#эътироф
#натижа
АНГРЕН - ЭНГ НАМУНАЛИ БЎЛДИ
🔹Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.
🔸Вилоят босқичида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши тизимидаги 3 та бошланғич ташкилот иштирок этди.
🔸Вилоят миқёсида касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ташкилотлар ўртасида 1- ўрин Ангрен шаҳар 38-мактабгача таълим ташкилоти раиси Дилфуза Мамадалиевага насиб қилди. Мазкур йўналишда 2-ўринни Ангрен шаҳар 17-умумий ўрта таълим мактаби раиси Худайназар Тохиров қўлга киритди.
🔹Шунингдек, танловда фаол қатнашган Ангрен шаҳар 28- умумий ўрта таълим мактаби раиси Лобархон Айходжаева фахрли 2-ўринни эгаллади.
🔸Ангрен шаҳар 38-мактабгача таълим ташкилоти, Ангрен Тарихи музейи бошланғич ташкилоти раиси Муқаддам Изатуллаева ҳам вилоят миқёсида 1-ўринни эгаллаб, Тошкент вилояти шаънини ҳимоя қилиш учун Республика босқичига йўлланма олдилар.
🔸Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Абдуҳошим Юлдашов томонидан кўрсатилган “Sushi Bar Angren” оилавий корхона ҳам мазкур танловда иштирок этди ва ва ушбу корхона бошланғич ташкилоти раиси Нилуфар Умматова ҳам вилоятда 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бахтиёр ЮЛДАШЕВ, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши раиси

#расмий
#муносабат
Ангрен шаҳар Болалар шифохонаси бош шифокори М.Ганиева ижтимоий тармоқда жойланган аудиомурожаатга муносабат билдирди: - Маълумки, жорий йилнинг 5 август куни 5/1”а”-12-уйнинг хонадонларининг бирида содир этилган ёнғин натижасида Болалар шифохонасига А.Уразбаева 3 нафар фарзанди билан тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинди. Улар жорий йилнинг 5 август кунидан 9 август кунигача Болалар шифохонасига ётқизилиб, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. 2 нафар фарзандида тутундан заҳарланишнинг енгил даражаси, она ва қизида эса ҳамроҳ касалликлар аниқланди ва ҳар бирига даво муолажаси олиб борилди. Фуқаро Айнура Ўразбаева ўзига ва фарзандларига кўрсатилган тиббий ва психологик ёрдам учун Ангрен шаҳар ҳокимлигига ва шахар Тиббиёт бирлашмаси ходимларига ёзма ташаккур билдирди.
P.S: Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати фуқаро Айнура Ўразбаева билан телефон орқали боғланди. Фуқаро ва фарзандлари бугунги кунда соғ-саломат ҳамда кўрсатилган тиббий ёрдам учун миннатдор эканлигини маълум қилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқда ушбу мавзу юзасидан одамлар изоҳлар бермасликни ва фикр-мулоҳазалар билдирмасликни қатъий сўради. Эътирозга ўрин йўқ. Мавзу ёпиқ. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Angren shahar Xalq ta’limi bo‘limi mudiri R.Abdukadirova 22 va 28-umumta’lim maktablaridagi ta’mirlash ishlari, maktablarning yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik holatlari bilan tanishib, maktab rahbarlari hamda quruvchilar bilan mavjud muammolar hamda ta’mirlash ishlarining sifati bo‘yicha suhbatlashdi. O‘rganish davomida qurilish ishlarini belgilangan muddatda yakuniga yetkazilishini qat’iy nazoratga olish bo‘yicha rahbarlarga tegishli topshiriqlar berildi
📱Angren shahar XTBning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram|Facebook|YouTube|Sayt

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Сўнгги беш йилда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига жорий қилинган янги ёндашувлар
Музифа Султонова, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари:
📌 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобиллар учун давлат рақам белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича биржа орқали сотилиши йўлга қўйилди;
📌 25 та Давлат хизматлари марказлари орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш йўлга қўйилди;
📌2019 йил 1 июлдан жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлашган ахборот тизими ишга туширилди;
📌 “Маъмурий амалиёт” КААТ ҳамда “dyhxx.uz” сайти орқали “Масофадан туриб вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситасини олиб чиқиш”нинг электрон тартиби жорий этилиб, 2020 йилнинг май ойидан ишга туширилди;
📌 2020 йил 1 августдан бошлаб ЙПХ инспекторлари томонидан йўл ҳаракати қоидабузарлик тўғрисидаги маъмурий баённомалар махсус дастурий таъминот ўрнатилган планшетлар ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилиши йўлга қўйилди;
📌транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш экстерриториаллик тамойили жорий этилди;
📌 ҳудуддан қатъий назар давлат рақами белгиларини бериш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилди;
📌 ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон олиш жараёнини жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали “онлайн” кузатиш амалиётини жорий этилди.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан
Расмий хабарлар | Медиабанк

Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
OTA-ONALAR DIQQATIGA!
Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish uchun elektron ariza yuborish va navbatni bilish tizimi, EMIS dasturi serverda vaqtinchalik profilaktik ishlarini olib borish uchun 2021 yil 14-23 avgust kunlari faoliyati vaqtincha toʼxtatildi.
EMIS dasturi 2021 yil 23 avgust kunidan toʼliq oʼz faoliyatini tiklaydi.
Maktabgacha taʼlim vazirligi Аxborot xizmati
__________________
ВНИМАНИЮ РОДИТЕЛЕЙ!
Электронное приложение и система очередей при поступлении в дошкольные образовательные организации, программа EMIS будет приостановлена с 14 по 23 августа 2021 года для временной технической профилактики серверного оборудования.
Программа EMIS возобновит работу в полном объёме 23 августа 2021 года.
Пресс-служба Министерства дошкольного образования
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

❓Коронавируснинг АҚШда аниқланган «йота» штамми Ўзбекистонга кириб келдими?
Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб қайтарди:
❌ «Ҳозирча АҚШни Нью–Йорк штатида аниқланган «йота» штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз», — таъкидлади Отабеков.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#иссиқлик_энергияси
Ангрен шаҳрида коммунал ташкилотлар 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.
«Ангрен Иссиқлик энергияси» ДУК бош муҳандиси Юсуфхон БОБОХОНОВ кун давомида амалга оширилган ишлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
Корхонамиз ишчи-ходимлари "Озодлик" МФЙ 46-даҳа 22-мактаб ҳудудидаги д-159 мм ўлчамли иссиқлик тармоқлари монтаж ишоарини бажардилар. Бундан ташқари, "Гўзал" маҳалласи Қўриқлаш бўлими ҳудудидаги д-108 мм ўлчамли иссиқлик тармоқлари пайвандлаш йўли билан монтаж қилинди. Шунингдек, "Озодлик" МФЙ 6-даҳа "Таҳририят" тор кўчаси 2-уйнинг ярим ертўла қисмида жойлашган 6-сонли МИШ насос станциясида очиб-ёпиш мосламалари ва насос ускунаси тафтиш қилиниб таъмирланди. "Мустақиллик" маҳалласи 11-даҳа ҳудудидаги иссиқлик тармоқлари (д-57 мм ўлчамли 30 метр ҳамда д-108 мм ўлчамли 40 метр) ҳимоя қопламалари билан ўралди.