#Ангрен_ЭИЗ
Ангренда янги инвестиция лойиҳалари
Ушбу лойиҳалар истиқболлари кўриб чиқилди. Лойиҳанинг умумий қуввати йилига 3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга етади.
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар карантин талабларига риоя қилган ҳолда Ангрен эркин иқтисодий зонасида бўлиб, янги истиқболли хорижий лойиҳаларни самарали жойлаштириш бўйича ҳудудлардаги инвестицион муҳит билан яқиндан танишишди.
Инвестиция соҳасида Ангрен шаҳри, Оҳангарон шаҳри ва туманида фаолият юритаётган бир қатор корхоналар Ангрен ЭИЗ таркибига киради. Шу боис, ҳар бир ҳудудда бўлиб, амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорлар ва инвесторларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш инвестиция соҳаси ривожи учун муҳим саналади.
Жумладан, Ангрен ЭИЗ да саноат йўналишида фаолият олиб бораётган “Angren Steel Company” МЧЖ маҳкамлаш материаллари (саморез) ишлаб чиқариш корхонаси томонидан инвестицион лойиҳанинг янги бизнес режасини тасдиқлаш тўғрисида таклиф билдирилган. Лойиҳанинг умумий қуввати йилига 3минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга эга. Корхонадаги иш ўринлари сони 84 тани ташкил этади.
Шунингдек, ҳозирги мураккаб пандемия шароитига қарамай, ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудларга чиқиб, жами 5 та лойиҳани кўриб чиқиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, бир неча бор огоҳлантирилишларига қарамай,"Angren Technology Group"МЧЖ ҚК масъуллари инвестицион мажбуриятини ўз вақтида бажармаганликлари сабабли ушбу ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур корхона Ангрен ЭИЗ аъзолигидан чиқарилди.
Шунингдек, тадбиркорларга ҳар бир қарич ердан мақсадли ва унумли фойдаланиш нечоғлик муҳим эканлиги тушунтирилиб, бундан буён масалага масъулият билан ёндашиб, ажратилган ер майдонларини оптималлаштириш ва лойиҳаларни жадаллаштириш зарур эканлиги тушунтирилди.
Ж.Абдусаломов иш жараёни мобайнида Ангрен ЭИЗ даги ҳудудларни бирма-бир кўздан кечирар экан, унда бунёд этилиши режалаштирилаётган, йўл ёқасига туташ ҳудудлардаги биноларнинг замонавий, кўркам қиёфа акс этиши ҳамда янги истиқболли лойиҳаларнинг ташқи кўриниши ва жозибадорлигини янада ошириш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

#иқтисодиёт
#Ангрен_ЭИЗ
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов Ангрен эркин иқтисодиёт зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхонасида бўлдилар.
Ойига ўттиз минг квадрат, йилига уч миллион квадрат кафель ва санфаянс маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.
Корхона ўз маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини оширмоқда. Бугунга келиб Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига махсулотлар экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг олти ой мобайнида жами 750 минг АҚШ экспорт қилинди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7