлари раҳбарлари ҳам фаол қатнашдилар.

Юқори Чирчиқ туманида яратилган боғ эзгу мақсадларимизнинг тимсолидир.

Алижон Юсупов,
Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
⚡️Зойир Мирзаев депутатлар ва журналистлар билан Нурафшон шаҳри марказидаги янги боғ ҳудуди ҳамда катта арча атрофини айланиб, дўстона суҳбат қилди

➡️
Фоторепортаж

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жамият
Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи Обид Арипов шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, маҳалла раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимига номзодлар билан учрашди.

Мамлакатимизда маҳалла азалдан тарбия ўчоғи ҳисобланган. Асрлар силсиласидан ўтиб, бизгача етиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти катта.

Учрашув давомида ана жиҳатларни қайд этилди.

Таъкидланганидек, ушбу лавозим жорий этилганлиги маҳалла тизими фаолиятига ҳам янгича қараш киритилганини англатади.

Учрашувда сўз олганлар маҳалла ёшларига Ватанга садоқат, элу юртга муҳаббат руҳини сингдириш, илму маърифатли, касб-ҳунарли қилишда янги лавозим эгасининг зиммасидаги масъулият хусусида гапирдилар.

Ушбу учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азиз Парпиевлар ҳам қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#баёнот

Ангрен шаҳар “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида пиёда йўлакларини таъмирлаш бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048 сонли қарори асосида дастурга киритилган Ангрен шаҳар “Истиқлол”, “Тараққиёт” МФЙлари ҳудудида сув қувурлари ва оқова тармоқларини алмаштириш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Жумладан, “Истиқлол” махалласида 3,8 км, “Тараққиёт” махалласида 2,8 км ичимлик сув қувурлари Бош пудратчи “SAYIN SUV INSHOATLARI” МЧЖ ва ёрдамчи пудрат ташкилоти “Suv gaz montaj ta’mir” ХК томонидан реконструкция қилинди.

Мазкур реконструкция ишлари давомида “Тараққиёт” маҳалласида ичимлик суви қувури Ибн Сино кўчаси пиёда йўлаклари остидан ўтганлиги сабабли йўлак ковланган.

Ҳозирда пиёда йўлакларини қайта тиклаш ишлари пудрат ташкилоти томонидан олиб борилмоқда.

Бугунги кун холатига 1,1 км пиёда йўлагининг ковланган қисми қум-шағал аралашмаси солиниб текисланди ва йўлакнинг чуқур жойларига биринчи (черновой) қават асфалть қоришмаси солиниб текислаб чиқилмоқда ва асфалть- бетон қоришмаси билан тўлиқ қоплаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ш. Джумабоев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари https://t.iss.one/angrenhokimligi_7