Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#таълим

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Истиқлол" маҳалласида 16-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди.

Муассаса "Обод махалла" дастури доирасида реконструкция қилиниб, таъмирланди.

Мазкур даргоҳнинг фойдаланишга топширилишига тараддуд кўрилмоқда.

Шу кунларда муассаса хоналари зарур мебеллар билан жиҳозланаяпти.

Шаҳар раҳбари муассаса ходимлари томонидан тайёрланган ижодий ишларига ижобий баҳо берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from ANGREN OVOZI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlar #angren

Angrenlik yoshlar chet tillarini oʻrganishda peshqadamligi shubhasiz. Shu kabi bilimli yoshlardan biri Avazxon IELTSdan 7 ballni qoʻlga kiritdi.

IELTS topshirib imtihon pulini qaytarib olish uchun nima qilish kerak?
Reading va writingga qanday tayyorgarlik koʻrish kerak?


Bularning barchasiga intervyuda javob olishingiz mumkin.

Toʻliq intervyuni tomosha qiling 👇
https://youtu.be/KBDv-p0qVsk

@angrenovoziuz
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда "Истиқлол" маҳалласида 39-"Б" ва 40-уйлар орасидаги йўлаклар таъмирталаблиги, болалар майдончаси қаровсиз қолдирилгани юзасидан танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат

Хилола Саидаҳматова - "Истиқлол" МФЙ раиси:

- Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 15-сонли баённомага асосан коммунал соҳани яхшилаш, ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини ташкил қилиш топшириғи белгиланган.
"Обод маҳалла" дастурига асосан Ангрен шаҳар “Истиқлол” МФЙ ҳудудида 15 та уйнинг фасад қисми ва 5 та уйнинг пиёда йўлаклари таъмирланди, 2 та болалар ўйингоҳи ва 1 та воркаут майдончаси барпо этилди.

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июньдаги ПҚ-5152-сонли қарорининг 3-иловаси ижроси юзасидан 2022 йил Тошкент вилоятидаги кўп қаватли уйларнининг туташ ҳудудларини ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган дастлабки дастурига асосан “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг олдига 2 та болалар уйингоҳи барпо этиш, 9 та уйнинг 1575 кв.м пиёда йўлакларини таъмирлаш режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар ДСИ эски биноси рўпарасида чиқиндилар йиғилиб қолгани ва олиб кетилмаётганидан юзасидан танқидий мазмундаги материал юзасидан "Истиқлол" МФЙ раиси Хилола Саидаҳматова муносабат билдирди:

- Ҳақиқатан, ҳудудда айрим шахслар томонидан қурилиш чиқиндиси ташлаб кетилган ва олиб чиқилмай тўпланиб ётибди. Ушбу муаммони бартараф этиш учун махсус транспорт воситаси жалб қилинди ва чиқинди белгиланган жойга олиб чиқилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф
#яхши_одамлар

Елкасига юрт юкини юклаган, аҳоли фаровон турмушининг таъминланишига улкан ҳисса қўшган фидойи инсонлар орамизда кўплаб топилади.

Абдуқодир Бегматов асли Ангрен шаҳрининг ўғлони. Туғилиб ўсган она диёрининг янада кўркам, янада обод бўлишида хизмати катта.

Абдуқодир Бегматов ишбилармон, узоқни кўра оладиган тадбиркорлардан. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида халқ ишончига сазовор бўлган депутат ҳамдир.

Абдуқодир Бегматов инсон қадри, одамлар меҳрини асраш, эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатишда кўпчиликка ибрат бўла олади.

Бугун Абдуқодир Бегматовнинг таваллуд айёми билан шогирдлари, дўстлари, яқинлари самимий муборакбод этадилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида ободонлаштириш жараёни
#инсон_қонун

Ангренда сотувга қўйилган автотранспорт эвазига ходимларнинг иш ҳақи ундириб берилди

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан қарздор “U. E” МЧЖга нисбатан бирлашган йиғма ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, унга кўра корхонадан 811,2 млн. давлат божи, 82,8 млн иш ҳақи ҳамда 80 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ташкил қилади.

Бўлим давлат ижрочилари олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “U.E” МЧЖга тегишли автотранспорт хатланиб, ушбу автотранспорт воситаси қонунда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиб, “E-AUKSION” ДУК орқали реализация қилинган.
Автотранспорт сотувидан келиб тушган пул маблағлари суд қарорларига асосан қарздор “U.E” МЧЖнинг ишчи ҳодимларининг ойлик иш ҳақи, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари ҳамда давлат божи учун ўтказилиб берилиши таъминланди.
МИБ Ангрен шаҳар бўлими
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#3_сектор
#жараён

Ангрен шаҳар 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Намуна" МФЙ ҳудудида бўлди.

Ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб,
бодонлаштириш ойлиги" муносабати билан ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#ҳоким_ёрдамчиси

"Янги Гўшсой" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан фуқарога ҳар бир оила - тадбиркор дастури асосида 11 млн. сўмлик бир сотих ер майдонига ихчам иссиқхона куриб берилди.

👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7