Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
10 ноябрдан бошлаб импорт қилинган АИ-95 маркали бензин нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади

Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради, маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @ao_uzbekneftegaz ва @UNGPetroBot телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ангрен шаҳрида ҳарбийлар ва хокимият вакиллари томонидан турли танлов ва мусобақалар ўтказиб келинмоқда
Ипотека банк ўзининг илк халқаро облигацияларини чиқаришини ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказишини эълон қилди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ушбу жараёнда JP Морган (АҚШ), MUFG (Япония), Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) ва Societe Generale (Франция) каби халқаро миқёсда етакчи банклар андеррайтер сифатида қатнашиши кутилмоқда.

9-11 ноябрь кунлари Молия вазирлиги ва Ипотека банки раҳбарияти иштирокида 300 миллион доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни чиқариш учун "Global Investor Call" ва инвесторлар билан яккама якка учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Чет элда ишлаб келган фуқарога қанча миқдорда пенсия белгиланади?

〰️〰️〰️〰️
Аброр Холматов, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи:

🔎 Нафақа бу пенсия эмас. Кўп ижтимоий тармоқларда нафақа ва пенсия тушунчаларини чалкаштириб юборишади. Бу икки хил нарса. Нафақа — иш стажи йўқ одамга берилади. Бу давлат томонидан кафолатланган маблағ. Пенсияда эса — шу фуқаро фақат пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшгандан кейингина, унга пенсия тайинланади.

🗳 «Пенсиялар — ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик ҳақидаги пенсияга бўлинган. Шуни адаштирмаслик керак.

❗️Бу нима дегани? Чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда жамғармага ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий солиқларни ўтказган тақдирда, ушбу фуқаронинг иш стажи ҳисобланади. Ва тўланган маблағларидан келиб чиқиб, пенсия миқдори белгиланади.

👷🏻‍♂️ Мисол учун, бир фуқаро чет элда, дейлик Россияда ишлаб келди. У (эркак) 25 йиллик иш стажига эга. Ижтимоий суғурталанган иш стажи бор. Ва бундан ташқари чет элда ишлаган 5 йиллик иш стажи бор.

📈 Пенсия жамғармасига тўланадиган ихтиёрий ижтимоий тўлов суммасининг юқори поғонаси белгиланмаган, минимуми белгиланган. Ками билан бунча тўлайсан, кўпи билан хоҳлаганингча тўлагин, деб қўйганмиз.

🔰 Фуқаронинг ўзи учун пенсия кўпроқ керакми? Марҳамат, пулингиз борми, 111 минг сўм эмас, 1 млн сўм тўланг. Албатта, 1 млн сўм тўлаган (чет элда ишлаб келган) фуқаронинг пенсияси билан 111 минг сўм тўлаган фуқаронинг пенсияси икик хил бўлади. Демак, ўша фуқаро иш стажини бажарса, пенсия жамғармасига қанча кўп пул ўтказса, бу фуқаронинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади».

@mahalla_yangiliklari
#билдириш
#расмий
‼️Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ маъмурияти шуни маълум қиладики, Ангрен шаҳар Озодлик МФЙдаги кўп қаватли уйларга узатувчи иссиқлик энергияси тармоғида вужудга келган носозлик туфайли Тошкент-Ўш йўлининг А-373 йўналишидаги "Оҳангарон" кўчасининг шаҳар ҳудудидан ўтган автойўлнинг айрим қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун 10 ноябрь соат 11.00 дан 15.00 га қадар транспорт ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.⛔️

🚘А-373 йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун шаҳар ҳудудида 2 та йўналиш ташкил этилди.

1. "Тошкент-Фарғона"  йўналиши учун  “Истиқлол”- “Бунёдкор” ва “Навоий” кўчалари бўйлаб ҳаракат.

2. "Фарғона-Тошкент" йўналиши учун эса “Навоий” чорраҳасидан  эски “Тошкент” йўли кўчаси бўйлаб ҳаракат.

Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ маъмурияти
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Ангрен шаҳар "Озодлик" МФЙ 2 даҳадаги кўп қаватли уйларга узатувчи иссиқлик энергияси тармоғида вужудга келган носозликларни бартараф этиш жараёнидан лавҳалар
#IT_академияси

Тошкент вилоятида Япония билан ҳамкорликда IT академияси ташкил этилади

🔰Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

❇️Тадбирда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, мазкур компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва "Gakko plus" компанияси раҳбари Масайя Вашизу иштирок этди.

✍️Самимий руҳда ўтган учрашувда Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академияси бунёд этиш борасида келишувлар имзоланди.

❗️Келишувга кўра, мазкур Академияда ўқиш муддати 10 ойни ташкил этади. Унда ҳафтасига 5 кун видеодарслар бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни япон мутахассиси ва таржимон ёрдамида савол-жавоб ўтказилади.

💻HTML/CSS/JavaScript/PHP/Python дастурлаш тиллари ўргатиладиган Академияда умумий дарс соатлари 260 соат этиб белгиланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
[Переслано от Марғуба Султонова1]
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти агентлиги мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ёшларга_оид_давлат_дастури_амалда
📗Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил ривожлантириш мақсадида Тошкент вилояти Ёшлар марказида Республика ишчи гуруҳи шакиллантирилди. Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиқлари иштирокида тузилган дастурдан ёшларни ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш мақсадида, уларни тадбиркорлик қилишлари учун кредит ажратиш, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шарт шароит яратиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида кутубхоналарни бадиий китоблар билан бойитиш, маданият ва санъат йўналишига қизиқиши бўлган ёшларни маданият уйларига жалб қилиш каби муҳим масалалар ўрин олган.
@yoshlar_agentlik_toshvil