Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ишлаб_чиқариш

⚡️Ангренда йил бошидан буён 2 трлн 62 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

📌Ангрен шаҳридаги 363 та саноат корхонаси томонидан йил бошидан буён 2 трлн 62 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Маҳсулотларнинг 30 фоизи экспортга йўналтирилган.

🔶 Айни пайтгача маҳсулотларнинг 10 фоизи маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда. Йил охиригача шаҳарда 3 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
#иқтисодиёт
#ишлаб_чиқариш

"Ангрен кўмир кони" филиалида учта янги конвейер линияси ишга туширилди

⚡️Ушбу линиялар ишга туширилиши ҳар жиҳатдан корхона учун фойдали бўлди. Натижада ички йўллар қуриш ва таъмирлаш учун тошни турли ўлчамларда майдалаб, саралаб етказиб бериш йўлга қўйилди. Суткасига 350-400 кубометр тошни қайта ишлаш қувватига эга ушбу мажмуа жиҳозлари "Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи" филиалида тайёрланди ва монтаж қилинди.

🔰−Шу пайтгача қурилиш-таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган тошни бир ўлчамда майдалаб етказиб берардик. Эндиликда имкониятимиз кенгайди,−дейди 58-бўлим бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов.

📌58-бўлимда йигирма нафардан кўпроқ ишчи-ходим бўлиб, жамоа аъзолари кон устаси, механик, конвейер машинисти, электрик, пайвандчи ва чилангарлардан иборат. Конвейер машинистлари Ойбек Насибалиев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Тошматов, Миржалол Эргашев, ишчилардан Ғулом Раҳмонов, Тоҳир Газиев ва бошқаларнинг катта тажрибаси ва сидқидил меҳнати туфайли бўлимда иш жараёни муваффақиятли ташкил этилмоқда.

📌Эндиликда мазкур бўлим жамоаси кон ички автомобиль ва темир йўллари қурилиши учун ойига ўртача 10 минг тонна қайта ишланган тош етказиб беради.
#ишлаб_чиқариш
#реализация

“Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизматининг хабрига кўра, жамият томонидан, жорий йилнинг 11 ноябрь ҳолатига режадаги 11 390 тонна ўрнига 22 000 тонна (193,1%), йил бошидан буён 3 123 731 тонна кўмир қазиб олинди.

“Ўзбекэнерго” АЖ нинг электрстанцияларига сутка давомида 5 319 тн, йил бошидан 2 324 258 тонна кўмир юклаб берилди.

Аҳолига (суткалик режа 1 400 тонна ) 8 237 тонна (588,4%), йил бошидан 370 664 тонна (98,2%) кўмир юклаб берилди.
#ишлаб_чиқариш
#реализация

⚙️“Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизматининг хабрига кўра, жамият томонидан, жорий йилнинг 11 ноябрь ҳолатига режадаги 11 390 тонна ўрнига 22 000 тонна (193,1%), йил бошидан буён 3 123 731 тонна кўмир қазиб олинди.

“Ўзбекэнерго” АЖ нинг электрстанцияларига сутка давомида 5 319 тн, йил бошидан 2 324 258 тонна кўмир юклаб берилди.

Аҳолига (суткалик режа 1 400 тонна ) 8 237 тонна (588,4%), йил бошидан 370 664 тонна (98,2%) кўмир юклаб берилди.
#саноат #ишлаб_чиқариш "Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган ўн бир ойида давомида шаҳарда кўмир қазиб олиш 196,9 минг тоннага ўсган ва 3,7 миллион тоннадан ошган.

▪️Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил январь-ноябрь ойларида республика корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 322,3 трлн. сўмни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг жисмоний ҳажми индекси 2019 йилнинг шу даврида 100,1 фоизни ташкил этди.

▪️ Кончилик ва карьер қазиб олиш корхоналарида - 22,5 фоизга камайиши натижасида саноат ишлаб чиқариш ҳажми пасайди.

▪️2020 йил январь-ноябрь ойларида тоғ-кон саноати ва конларни қазиб олиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 28,4 трлн. сўмни ёки умумий саноатнинг 8,8 фоизини ташкил этди.

▪️Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида таъкидланишича, табиий газ қазиб олишда энг катта кечикиш кузатилмоқда. Расмий статистика, хусусан, Ўзбекистонда "зангори олов" ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,3 миллиард кубометрга камайганлиги - 44E, 9 миллиард кубометрни ташкил этганлигини қайд этди.

▪️Газ конденсати ишлаб чиқариш 663,9 минг тоннага камайди ва 1,26 миллион тоннани ташкил этди.

▪️Шу билан бирга, узоқ вақт давомида биринчи марта нефт қазиб олиш 32,7 минг тоннага ошди - 673,4 минг тоннагача

▪️Расмий статистик маълумотларга кўра, ўн бир ой давомида кўмир қазиб олиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 196,9 минг тоннага ўсди ва 3,7 миллион тоннадан ошди.

▪️Шағал ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши кузатилмоқда - ўн бир ой ичида 470,2 минг тоннадан январ-ноябр ойларида 235 минг тоннагача.

▪️Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг расмий прогнозларига кўра, пандемия сабабли жаҳон товар бозорларидаги салбий тенденция газ, кўмир, нефт қазиб олиш ва тоғ-кон саноатидаги бошқа фаолиятни кескин пасайишига олиб келди ва бу йил ушбу соҳадаги пасайиш 26 га тенг бўлиши кутилмоқда (9 %).
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ишлаб_чиқариш
#реализация
#сарҳисоб

“Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Ўзбеккўмир" АЖда кон устки қатламини очиш ишлари январь ойи режаси 2396,0 минг кубометр бўлиб, амалда 2504,8 минг кубометр ёки 108,8 фоизга ортиғи билан бажарилган.

Бу борадаги режа “Ангрен” кўмир кони бўйича 125,9 фоиз, “Апартак” кўмир кони бўйича 57,2 фоизга тенг бўлди.

Январь ойида 261 000 тн. ўрнига 265 000 тн. кўмир қазиб олинган. “Ангрен” кўмир кони – 221473 тн. (141,5 %). “Апартак” кўмир кони – 38 596 тн. (38 %).
“Шахта усулида кўмир қазиб олиш кони” – 5 328 тн (118,4 %).

Январь ойида истеъмолчиларга 374164,1 тн. Кўмир юклаб жўнатилди.
Электр станцияларига – 246194 тн
Аҳоли эҳтиёжлари учун − 119 050 тн.
Биржа ва тўғридан-тўғри шартнома асосида − 8701,4 тн.

Конлардан январь ойида 8869,4 тн. каолин қазиб олинган бўлиб, истеъмолчиларга 16863,9 тн. каолин етказилган.
#жараён
#ишлаб_чиқариш

ЭКСПОРТЁР КОРХОНА МУАММОСИ ЎРГАНИЛДИ ВА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

🔎Ангрен шаҳрида ишлаб чиқаришга мўлжалланган тадбиркорлик субъектлари тобора кенгаймоқда.
Шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудда ишбилармонлик муҳитини барқарорлаштириш, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.

🔹Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Ғафур Ғулом" маҳалласида жойлашган "Аngren steel kompaniy" масъулияти чекланган жамиятга қарашли корхонада бўлди.

📌Унда корхона фаолияти билан яқиндан танишди ва тадбиркор билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, қурилишда ишлатиладиган (шруп-"саморез") маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

📍Учрашув давомида юзага келган айрим муаммоларни бартараф этиш учун амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.

⚡️Йилига уч минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжаллагган ушбу корхонада ҳозирги кунда юз нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилади.

▪️Ички бозорга маҳсулот еткпзиб бераётган ушбу корхона ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилишни ҳам йўлга қўйган.
👉@angrenhokimligi_7
#ишлаб_чиқариш

🔹Истиқлолимизнинг қутлуғ санаси арафасида Италия технологиялари асосида қурилишда ишлатилалиган йилига 4,5 миллион квадрат кафель маҳсулотлари ишоаб чиқаришга мўлжалланган "National Ceramics" МЧЖ қўшма корхонаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда маҳсулот сифатига ҳам эътибор қаратган.

🔹Ҳозирги кунда 260 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган мазкур жамоада иш қизғин.

🔹Корхона ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Хусусан, корхона маъмуриятининг берган маълумотларигв кўра, яқин кунлврда янги линия ишга туширилиши ркжалаштирилган. Ушбу линия ишга туширилиши натижасида 120 ўрин иш ўрни яратилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ишлаб_чиқариш
"Ўзбеккўмир" АЖ республикамизда кузатилаётган вақтинчалик энергия танқислигини бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида кўмир қазиб олиш ҳамларини кеча, 26 январь куни қарийб икки бараварга кўпайтирди.

Тезкор маълумотларга кўра, сутка давомида режадаги 11,7 минг тонна ўрнига 20,2 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди. "Ангрен" кўмир конида ишлаб чиқариш 163,6 фоизни, "Апартак" кўмир конида 104,3 фоизни ташкил қилди. Шахта усулида кўмир қазиб олиш конида ҳам иш бир маромда давом этиб, суткалик режа 119,2 фоизга тенг бўлди.

Шунингдек, кон устки қатламини очиш бўйича суткалик режа ҳам 80,4 минг кубометр ҳажмида ортиғи билан бажарилди.

Маълумот учун, энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарларига кўра, республикамизда амалдаги иссиқлик электр станцияларидан фақатгина Тахиатош ИЭС табиий газ билан тўлиқ таъминланмоқда. Навоий, Сирдарё, Таллимаржон, Тошкент ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳозиргача табиий газ билан таъминланганлик даражаси 50-80% ни ташкил этмоқда.
uzbekkumir_uz
#ишлаб_чиқариш

Вилоятимиз раҳбари Зойир Мирзаев Италия технологиялари асосида қурилишда ишлатиладиган йилига 4,5 миллион квадрат кафель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "National Ceramics" МЧЖ қўшма корхонасида бўлди.

Унда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда маҳсулот сифатига ҳам эътибор қаратди.

Ҳозирги кунда мазкур корхонада 260 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиоқда.
#ишлаб_чиқариш

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ишлаб чиқариш қувватига эга корхоналарнинг фаолиятини кўздан кечирдилар.

Хусусан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Angren MEAT-MILK" масъулияти чекланган жамиятда бўлдилар.

Унда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш потенциали, иш ўринлари ва ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Бундан ташқари, малакали кадрлар тайёрлаш, аҳолининг ишсиз қатламининг бандлигини таъминлашда бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар яратилиши юзасидан тушунтирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube