Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#назорат

Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мовлуда Абдураҳмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, Кенгаш раиси ўринбосари Эркин Эргашевлар "Жигаристон" маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси бмлан биргаликда маҳаллада энг кўп мурожаат қилаётган фуқароларнинг муаммосини жойида ҳал этиш, айниқса, аҳоли, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар ва ечимини топишда натижадорлигини таъминлаш юзасидан таклифлар, мулоҳазалар билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#Ангрен

Сектор раҳбарлари томонидан нарх-наволар доимий назоратга олинган

✔️Шу кунларда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш, сунъий оширилишига йўл қўймаслик, ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ва бошқа масъуллар ҳамда Нуронийлар кенгаши фаоллари деҳқон бозори ва савдо ярмаркаларида бўлдилар.

📌Ўрганиш давомида мутасаддилар шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

⚡️Деҳқон бозори, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти, озиқ-овқат заҳиралари сақланаётган омборлар, улардаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.
👉 Каналга уланиш: @angrenhokimligi_7
#Ангрен
#3_сектор
#назорат

Маълумки, бугунги ислоҳотларнинг самарадорлигида ҳудудлардаги секторлар раҳбарларининг улуши катта.

Ангрен шаҳридан олисда жойлашган аҳолига озиқ-овқат таъминоти ва нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ҳудудларда секторлар раҳбарлари томонидан ўрганилиб, назорат ўрнатилаяпти.

📌Хусусан, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов шаҳардан олисда жойлашган "Янгиобод" маҳалласида бўлди.

⚡️Дастлаб озиқ-овқат дўконларида сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, нархларни оширмаслик бўйича тушунтирди.

🔹Шундан сўнг маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан аниқланган ноқонуний қурилмалар ва бўш объектлар ҳолати билан танишди ва ҳар бирини назоратга олди.
#ўрганиш
#назорат

Маълумки, Давлатиимиз раҳбарининг “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4962-сон қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳар 2-сонли касб-ҳунар мактаби негизида Тошкент вилояти қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил топган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари Ангрен шаҳар 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўлдилар.

Унда муассаса фаолияти ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва мавжуд камчиликларни ўргандилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш
#назорат
#1_сектор
🔎Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Қатағон" маҳалласида бўлган чоғида ҳудудда 120 ўринга мўлжалланган болалар боғчасининг қурилиш ишлари билан ҳам танишди.

📍Қурувчи-ташкилот масъулларига қурилиш ишларини сифатли якунлаш юзасидан таклиф, тавсиялар берди.

🌍Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш
#назорат

Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ҳудудда ер қонунчилиги билан боғлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратилган.

🔹Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳарда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари ўрганилиб, уларнинг олди олинмоқда.

🔗Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилишлар бўйича олиб борган ўрганиш давомида тадбиркорлар билан учрашди ва масала юзасидан тушунтиришлар олиб борди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов шаҳарда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ва ундлаги шарт-шароитлар билан танишди.
Хусусан, бугун эрталабдан “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси ҳамда "Кимёгар" ўйингоҳида ҳам бўлиб, спорт билан шуғулланишда ва хизмат кўрсатишда сифатга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият
#назорат

Байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ангрен шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолини сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда галдаги ўрганиш Ангрен деҳқон бозори ҳудудида олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасида нархларнинг сунъий ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб бордилар ва назоратни кучайтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#3_сектор
Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида фуқаролардан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юзасидан 3-сектор раҳбари Абид Ариповга мурожаат келиб тушди.

Сектор раҳбари мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва фуқароларга муаммонинг вужудга келиш сабаблари ҳамда ҳал этилгани тўғрисида тушунтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#3_сектор
Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида фуқаролардан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юзасидан 3-сектор раҳбари Абид Ариповга мурожаат келиб тушди.

Сектор раҳбари мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва фуқароларга муаммонинг вужудга келиш сабаблари ҳамда ҳал этилгани тўғрисида тушунтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳолига кўмир ёқилғисини етказиш ва таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  фуқароларнинг кўмир маҳсулоти таъминотига оид мурожаатларини эътиборга олиб, жойига чиқиб ўрганди.

Бугун шаҳар раҳбари фуқаролар билан масала юзасидан учрашди ва ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топишда жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши барчани янада сергак торттирди. Ангрен шаҳрида кўмир таъминотининг барқарорлигига ҳар жиҳатдан назорат кучайтирилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ушбу масалага жиддий ёндашиб, "Кўмиртаъминот" томонидан тарқатилаётган ёқилғининг сифати ва миқдори билан боғлиқ масалаларни назоратга олди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, фикр-мулоҳазаларини тинглаб, юзага келган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#тиббиёт

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг  татбиқ  этилиши, тиббиёт  муассасаларида шароитларнинг яратилиши белгиланган тартибда бўлиши мутасаддиларининг доимий эътиборида ва назоратида.

⚡️Куннинг тунги вақтида шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжонов шаҳарда мавжуд  тиббиёт  муассасаларида бўлди.

🔎Хусусан, Ангрен шаҳар марказий шифохона,  Акушерлик комплекси, Тошкент вилояти Наркология диспансери, Реабилитация маркази Болалар шифохонаси ва Оилавий поликиникаларнинг тунги вақтдаги ҳолатини кузатди.

📌Шаҳар прокурори асосан шифохоналарда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда яратилган шароитларга эътибор қаратиб, муассасалар аҳволи тўғрисида беморлар билан юзма-юз мулоқотлар орқали ўрганди.

🔗Шунингдек, ҳар бир тиббиёт муассасасидаги иситиш тизимининг аҳволи ва узатилаётган иссиқлик  ҳароратини ҳам кўздан кечирди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
Ангрен шаҳар  ҳокими  Алишер Райимов "Ҳаккарман-Янги Жигаристон"  маҳалласида  бўлди ва ижтимоий соҳа объектларининг аҳволини бориб  кўрди.

Маҳалла шаҳар марказидан олисда жойлашган бўлиб, унда 15-ДМТТ,  39-умумий ўрта  таълим  мактаби ҳамда оилавий поликлиника  филиали фаолият юритади.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов 15-Давлат мактабгача таълим ташкилотига борди.

Маълумки,  маҳаллада 280 ўринли 15-ДМТТ  биносининг дераза,  пол қисми "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида таъмирланиб,  янгисига алмаштирилмоқда.

Шаҳар раҳбари Молия бўлими бошлиғи билан  биргаликда  мазкур жараёнда бажарилаётган иш ҳажми ва сифатини кўздан кечирди ва зарур тавсия,  таклифлар  берди. Таъмирлаш ишларини  якунлаш ҳамда маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлигини назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов тегишли мутасаддилар билан биргаликда "Ташаббусли бюджет" маблағлари эвазига таъмирланаётган бир қатор таълим муассасаларида бўлди.

Хусусан, шаҳар раҳбари "Ёшлик" маҳалласида 280 ўринга мўлжалланган 45-ДМТТда ҳам бўлди.

Унда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича мазкур муассасанинг коммуникация тармоқларида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнини бориб кўрди. Ўрганиш давомида иссиқлик ва ичимлик суви тармоғида бажарилиши лозим бўлган техник-муҳандислик ишларининг белгиланган тартибда олиб борилиши ва сифатга эътибор қаратилишини тушунтирди ва назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Маълумки, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 41-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тармоғида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш чоғида мазкур мактабдаги таъмирлаш жараёнини ҳам кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#4_сектор
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд "Жигаристон" маҳалласида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда.

Бугун 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов мазкур муассасада бўлди. Унда иссиқлик тармоғида таъмирлаш жараёнини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида сектор раҳбари томонидан иш ҳажми ва сифати билан боғлиқ масалалалар муҳокама қилиниб, зарур тавсиялар берилди ва назоратга олинди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube