Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёз_ўтмоқда_соз ТАЪТИЛНИНГ БИРИНЧИ МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ
✍️Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида Ангрен шаҳридаги “Оппартак” маҳалласида жойлашган “Йўлчи” оромгоҳи мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Мавсум давомида уч босқичга мўлжалланган оромгоҳда жами 800 нафарга яқин ўғил-қиз дам олиши учун барча шароитлар мавжуд.
🔎“Қамчиқавтойўл” ун тар корхонаси тасарруфидаги мазкур болалар оромгоҳида асосан йўлсозларнинг фарзандлари дам оладилар. Жорий йил ёзги таътилнинг биринчи мавсумига якун ясалди. Дастлабки мавсумда жами 223 нафар ўғил-қиз 12 кун давомида мароқли ҳордиқ чиқаришди.

🔗Таътилнинг биринчи мавсуми якунланиши муносабат билан оромгоҳ қўйнида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, РМММ шаҳар бўлими раҳбари Ёрқин Жўраевлар болалар оромгоҳида бўлдилар
Бу ердаги болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва ёш қаламкашлар ўртасида китобхонлик тарғиботини ташкил қилдилар. Унда болаларга совға-салом сифатида 20 та турли бадиий адабиёт ҳамда музқаймоқлар улашдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёз_ўтмоқда _соз

ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР ОРОМГОҲГА КУЗАТИЛДИ

Ангрен шаҳрида ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг соғломлаштириш оромгоҳида дам олишлари учун йўлланмалар билан таъминладилар.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан 22 нафар ўғил-қиз имтиёзли йўлланма орқали"Коинот" соғломлаштириш оромгоҳига кузатилди.

"Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфидаги "Коинот"оромгоҳи тоғлар ён-баағрида жойлашган бўлиб, биринчи ва иккинчи мавсум давомида жами 500 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқардилар.

Бугун кўмир саноати соҳаси меҳнаткашларинино 228 нафар фпрзанди ҳамда ҳокимлик томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланган 22 нафар ўғил-қиз навбатдаги учинчи мавсум учун оромгоҳга йўл олдилар.
✍️Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉@angrenhokimligi_7
#ёз_ўтмоқда_соз

Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 37-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган «Бинафша» соғломлаштириш майдончасида оромгоҳнинг 2-мавсум ёпилиш тадбири ўтказилди.

Унга ХТБдан филология фанлари методисти Г.Нуралиева, табиий фанлар методисти Б.Масаитова, «Беруний»МФЙ раиси Ж.Қурбоновлар таклиф этилдилар.

Тадбирда оромгоҳда ҳордиқ чиқарган ўғил-қизлар томонидан жозибали рақслар, оҳанграбо қўшиқлар ижро этилди,саҳна кўринишлари,спорт ўйинлари намойиш этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7