Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
🔥Toshkent viloyatining Angren shahri hududidagi "Jigariston" mahallasi shahardan uzoqda boʻlib, asosan olis, og'ir va togʻ oldi hududi hisoblanadi.

Angren shahrida bugungi kunda 6341 ta suyultirilgan gaz isteʼmolchilari mavjud.
Shundan 560 tasi togʻli hududdagi isteʼmolchilar hisoblanadi.
Havoni har qanday haroratida soha xodimlari tomonidan aholi roziligi yoʻlida kechayu kunduz mehnat qilinmoqda.
Bugun Jigaristonliklarga 106 ta suyultirilgan gaz ballonlari tarqatildi.
Tumandagi isteʼmolchilarning barchasi ID karta bilan toʻliq taʼminlangan.

2022 yilning shu davrigacha isteʼmolchilarga 1165 tonna gaz yetkazib berilgan. Mahalladagi isteʼmolchilarga 2022 yil boshidan 70.6 tonna suyultirilgan gaz yetkazib berilgan. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#туйғу
Янги Ўзбекистоннинг умидли ёшларини Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳрида мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар онги шуурида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, озод ва обод юрт фуқаросидек бахтга мушарраф бўлишнинг моҳияти чуқур сингдирилмоқда.

Ўсиб-улғайган ҳар бир йигит-қизда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг бўлиши жуда муҳим. Шуни эътиборга олган ҳолда Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 16 ёшга тўлган йигит-қизларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштириб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан фуқароликни тасдиқловчи ID-карталари тантанали топширилди.

Унда Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Иброҳим Ҳатамовлар фуқаролик ҳужжатларини ўз эгаларига топширдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари асосида, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бериш ва уларни доимий рўйхатдан ўтказиш ишлари тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳрига узоқ йиллар олдин қўшни  республикадан доимий яшаш учун келган шахслардан етти нафарига Ангрен шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификация ID -карталари расмийлаштириб берилиб, уларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолари ижобий ҳал қилиб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатлар олиш учун барча қулайликлар яратилган.

Бугунги кунда бўлим томонидан 16 ёшга тўлган йигит-қизларга ҳамда фуқароларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштириб берилмоқда.                                 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан фуқароликни тасдиқловчи  ID-карталари тантанали топширилди.

Унда Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Иброҳим  Ҳатамовлар фуқаролик ҳужжатларини ўз эгаларига топширдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инсон_қадри

Маълумки, Ўзбекистон тараққиётининг Янги босқичида одамларни рози қилиш, адашганни тўғри йўлга бошлаш, йиқилганни суяш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Ана шу улуғвор тамойил замирида халқимизга хос инсонпарварлик, кечиримлилик ва бағрикенглик қадриятлари мужассам.

Ҳозирги кунда ушбу жиҳатлар эътиборга олинмоқда. Ўз ҳаётида билиб-билмай хато қилган, жиноят кўчасига кириб қолганларга имкониятлар берилиб, ғамхўрликлар кўрсатилаяпти. Уларни тўғри йўлга қайтариш, жамият учун фойдали шахсга айлантиришнинг самарали чоралари кўрилмоқда. 

Бугун Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди, шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда ташкил қилинган сайёр суд давомида инсонпарварлик тамойиллари янада ўз ифодасини топди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7