Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Тўрт дақиқада бартараф этилган

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Навбатчи-диспетчерлик хизматига 2020 йилнинг 5 март куни соат 10.23 да Ангрен шаҳар “Нурчи” МФЙ 5/1а даҳа 9-уй 5-хонадонда ёнғин тўғрисида 9-уй каттаси Х.Матибрагимов томонидан хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига Ангрен шаҳар ФВБ 3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг 2 та тезкор ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 10.30 да етиб бориб, ёнғин-қутқарув бўлинмаси томонидан соат 10.34 да ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг ошхонаси пол қисмида ўрин кўрпалар ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 5-хонадонда истиқомат қилиб келган, спиртли ичимлик таъсирида бўлган 1973 йилда туғилган фуқаро А.Н. ёнғин қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан қутқарилган. Ушбу фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, “Нурчи” МФЙ профилактика инспектори назорати остида Ангрен шаҳрида жойлашган вилоят Наркология диспансерига даволаниш учун олиб кетилган.
Фавқулодда вазиятларга беэътибор бўлмаган 9-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар хусусан уй каттаси Х.Матибрагимовнинг саъй харакатлари, яъни, ёнғинни ўз вақтида пайқаши ва хабар бериши натижасида ёнғин бошланғич даражадаёқ зарарсизлантирилди.
Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг, ҳаётимизни, мол-мулкимизни фавқулодда ҳолатлардан асрайлик!
Ангрен шаҳар ФВБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Тошкент туманидаги «Зуҳринисо» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, ўтказилган тантанали маросимдан лавҳа.

@toshvilpressa
Forwarded from Komil Allamjonov
Матбуот ходимларида ўзини цензура қилиш, қўрқув бор ҳали, чунки давлат идоралари ходимлари томонидан турли таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар ҳам бор.

Уларни ҳимоя қиладиган ягона орган бу — суд бўлиши керак. Лекин бунинг учун энг асосийси — судлар амалда мустақил ишлаши, уларда доим адолат бўлиши керак, ҳар бир норози фуқаро кўчага чиқиши эмас, борадиган жойи суд бўлиши керак ва аҳолида судларга нисбатан ишонч кучли бўлишига эришиш керак.

Шунинг учун ҳам бугунги бизнинг тадбиримизга ўхшаган конференциялар, тажриба алмашиш, доимий мулоқотлар жуда муҳим.

@allamjonov_ki
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Вилоятда давом этаётган кўчат экиш акцияси "Тошкент" телеканали лавҳасида

@toshvilpressa
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳор чоғи гулга бурканганимда бошим устида боларилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...
Ёнимда танҳо сен қолдинг! Ўткир Ҳошимов
​​Ҳар жабҳада фаолдирлар

Ўлкамизга кириб келган кўклам фасли табиатга янгиланиш, одамлар кайфиятига кўтаринкилик олиб киради.
Бугун ҳар бир хонадон, ҳар бир ташкилот, ишлаб чиқариш жабҳасида нозик ҳилқат вакилларига алоҳида эътибор, эҳтиром кўрсатилаяпти.
Аёл қалби меҳрга, эътиборга интилади. 8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
"Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича,
  кеча, 5 март куни “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилибди.
   Ўзбеккўмир" АЖ филиали меҳнат жамоаларида бугунги кунда 1032 нафар хотин-қиз бўлиб, шундан 90 га яқини Ижро аппаратида меҳнат қилаяпти.

Бугун эса эрта тонгда ишга ошиққан, кўмир спноатининг ривожига улуш қўшаётган
"Ўзбеккўмир" АЖ Ижро аппарати ходималари одатдан ташқари ўзгача – баҳорий гуллар билан кутиб олинди.
#спорт
Ёш шахматчилар ютуғи

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика турнирида шаҳар босқичидан ўтиб, вилоятга йўлланмани қўлган киритган 12 нафар вакилимиз қатнашди. Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика турнирининг вилоят босқичида Ангрен шаҳри жамоаси ларимиз фаоллик кўрсатишиб умумий ҳисобда 4 та медални қўлга киритишди. Натижаларга кўра, 7 ёшгача бўлган қизлар ўртасиди 1-ўринни 8-мактаб ўқувчиси Самира Абдуганиева , 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 2-ўринни 7-мактаб ўқувчиси Бахтиёр Абдурахманов, 11ёшгача бўлган қизлар ўртасида 2-ўринни 8- мактаб ўқувчиси Соҳиба Абдуғаниева, 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 2-ўринни ДИМИ ўқувчиси Асрор Турдалиев эгаллади. Тошкент вилоятининг 22 та туман, шаҳари ўртасида Ангрен шаҳри жамоаси энг кўп медалларни қўлга киритишди.
Ирода Хаитқулова,
ёшлар етакчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

https://bit.ly/2VSakPo

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Баҳор жўшқинликка, шижоатга ундайди. Ҳар бир куни байрамларга лиммо-лим. Баҳорги юмушларни бажариш, ҳашар уюштириш ҳам бацрамона кайфиятда ўтади. Кўкламнинг энг мақтункор айёми 8 март куни нишонланадиган аёллар байрами саналади.
35-умумий ўрта таълим мактабида "Сен муқаддассан, муқаддас аел! " номли байрам дастурида айнан хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиладиган кун эканлиги ўз ифодасини топди. Унда ўқувчиларимиз томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар, саҳна кўринишлари айниқса, барча хотин-қизларга янада кўтаринкилик бағишлади.
"Бу менинг онам" қўўшиғига ишланган видеоролик барчага манзур булди. Байрам тадбирига бугунги кунда нафақалик гаштини сураётган аёл устоз,ларимиз таклиф этилди. Ангрен шахар ХТБ мудири в.в.б. Р. Абдуеодирова нафақат таълим тизими балки, жонкуяр депутат сифатида байрамга ташриф буюрган онахонларга, бувижонларга байрам совғаларини улашди. Мактаб кузатув кенгаши раиси Х.Аширкулов барчага табрик йўллади.
Х. Балтабаева,
35-мактаб раҳбари
Депутат Роҳила Абдуқодирова "Гулбоғ" маҳалласида бўлганида, боқувчиси йўқ аёллар билан учрашди.
Батафсил
▶️https://telegra.ph/Amalij-yordam-k%D1%9Ersatildi-03-07
Каналга уланиш ⬇️
@angrenhokimligi_7
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с Международным женским днем – 8 марта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#расмий
#Мукофот _ муборак!

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Парпибоева Озода Абдуқодировна Президент Фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
​​#ушбу_ҳафтанинг_бир_тафсилоти

Профилактика тадбирлари ҳамкорликда ўтади

Кўп миллатли ва кўп сонли аҳолиси мавжуд Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, маҳалла ва оилларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмига янгича ёндашишга эътибор кучайтирилди.
Хусусан, айниқса, ўтган давр таҳлиллари натижасига кўра, оғир ва ўта оғир, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилиши қанчалик аянчли бўлмасин, эндиликда шаҳар секторлари раҳбарлари бошчилигида ҳудудда бу каби ҳолатларнинг барвақт олдини олишга бор имкониятлар ишга солинишига, ҳатто битта жиноят ҳам жиноят эканлиги инобатга олинган ҳолда, янгича йўналишда иш олиб борилишига жиддий эътибор қаратила бошланди. Шу мақсадда Ангрендаги 4 та сектор раҳбари шаҳар ҳудудида "Пайшанба - профилактика куни" тадбирларининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган режа асосида ўзаро ҳамкорликда тушунтириш ва тарғибот тадбирларини йўлга қўйдилар.
Ушбу ҳафтада "Боботоғ","Тараққиёт",, "Грум", "Соғлом", " Майдон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

"Тараққиёт" фуқаролар йиғинида Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудов, шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник 3-сектор раҳбари Олим Эргашевлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Гап шундаки, ушбу маҳаллада истиқомат қиллувчи Шаҳло Маҳкамова собиқ турмуш ўртоғи Дониёр Маҳкамов ажрашган бўлсада, иккиси бир манзилда яшайдилар. Мол-мулкка эгалик қилиш борастда ўзаро келишмовчилик ҳамон давом этаяпти. Натижада хонадонда нотинчлик юзага келган. Ш.Маҳкамова собиқ турмуш ўртоғи Д.Маҳкамов томонидан ҳақорат қилинганлиги ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140- моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилганлиги маҳалла раиси, фаоллари ва кенг жамоатчиликка маълум қилиниб, муҳокамага қўйилди.
Йиғилиш давомида юзага келган ўзаро келишмовчиликнинг олди олинмаса, оқибати яхши бўлмаслиги тўғрисида фикр билдирилди. Маҳалла раиси, профилактика инспектори ва фаоллари ушбу ва шу каби хонадонларни мунтазам назорат қилишлари, доимий равишда мулоқотда бўлишлари зарурлиги қайд этилди. Маҳалладаги нотинч оилалар аъзоларини муросага чақириш, маънавий-маърифий тадбирларга жалб қилиш, келиб чиқаётган нотинс ҳолатнинг сабабларини ўрганиш ва оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб боришга келишиб олинди.
Ангрен шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан "Уч авлод учрашуви" тадбирлари бошланди.
Батафсил▶️https://telegra.ph/YUz-k%D1%9Ezlarida-mamnunlik-ifodasi-aks-ehtdi-03-07
Каналга уланиш⬇️@angrenhokimligi_7