Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиббиёт

🏥Вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларининг ҳолатини яҳшилаш учун республика бюджетидан 300 миллиард маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда Ўрта Чирчиқ туманидаги шифохоналарнинг моддий техника базаси янгиланмоқда.

👉Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Табрик
#Тиббиёт_ходимлари_куни

📆Тошкент вилояти ҳокимлигида шифокорларнинг касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

⚡️Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш тўғрисида сўзлаб, бугунги долзарб паллада тиббиёт ходимларининг мардонавор хизматлари ва жасоратлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Жараёнда сектор раҳбарлари томонидан ҳам соҳа ходимларининг меҳнатлари эътироф этилди.

🤝Тадбирда тизимда самарали фаолият юритиб келаётган, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган бир гуруҳ фидойилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#қарор_ва_ижро #тиббиёт
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
📌Маълумки, юртимизда давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасига оид Фармон, фармойиш ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔎Жорий йилнинг ноябрь ойида соғлиқни сақлаш тизимига оид фармон ва қарорлари асосида барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам ижросини таъминлашга бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти. 📎Қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигида шаҳар Штаби ташкил этилди ва масъуллар бириктирилди. 🔸Бугун шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раислигида бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибида асосан Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган 6110-сонли Фармони, шунингдек, 2020 йил 10 ноябрдаги аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган 4887-сонли ҳамда жорий йилнинг 12 ноябрдаги давлат тиббий механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этишга йўналтирилган 4890-сонли ва тиббий профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган 4891-сонли Қарорларининг мазмун-моҳияти ва уни татбиқ этишнинг муҳим омиллари атрофлича муҳокама қилинди.

📍Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбоев, Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори С. Джумакулов, Кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори М. Саиткулова, 1-оилавий поликлиника бош шифокори П. Рисбековалар шаҳар ҳудудида ушбу муҳим ҳужжатлар асосида олиб борилаётган жараёнлар юзасидан ахборот бердилар.

🔹Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов соҳага татбиқ этилган ислоҳотлар замирида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшга доир касалликлар турини аниқлаш, даволаш билан боғлиқ вазифалар, яратиладиган шарт-шароитлар ва моддий ресурсларни алоҳида қайд этди.

▪️Шунингдек, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида иш юритиш, аҳоли саломатлигини назорат қилишда хатлов жараёнини изчил ва сифатли бажариш, қарорлардаги топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш зарурлигига урғу берди.

🔺Йиғилишда тасдиқланган "йўл харита"си, бажарилиши лозим бўладиган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ижроси ва самарадорлигини таъминлашга келишилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#назорат
#тиббиёт

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг  татбиқ  этилиши, тиббиёт  муассасаларида шароитларнинг яратилиши белгиланган тартибда бўлиши мутасаддиларининг доимий эътиборида ва назоратида.

⚡️Куннинг тунги вақтида шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжонов шаҳарда мавжуд  тиббиёт  муассасаларида бўлди.

🔎Хусусан, Ангрен шаҳар марказий шифохона,  Акушерлик комплекси, Тошкент вилояти Наркология диспансери, Реабилитация маркази Болалар шифохонаси ва Оилавий поликиникаларнинг тунги вақтдаги ҳолатини кузатди.

📌Шаҳар прокурори асосан шифохоналарда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда яратилган шароитларга эътибор қаратиб, муассасалар аҳволи тўғрисида беморлар билан юзма-юз мулоқотлар орқали ўрганди.

🔗Шунингдек, ҳар бир тиббиёт муассасасидаги иситиш тизимининг аҳволи ва узатилаётган иссиқлик  ҳароратини ҳам кўздан кечирди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тиббиёт

АНГРЕНДА ЯНГИЛИК

Ангрен шаҳрида юқори технологик операция ўтказиш имконияти яратилди.

Шаҳар Марказий шифохонасида етакчи шифокорлар томонидан чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш операцияси бажарилди.

Эндиликда бу каби операция Ангрен шаҳрининг ўзида амалга оширилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тиббиёт

Ҳоким тиббиёт соҳасига оид фаолият билан танишди

Маълумки, юртимиз ҳаётида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласига давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида қараб келинмоқда.

Айниқса. Аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатишга ҳамда буларнинг барчаси  оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”.

Ана шу ҳаётбахш ғоя бугун Ангрен шаҳрида ўз ифодасини топмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тиббиёт
#семинар

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан, меҳнатга лаёқати бўлганлар соғлиғини назорат қилиш, турли касб касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Тиббиёт бирлашмаси томонидан семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Республиканинг малакали ва юқори тоифали мутахассислари Ангрен шаҳри шифокорларининг малака ва кўникмаларини ошириш учун ўқув-семинар ўтказдилар.

Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub