Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Сайёр суд аввалида Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Толибжон Хайдаров сўзга чиқди ва юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қадри ва манфаатлари қонун билан ҳимояланганини алоҳида қайд этди.

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Толибжон Хайдаров, судья Баҳром Эсанбаев, шаҳар ИИБ  бошлиғи Абид Ариповлар иштирокида ўтган сайёр суд жараёнида Ангрен шаҳар ИИБ ЖХД пробация гуруҳининг судга тайёрлаган тақдимномалари кўрилди.

Хусусан, ахлоқ тузатиш  жазосини ўтаётган ҳамда Ўзбекистон  Республикаси  ЖКнинг озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган ўн нафар маҳкумга ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини муддатидан олдин шартли равишда озод этиш иши кўрилди ва уларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, имкониятлар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПДИ

Сайёр суд жараёнидан видеолавҳа

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Толибжон Хайдаров "Ўзбекистон Конституциясининг ўттиз йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг ўттиз йиллиги  муносабати  билан Ангрен шаҳар  Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан Сардор Раҳимбоев "Ўзбекистон  Конституциясининг  ўттиз  йиллиги"  кўкрак нишони  билан  тақдирланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳолига кўмир ёқилғисини етказиш ва таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  фуқароларнинг кўмир маҳсулоти таъминотига оид мурожаатларини эътиборга олиб, жойига чиқиб ўрганди.

Бугун шаҳар раҳбари фуқаролар билан масала юзасидан учрашди ва ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топишда жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши барчани янада сергак торттирди. Ангрен шаҳрида кўмир таъминотининг барқарорлигига ҳар жиҳатдан назорат кучайтирилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ушбу масалага жиддий ёндашиб, "Кўмиртаъминот" томонидан тарқатилаётган ёқилғининг сифати ва миқдори билан боғлиқ масалаларни назоратга олди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, фикр-мулоҳазаларини тинглаб, юзага келган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7