Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
115K photos
8.69K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар сектор раҳбари томонидан “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Эҳтиёжманд ва камбағаллар рўйхатида турган оилаларга моддий кўмак берилди ҳамда яшаб турган таъмирталаб уйлари таъмирланди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Telegram
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали. Мурожаатлар учун: @Shaharhokimligi
веб сайт https://angren.uz
Инстаграм саҳифамиз: angrenhokimligi_7

https://www.facebook.com/profile.php?id=100048958694348
Тошкент вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Чирчиқ шаҳар
🟥Бекобод тумани
🟥Зангиота тумани
🟥Қибрай тумани
🟥Пискент тумани,
🟥Ўрта Чирчиқ тумани
🟥Янгийўл тумани
🟥Тошкент тумани
🟨 Юқори Чирчиқ тумани
🟨Бекобод шаҳар
🟨Янгийўл шаҳар
🟨Оққўрғон тумани
🟨 Бўстонлиқ тумани
🟨Паркент тумани
🟨Чиноз тумани
🟩Олмалиқ шаҳар
🟩Ангрен шаҳар
🟩Оҳангарон шаҳар
🟩Нурафшон шаҳар
🟩Оҳангарон тумани
🟩Бўка тумани
🟩Қуйи Чирчиқ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан брифинг

🏚 1828 та турар жойлар таъмирланди.

👷 🚜 14000 зиёд ишчилар, 800 га яқин техника жалб этилди.

🏗 2640 та хондонга эга жами 66 та кўп қаватли уйларни қуриш ишлари давом этмоқда. 44 тасида подевор ва бетон плита ишлари олиб борилмоқда.

🧯 25 июнь ҳолатига кўра 252 та қайта таъмирланаётган хонадонда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиш ўтказилиб, 380 та ҳолат аниқланди ва 282 таси жойида бартараф этилди.

☎️ 1205 қисқа рақамига 8171 та мурожаат келиб тушди, 8148 таси ижобий хад этилди ва қолгани тегишли ташкилотларга юборилди.

🧪 Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида 218 турар-жой, жами 49550 кв.метр жой дезинфекция қилинди.

🛣 35 км йўл ва 32 та кўприк таъмирланди.
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Эълон
#кимдир_йўқотади_кимдир _топади

‼️Бойматов Бекзод Мирзахматович номига берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унга тегишли пластик карточкаси йўқолган.

‼️ Ҳужжат эртагааси топиб олганлардан суюнчи эвазига қайтаришлари ни сўрайди. Қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин👉 +99894- 214 18 84
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#vahimasizkarantin
#уйда_бўлинг
#билдириш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

⚡️Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими "26-июнь Ҳалқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни" муносабати билан "БИЗ ГИЁҲВАНЛИКГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ"," ГИЁҲВАНДЛИК-УМР ЗАВОЛИ " мавзуларда танлов эълон қилади!

⚡️Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар шеър ва қўшиқлар ижро этилган ва мавзуга оид лавҳалар акс эттирилган расмларни ва 3-4 дақиқадан ошмаган видеороликларини @Shaharhokimligi (ёки ушбу рақамга94-215-71-21) юборишлари мумкин.

⚡️ Видеолавҳалар ва челленджлар Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий саҳифаларига жойланади.

⚡️Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилади.

А. Юсупов, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари
#билдириш
Ҳурматли маҳалла раислари! Маҳаллангизни марҳамат қилиб ободонлаштиринг. Бирорта танқидий фикр бўлса, бемалол. Мен Насибалиева Гулшода Ахборот хизмати ва шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби сифатида жавоб беришга тайёрман!

Ҳақиқатни ёзишга ҳаракат қиламан. Сирасини ва очиғини айтадиган бўлсам, айрим маҳаллаларда жўяли иш қилинмаяпти. Номига ҳаммаси. "Для галочки".

Саҳифамиз орқали ёритилган танқиддан кейин Ахборот хизмат икки уч нафар маҳалла раисига ёқмай қолди. Ўз гуруҳида муносабат билдиришди. Минг афсус... Танқиддан тўғри хулоса тараққиёт гаровилигини билишмас экан... Айримлари. Гап эгасини топади!!!
Бизни кузатинг, танқиддан чарчамаймиз.
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 7 МИНГДАН ОШДИ

Ангрен шаҳри "яшил" ҳудуд тоифасига ўзгартирилган. Аммо бу карантин чоралари бизга тегишли эмас дегани эмас. Асло!

"Ўзбеккўмир" АЖ бош директори томонидан шу йилнинг 24 март санасида жамият корхоналарида коронавирус тарқалишининг олдини олишга оид чиқарилган буйруғи амалда. Демак, карантин талабларига қатъий амал қиламиз.

Кўчага ва ишга тиббий ниқобда чиқинг, ижтимоий масофани сақланг, кронавирусдан ҳимоя воситаларидан мунтазам фойдаланинг.

Н. Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот котиби
#тезкор
#расмий
#билдириш
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, табиий газ истеъмолчилари!
“Ангреншаҳаргаз” филиали маъмурияти, сизларга шуни маълум қиладики, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2021 йил куз-қиш мавсумида газ қувурлари ва ундаги иншоотларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 2020 йилдаги тасдиқланган жадвалига асосан, Ангрен шаҳридаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларининг оптимал босимга кўтариб, зичлик ва мустаҳкамликка синаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 1 июль соат 08.00 дан 3 июль соат 17.00 га қадар Ангрен шаҳрига табиий газ узатилиши вақтинчалик тўхтатилади.
Izoh: sanasiga o'zgartish kiritilishi mumkin
“Ангреншаҳаргаз” филиали маъмурияти https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан брифинг

🏚 1828 та турар жойлар таъмирланди.

👷 🚜 14000 зиёд ишчилар, 800 га яқин техника жалб этилди.

🏗 2640 та хондонга эга жами 66 та кўп қаватли уйларни қуриш ишлари давом этмоқда. 44 тасида подевор ва бетон плита ишлари олиб борилмоқда.

🧯 25 июнь ҳолатига кўра 252 та қайта таъмирланаётган хонадонда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиш ўтказилиб, 380 та ҳолат аниқланди ва 282 таси жойида бартараф этилди.

☎️ 1205 қисқа рақамига 8171 та мурожаат келиб тушди, 8148 таси ижобий хад этилди ва қолгани тегишли ташкилотларга юборилди.

🧪 Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида 218 турар-жой, жами 49550 кв.метр жой дезинфекция қилинди.

🛣 35 км йўл ва 32 та кўприк таъмирланди.
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#билдириш #ФВВ хабари Диққат! Сел хавфи ҳақида!
2020 йилнинг 26-28 июнь кунлари республикамизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, телефон орқали ФВВнинг “1050” рақамига мурожаат қилитшингизни сўраймиз! Ангрен шаҳар ФВБ маъмурияти
____________________________
ВНИМАНИЕ: СЕЛЕОПАСНО!
С 26 по 28 июня в предгорных и горных районах Узбекистана - селеопасно.
Соотечественников, проживающих непосредственно на таких территориях, просим проявлять бдительность и соблюдать все меры предосторожности. В случае возникновения аварийных и других непредвиденных ситуаций, обращаться на короткий номер 1050. Администрация ОЧС города Ангрен
#саховат

🔶Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, вилоятдаги 280 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, маиший техникалар (5 тадан печ, телевизор, музлатгич, газ плита, кир ювиш машиналари ва 280 та тикув машиналар) жами 476,0 млн. сўм миқдорда беғараз ёрдамлар кўрсатилди.

❇️Шу билан бирга вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар уй жойларини таъмирлаш, соғлиқларини тиклашлари, коммунал тўловлари учун ҳар бир туман ва шаҳарларга 70 млн сўмдан жами 1 млрд 540 млн сўм маблағлар ажратилди.

📌Масалан, Оққўрғон туманидаги 20 нафар хотин-қизларга Қуйи Чирчиқ туманидаги янги қурилган замонавий “Кўҳинур” санаторийсида даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саломатлик

Газланган ичимликлар танани қаритади

Калифорния университети олимлари газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш организмдаги ёшга доир ўзгаришларни тезлаштиради, деган хулосага келишди. Ичимлик қанча ширин бўлса, асорати шунчалик жиддий бўлиши мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтказилган 20 дан 65 ёшгача бўлган кишиларда метаболизм, юрак-қон томир билан боғлиқ безовталиклар кузатилган. Ҳар бир беморда махсус текширув ўтказилиб, ҳужайраларнинг ҳаётий фаоллиги, яъни ёшга доир индикатор кўрсаткичлари қайд этиб борилган. Яъни кексалик аломати тезлашганда ҳужайралар ўзига хос тарзда қисқаради. Беморларнинг аксариятида бу ҳолат яққол кўзга ташланган. Олимлар газланган ичимликларга ружу қўймаслик кексайиш аломатлари олдини олишда ҳам муҳим эканини айтишмоқда.
Toshkent viloyati Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha Angren shahar inspektsiyasi xodimlari tomonidan "Sogʻlom" MFY hududidan oqib oʻtuvchi "Qorabogʻsoy" qirgʻogʻi yaqinda qattiq maishiy chiqindilarning toʻplanish holati aniqlandi. 2020 yil 22-23 iyun kunlari mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda olib borilgan texnik tadbirlar natijasida mazkur noqonuniy "chiqindixona" bartaraf etilib, "Qorabogʻsoy" qirgʻoqlari mustahkamlandi.
Umid Matchanov,
Davlat inspektori
@angrenhokimligi_7
[Переслано из Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal]
#Танлов

Табассум қилиш қобилиятингиз борми? 😊

❗️Ундай бўлса, Давлат хизматлари агентлиги Сизни ишга таклиф этади!

Доимий равишда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш — Давлат хизматлари агентлиги олдида турган асосий вазифалардан бири.

❗️Шунинг учун биз ДХМларда сервис-менежер лавозимини жорий этмоқдамиз.

Мазкур ходимнинг асосий вазифалари — Марказларда ҳар бир мурожаатчи учун эътибор даражасини белгилаш, аҳоли билан алоқа қилиш учун қулай муҳит яратиш, юзага чиқиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни олдини олишдан иборат.

Талаблар:

хушмуомалалилик (яхши дикция, яхши нутқ);

стресcга чидамлилик ва турли одамлар билан тил топиша олиш;

меҳнаткашлик;

чет тилларини билиш қўшимча афзаллик беради.

Танловда 20 – 35 ёшдаги хотин-қизларимиз иштирок этиши мумкин.

❗️Психология бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлиш фаолиятингизда фойдали бўлади.

😊Табассум қилиш қобилияти ташриф буюрувчилар билан тил топишда «олтин калитингиз» бўлиши лозим.

Халқимизга хизмат қилишдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этишга тайёр юртдошларимизни танловда иштирок этишларини сўраймиз.

❗️Танловда иштирок этиш учун Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари Кадрлар бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

👉 https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA/780

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 10,4 млрд.сўм маблағ ажратилган.

❗️Бу ҳақда вилоят Молия бош бошқармаси ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида
хабар қилди.

Жумладан:

вилоят бюджети ҳисобидан - 5,2 млрд.сўм;

туман ва шаҳарлар бюджетидан - 5,2 млрд.сўм.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈