Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
3️⃣3️⃣3️⃣

🤷‍♀️Endilikda siz o’qishga kirish uchun avgust oyini kutishingiz shart emas .
☝🏻Nima uchun deysizmi?
Unda eshiting!
Angren universiteti 2023-2024 o’quv yili uchun qabulni rasman ochiq deb e’lon qiladi.
🏫1-maydan Angren universitetida qabul jarayoni boshlandi.

🔄Yo’nalishlar;
➡️Davolash ishi(kunduzgi)
➡️Xorijiy til va adabiyot (kunduzgi)
➡️Iqtisodiyot(kunduzgi,sirtqi,kechki)
➡️Maktabgacha ta’lim(kunduzgi,sirtqi,
kechki)
➡️Boshlang’ich ta’lim (kunduzgi,sirtqi,kechki)
➡️Pedagogika va psixologiya (kunduzgi,sirtqi,kechki)
➡️Moliya va moliyaviy texnologiyalar (kunduzgi,sirtqi,kechki)
➡️Milliy g’oya ma’naviyat asoslari,va huquq(kunduzgi,sirtqi,kechki)

📑Hujjatlaringizni topshiring,imtihondan o’tgach talaba bo’lish baxtiga erishing.

Aytgancha
🔴
Ro’yxatdan o’tish mutlaqo bepul!
🎯O’z kelajagingizga befarq bo’lmang.

☎️Bog’lanish uchun;
+99894 598 88 88
+99855 901 88 80

👉Online hujjat topshirish uchun quyidagi havolaga o’ting auni.uz/uz/comission


🌐Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
📷Instagram | 🔵Facebook | 🚀Telegram
#таҳлил

Ангрен шаҳрида архитектура ва шаҳарсозлик талабларига риоя қилиш, ноқонуний қурилма ва қурилишларга барҳам бериш ҳамда ҳудуд кўркини замонвий тус олдиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчлигида тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари иштирокида ноқонуний қурилма ва қурилишлар юзасидан берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди. 

Шаҳар раҳбари томонидан ушбу йўналишда қатор камчиликлар мавжудлиги ҳамда бу борада сусткашликларга йўл қўйилаётгани кескин танқид қилинди.

Муҳокамалар давомида зарур таклиф ва тавсиялар берилди. Белгиланган галдаги вазифалар ижроси шаҳар ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ишлаб_чиқариш

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ишлаб чиқариш қувватига эга корхоналарнинг фаолиятини кўздан кечирдилар.

Хусусан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Angren MEAT-MILK" масъулияти чекланган жамиятда бўлдилар.

Унда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш потенциали, иш ўринлари ва ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Бундан ташқари, малакали кадрлар тайёрлаш, аҳолининг ишсиз қатламининг бандлигини таъминлашда бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар яратилиши юзасидан тушунтирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔰O'rta Chirchiq tumanida "Yoshlar sayilgohi"ning ochilish marosimi ko'tarinki ruhda o'tdi.

👉Batafsil bu yerda o'qing👈


O‘rta Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati.

👉Kanalga ulanish:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Барча жойларда бўлгани сингари бугун Ангрен шаҳрида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари кенг кўламда нишонланди.

Ўқув йилининг якунланиши муносабати билан эрталабдан Ангрен шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирларда қатнашдилар.

Эрталабдан бошланган тадбирларда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев 18-, ҳоким ўринбосарлари Жасур Зайниддинов 5-, Салим Анарбоев 7-, Мавлуда Абдурахмонова 13-умумий ўрта таълим мактабларида бўлдилар ва Давлатимиз раҳбарининг "Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига" йўллаган табригини ўқиб эшиттирдилар.

Бундан ташқари, ўқув йили давомида бир қатор ютуқларни қўлга киритган ўқитувчилар ва ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube