Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иқтисодиёт
#Ангрен
Мис қувур заводи Ўзбекистон 24 телеканали нигоҳида
#иқтисодиёт
#ишлаб_чиқариш

"Ангрен кўмир кони" филиалида учта янги конвейер линияси ишга туширилди

⚡️Ушбу линиялар ишга туширилиши ҳар жиҳатдан корхона учун фойдали бўлди. Натижада ички йўллар қуриш ва таъмирлаш учун тошни турли ўлчамларда майдалаб, саралаб етказиб бериш йўлга қўйилди. Суткасига 350-400 кубометр тошни қайта ишлаш қувватига эга ушбу мажмуа жиҳозлари "Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи" филиалида тайёрланди ва монтаж қилинди.

🔰−Шу пайтгача қурилиш-таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган тошни бир ўлчамда майдалаб етказиб берардик. Эндиликда имкониятимиз кенгайди,−дейди 58-бўлим бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов.

📌58-бўлимда йигирма нафардан кўпроқ ишчи-ходим бўлиб, жамоа аъзолари кон устаси, механик, конвейер машинисти, электрик, пайвандчи ва чилангарлардан иборат. Конвейер машинистлари Ойбек Насибалиев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Тошматов, Миржалол Эргашев, ишчилардан Ғулом Раҳмонов, Тоҳир Газиев ва бошқаларнинг катта тажрибаси ва сидқидил меҳнати туфайли бўлимда иш жараёни муваффақиятли ташкил этилмоқда.

📌Эндиликда мазкур бўлим жамоаси кон ички автомобиль ва темир йўллари қурилиши учун ойига ўртача 10 минг тонна қайта ишланган тош етказиб беради.
#иқтисодиёт_ва_инвестиция #факт_ва_рақам Ангрен шаҳрининг иқтисодий ривожланиши тўғрисида ✍️Инвестиция дастури доирасида 2020-2022 йилларда 62 та инвестиция лойиҳалари бўйича 3 трлн. 656 млрд. 270 млн. сўм капитал ўзлаштириши эвазига 3 882 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.
🔹2020 йил шаҳар ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 916 млрд, 719 млн.сўм бўлган 33 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 2031 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
▪️2020 йил 1 декабрь ҳолатига Давлат дастури доирасидаги 28 та лойиха ишга туширилиши режалаштирилган эди, аммо “COVID-19” пандемияси эълон қилинганлиги сабабли карантин даврида 2 та лойихалар (Ангрен Стиль Компанй ҳамда Сентрал Азия Чемикалс) декабрь ойи якуни билан амалга оширилади. Қолган 5 та лойиҳа бўйича пандемия туфайли ўз муддатида ишга туширилиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Тошкент вилояти инвестиция ва ташқи савдо бошқармасига лойиҳаларнинг муддатини 2021 йилнинг 2-чорагига қадар узайтириш бўйича таклиф киритилган.
🔺Жорий йил 1 декабрь ҳолатига 26 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 514 млрд. 237 сўм ўзлаштирилган ва 1 171 та янги ишчи ўрни яратилган. Жумладан амалга оширилган 26 та лойиҳадан 2021 йилда 61 млрд. 680 млн сўм қўшимча бюджет даромадларини ошишига хисса қўшади.
☑️Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича 2020 йил учун режа шаҳарда фаолият юритаётган 10 та корхоналар томонидан 29 млн. 492 минг. АҚШ доллар этиб белгиланган. 🔰Январь-ноябрь ойлари учун белгиланган режа 26 млн. 533 минг АҚШ доллари бўлиб, амалда 29 млн. 200 минг АҚШ доллари бажарилган. Режага нисбатан 110 фоизни ташкил этди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен #иқтисодиёт #кичик_бизнес_ва_хусусий тадбиркорлик #сарҳисоб 🌀2020 йил январь-декабрь ойлари учун белгиланган режа 29 млн. 492 минг АҚШ доллари бўлиб, 32 млн. 400 минг АҚШ доллари бажарилиши белгиланган. (режага нисбатан 110 фоиз)
❇️Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва маҳалла гузарларида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича хабарингиз бор Ангрен шаҳри саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги етиштириш ҳажми кам. Шундай бўлсада Ангрен ИЭС корхонаси яқинида бугунги кунда 100 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони тадбиркорларга гидропоника усулида “Иссиқхона” ташкил қилиш учун ажратилиши белгиланди. Натижада 460 га яқин янги иш ўринлари ва бюджетга қўшимча 2,7 млрд сўм ундирилади.
📶Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун олис ва тоғли ҳудудларда ҳамда хизмат соҳаси йўқ маҳаллаларда “Контейнер” усулида савдо, маиший хизмат кўрсатиш, кичик ишлаб чиқариш, тўқувчилик, гўзаллик салонлари, поябзал таъмирлаш устахонаси ва бошқа шу каби тармоқларни ривожлантириш учун 87 та тадбиркорларга контейнер ўрнатиш учун ер майдонлари бириктирилди. Бугунги кунда ушбу тадбиркорлар томонидан тақдим этган лойиҳасига мувофиқ 36 таси ўз бизнесларини бошлади. 51 таси лойиҳалаш ва хужжатлаштириш ишларини олиб боришмоқда. #️⃣Бунинг натижасида 184 та янги иш ўринлари ҳамда бюджетга қўшимча 422,8 млн. сўм тушиши кутилмоқда.
(Ангрен шаҳар ҳокимининг халққа Мурожаатидан)
#жараён
#иқтисодиёт_ва_имконият
#тадбиркоплик

✔️Маълумки, Ангрен шаҳридаги мавжуд тижорат банклар раҳбарлари "маҳаллабай" тизими бўйича маҳаллаларда фуқаролар билан мулоқотда бўлаяптилар.

🔎 Ангрен шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Сулкаев бошчилигида тижорат банк раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги "Кимёгар" маҳалласида бўлдилар.

🔹Маҳалла раиси ва ходимлари билан биргаликда ҳудуддаги тадбиркорлик билан шуғуланиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашдилар ва уларнинг муаммоларини ўргандилар.
@angrenhokimligi_7
#Ангрен
#иқтисодиёт
#қулай_муҳит

🔎Бугунги кунда Ангрен шаҳар кичик саноат зонаси ҳудудида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари амалга оширилган.

🔗Кичик саноат зонасининг 5-лот қисмида 0.21 Га, 6-лот ҳудудида 0-22 ГА майдонида мавжуд лотлар чегарасигача электр энергия тармоғи (ТП ўрнатилган), табиий газ қувурлари (ГРП ўрнатилган), ичимлик суви ва оқава тизими мавжуд.
📌 Коммунал тизими узлуксиз таъминланади.
 https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
 
 
#бандлик
#иқтисодиёт

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланмоқда.

"Геолог" маҳалласидаги "Golden Stella" масъулияти чекланган жамият фаолият юритаётганига бир йилдан ошди.

Шаҳардан олис ҳудуддаги маҳаллада жойлашган ушбу корхона маҳаллий хом ашёдан трикотаж маҳсулотлари ҳамда елим пакетлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона фаолиятининг натижасида маҳалла ёшлари ва аёлларидан 20 нафарининг бандлиги таъминланди.

Эндиликда улар замонавий технологиялар ва ускуналарни бемалол бошқариш билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига ҳам улуш қўшмоқдалар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#инвестиция
#иқтисодиёт
#музокара

Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашди ва юртимизда экспорт масаласига Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, бунинг учун имконият ва имтиёзлар мавжудлигини қайд этди.

Шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жасур Зайниддиновлар экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун кўмаклашиш юзасидан зарур таклиф, тавсиялар ҳамда нафақат МДҲ давлатларига, балки Европага ҳам экспорт қилиш учун мавжуд имконият ва имтиёзларга алоҳида урғу бердилар.

Мулоқотда қатнашган "Теплоизоляционная" ҚК МЧЖ, "Angren fruits" МЧЖ, "Angren line" МЧЖ раҳбарлари ўз фаолияти ва лойиҳалари ҳамда келгусидаги режалари тўғрисида фикр билдирдилар.

Муҳими, шаҳарда экспорт кўрсаткичлар самарадорлигини таъминлаш белгиланди.
#электр_таъминоти
#иқтисодиёт
#натижа

Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона, кичик саноат зонасида татиқ этилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигпни таъминлашда коммуникация тизимининг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ҳар бир соҳа кесимида шаҳар ҳокими А. Райимов томонидан белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, "Central asia chemicals" МЧЖ корхонаси электр таъминоти билан боғлиқ масала ижобий ечимини топди.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:

- "Central asia chemicals" электр таъминоти ишончлилиги бўйича 2- тоифага кирган корхоналардан бири бўлганлиги сабабли Ангрен ШЭТК корхонаси ходимлари томонидан корхонанинг электр таэминоти бўйича иккинчи 10 кВ линиясини тармоққа улаш ишлари якунланди. Эндиликда мазкур корхона электр энергиядан узлуксиз фойдаланишга эришилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инвестиция
#иқтисодиёт

Россиялик инвесторларга юртимизда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

Мамлакатимизда инвестиция жозибадорлигини ошириш, иш фаолиятини амалга ошираётган инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш бўйича бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ангрен шаҳар, Адлия булими, Давлат хизматлари маркази хорижий сармоя иштирокидаги "ANGREN PACK" АЖ ҚК инвесторлари Руслан Гиниятулин ва Лина Гильмановаларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

🖇Инвесторлар яратилган ва кўрсатилаётган хизматардан ҳамда йўлга қўйилган сифатли сервис ва иш сифатидан миннатдор бўлишди.
#иқтисодиёт
#Ангрен_ЭИЗ

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов Ангрен эркин иқтисодиёт зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхонасида бўлдилар.

Ойига ўттиз минг квадрат, йилига уч миллион квадрат кафель ва санфаянс маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Корхона ўз маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини оширмоқда. Бугунга келиб Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига махсулотлар экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг олти ой мобайнида жами 750 минг АҚШ экспорт қилинди

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#жараён
#фаолият

ҲОКИМ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, Ангрен ЭИЗ дирекцияси раҳбари Абдумуталиб Хожиматов, коммунал ташкилотлар раҳбарлари ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7