Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#уйда_қолинг
#ёз - 2020
35-умумий ўрта таълим мактабининг 4-"a" синф ўқувчиси Маржона Норжигитованинг '" Kўринмас ёв" мавзусида расмлар чизибди.
#Ёз_ўтади_соз

"КОИНОТ" ОРОМГОҲИ БОЛАЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАДИ

🔎Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари мазмунли ва мароқли ўтишларига алоҳида эътибор қаратилган.

📌Хусусан, "Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ишчи-ходимларнининг фарзандларининг оромгоҳда дам олишларини ташкил этишди. Унда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли "Коинот" оромгоҳи ёзги мавсумга шай қилинди.

⚡️Бирлашган касаба уюшма қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий йил ёзги мавсумида босқичма-босқич жами 840 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

🔗 Бугун "Ўзбеккўмир" АЖ ишчи-ходимларининг 250 нафар фарзанди табиат қўйнида дам олишлари учун тоғ-ён бағрида жойлашган "Коинот" оромгоҳи томон йўл олдилар.
@angrenhokimligi_7
#ёз_ўтмоқда_соз ТАЪТИЛНИНГ БИРИНЧИ МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ
✍️Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида Ангрен шаҳридаги “Оппартак” маҳалласида жойлашган “Йўлчи” оромгоҳи мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Мавсум давомида уч босқичга мўлжалланган оромгоҳда жами 800 нафарга яқин ўғил-қиз дам олиши учун барча шароитлар мавжуд.
🔎“Қамчиқавтойўл” ун тар корхонаси тасарруфидаги мазкур болалар оромгоҳида асосан йўлсозларнинг фарзандлари дам оладилар. Жорий йил ёзги таътилнинг биринчи мавсумига якун ясалди. Дастлабки мавсумда жами 223 нафар ўғил-қиз 12 кун давомида мароқли ҳордиқ чиқаришди.

🔗Таътилнинг биринчи мавсуми якунланиши муносабат билан оромгоҳ қўйнида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, РМММ шаҳар бўлими раҳбари Ёрқин Жўраевлар болалар оромгоҳида бўлдилар
Бу ердаги болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва ёш қаламкашлар ўртасида китобхонлик тарғиботини ташкил қилдилар. Унда болаларга совға-салом сифатида 20 та турли бадиий адабиёт ҳамда музқаймоқлар улашдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёз_ўтмоқда _соз

ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР ОРОМГОҲГА КУЗАТИЛДИ

Ангрен шаҳрида ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг соғломлаштириш оромгоҳида дам олишлари учун йўлланмалар билан таъминладилар.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан 22 нафар ўғил-қиз имтиёзли йўлланма орқали"Коинот" соғломлаштириш оромгоҳига кузатилди.

"Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфидаги "Коинот"оромгоҳи тоғлар ён-баағрида жойлашган бўлиб, биринчи ва иккинчи мавсум давомида жами 500 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқардилар.

Бугун кўмир саноати соҳаси меҳнаткашларинино 228 нафар фпрзанди ҳамда ҳокимлик томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланган 22 нафар ўғил-қиз навбатдаги учинчи мавсум учун оромгоҳга йўл олдилар.
✍️Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉@angrenhokimligi_7
#Ёз_2022
#онлайн
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида кончилар фарзандлари хушманзара «Коинот» оромгоҳига кузатилмоқда.

Оҳангарон туманидаги тоғли сўлим Четсув қишлоғи ҳудудида жойлашган «Коинот» болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи мавсум бўйи тўрт навбатда жами 750 ўғил-қизни қабул қилади.
@uzbekkumir_uz
#ёз_ўтмоқда_соз

Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 37-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган «Бинафша» соғломлаштириш майдончасида оромгоҳнинг 2-мавсум ёпилиш тадбири ўтказилди.

Унга ХТБдан филология фанлари методисти Г.Нуралиева, табиий фанлар методисти Б.Масаитова, «Беруний»МФЙ раиси Ж.Қурбоновлар таклиф этилдилар.

Тадбирда оромгоҳда ҳордиқ чиқарган ўғил-қизлар томонидан жозибали рақслар, оҳанграбо қўшиқлар ижро этилди,саҳна кўринишлари,спорт ўйинлари намойиш этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ёз_2023

"Коинот" болалар соғломлаштириш лагерида галдаги смена бошланди

Ҳозиргина "Ўзбеккўмир" АЖ офиси ҳовлиси олдидан лагерга "АТТ" филиалининг 6 дона "Isuzu" автобусида мавсумнинг навбатдаги болажонлар гуруҳи юборилди. Жўнатиш чоғида жамият Бирлашган касаба уюшмаси фаоллари, ота-оналар ҳозир бўлдилар.

Бош тарбиячи Мадина Баракаеванинг айтишича, смена давомида ўғил-қизларни бир-биридан қизиқарли тўгарак машғулотлари ва спорт мусобақалари кутмоқда.

Яхши дам олиб қайтинг, болажонлар!

https://t.iss.one/uzbekcoaluz