Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

🔎Қалбаки маҳсулотнинг арзон нархига учманг ҳурматли харидорлар!

🎥Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#рейд
🚔Ангрен шаҳрида ҳам Автомобил маъмурий жарима қарздорликлари бўйича ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ҳамда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда РЕЙД тадбирлари ўтказмоқда.

🛑Хурматли хайдовчилар! Сизга белгиланган жарималарни ўз вақтида тўлашни унутманг, акс ҳолда, рейд тадбирида тўхтатилиб, мажбурий тўлашингизга сабаб бўлади.

#Эслатма
‼️ҚАРЗДОРЛИК бўйича Ангрен шаҳар ЙПХ биноси МАБ (Маъмурий амалиёт бўлими) га мурожаат қилишингмз мумкин.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан айни дамда жарималар, қарздорлик ва шу каби тўловларни ундириш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилаяпти.

⚡️Жарималар ундирилмаган ҳолда, нафақат автоулов, балки бошқа мулк ва маиший ускуналар орқали қарздорлик ундирилиши мумкин.

🚦 Йўл харакати қоидаларига амал қилинг. Зеро, йўл қоидаси - умр фойдасидир!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

🚛 Юк ўз меъёрида ортилса бахтсиз ҳодисалар олди олиниши билан бир қаторда 🛣йўллар сифати ҳам бузилмайди

🌇Хоразм вилоятида ҳажм ва вазн параметрлари юзасидан рейд тадбири ўтказилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Forwarded from Gulshoda_Sh
#рейд

ПИЁДАЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ

🔰Шу кунларда Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

⚡️Маълумки, жорий йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар Тошкент вилоятида “Ҳаракат ҳавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган. Пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 68-моддаси 17-бандига асосан жаримага сабаб бўлади. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, Сухроб Абдурасуловнинг сўзларига кўра, ушбу профилактик рейдлар жарима ундириш учун эмас, аксинча, йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, пиёдаларнинг ҳам ўз ҳаёти ва саломатлигига жавобгарлик масъулиятини оширишга хизмат қилади.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд
Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорликда рейд тадбирларини ўтказдилар.

Рейд давомида қарздор ҳайдовчилар "avtokon" мосламаси ва планшет орқали аниқланди. Натижада жами 40 та автоулов жарима майдончасига келтирилди.

Суҳроб Абдурасулов - Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи:

- Ангрен шаҳрида ҳам транспорт бўйича маъмурий жарима қарздорликлари бўйича бўлимимиз ҳамда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказмоқда.
Ҳайдовчиларга мцрожаатимиз шуки, йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқаролар белгиланган жарималарни ўз вақтида тўлашни унутмасликлари лозим. Акс ҳолда, рейд тадбирида тўхтатилиб, мажбурий тўлашингизга сабаб бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳурматли ҳайдовчилар, қарздорлик бўйича Ангрен шаҳар ЙПХ биноси МАБ (Маъмурий амалиёт бўлими)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан айни дамда жарималар, қарздорлик ва шу каби тўловларни ундириш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилаяпти. Жарималар ундирилмаган ҳолда, нафақат автоулов, балки бошқа мулк ва маиший ускуналар орқали қарздорлик ундирилиши мумкин.

Аввало, йўл харакати қоидаларига амал қилинг. Зеро, йўл қоидаси - умр фойдасидир!
@angrenhokimligi_7
#рейд_тадбири

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги, "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги 104-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ангрен деҳқон бозори ҳудудидаги ташқи реклама объектлари, эълон, пешлавҳалар ва бошқа барча турдаги ташқи ёзувларининг ҳолати ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

🔗Ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим ташқи ёзувлар қонун хужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌Аниқланган ҳолатлар жойида бартараф этилди, Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари берилди.

📍Ишчи гуруҳи ўз ишини хафта давомида тўлиқ Ангрен Деҳқон бозори ҳудудида олиб боради.
Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд_тадбир
#жарвён

📌Шу кунларда "Оҳангарон" кўчасини ободонлаштириш, ён-атрофини тартибга келтириш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда.

🔗Хусусан, шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва Давлат тили ҳақидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Наргиза Назарова, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбари Алижон Юсуповлар "Оҳангарон" кўчасида ва шаҳар ҳудудида ташқи рекламалар ва уларнинг тарғиб қилинишида Давлат тили қонунчилиги билан боғлиқ жараёнлар ўрганилиб, рейд тадбирларини ўтказмоқдалар.

⚡️Ташқи рекламани жойлаштириш ва давлат тилига зид бўлган рекламалар олиб ташланди.

❇️Жараён давомида ташқи рекламани жойлаштиришнинг ҳам тартиб, тамойиллари тўғрисида тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди ва огоҳлантирилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни кузатинг ↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

⚡️⚡️⚡️Ангрен шаҳрида олиб борилган рейд давомида аксарият ҳайдовчилар томонидан олд ўриндиққа 12 ёшга тўлмаган болаларни ўтказиб ҳаракатланиш қоидабузарлиги аниқланди.

Батафсил видеода кўринг
👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
#рейд_давомида

Шу кунларда аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ангрен шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан "Зарбдор ойлик" тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида тунги рейд ташкил этилди.

Унда Ангрен шаҳар прокурори У.Хабилжонов ва прокурор ўринбосари А.Атоевлар шаҳар ИИБ томонидан "Зарбдор ойлик” тадбирига жалб этилган тунги гуруҳ ходимларининг фаолиятини ўргандилар.

Шунингдек, шаҳардаги кўнгилочар масканлар ҳамда белгиланмаган вақтда фаолият юритаётган кафе-барларда рейд тадбирлари уюштирилди.
#рейд

Ангрен шаҳар прокурори У.Хабилжонов ва прокурор ўринбосари А.Атоевлар шаҳарда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш "Зарбдор ойлиги” доирасида тунги гуруҳга жалб этилган ходимлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш давомида ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди, бундан ташқари, фуқаролар томонидан" 102" рақамига қилинган мурожаатлар жойига чикиб ўрганилди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд_тадбир

ШУНАҚАСИ ҲАМ БЎЛАДИ...МИ?

Ҳар қандай ҳаракатнинг тартиб-тамойили бор. Экологик барқарорликка зид ҳолатнинг ҳам ўзига яраша жавобгарлиги ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Афсуски, табиатга зарар келтираётганлар ҳамон учрамоқда.

Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Экология инспекцияси ва ППХ ходимлари билан биргаликда тунги рейд тадбирида ноқонуний ҳаракатни аниқладилар.

Сой бўйига қаттиқ қурилиш чиқиндисини тўкиб ташлаётган шахсларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжаилар расмийлаштирилди ва атроф-муҳмтни ифлослантиргани учун маъмурий жовобгарликка тортилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#рейд

Ангрен шаҳрида ўтказилган рейд давомида: давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланган бир неча ҳайдовчилар аниқланди.

Ҳар бир автомашинанинг давлат рақам белгиси  -  бу унинг ҳайдовчиси ҳақида маълумот  берувчи муҳим манба саналади. Уни сохталаштириш ёки тдавлат рақами бўлмаган транспорт воситасини бошқариш қонунга хилоф ҳисобланади.

Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган  рейд тадбирлари давомида бир қатор давлат рақамисиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари тўхтатилди ва ҳайдовчиларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилди.

Давлат рақамисиз транспорт бошқарган, радар ёки бошқа қонуний жавобгарликдан қочишга уринган шахс ўз хатти-ҳаракати ва бошқа ҳайдовчилар учун қимматга тушиши мумкин. Ҳар ким бу каби қилмиши учун қонун олдида жавоб бериши шубҳасиз!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#рейд

Шу кунларда Ангрен шаҳрида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни жиловлаш ва уларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, вояга етмаганларнинг тунги вақтда назоратсиз юришига кескин курашиш борасида кенг кўламли тарғибот ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Айниқса, "Обод маҳалла ва хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида "Жиноятдан холи ҳудуд", "Ишсизликдан холи ҳудуд", хотин-қизлар ўртасида жиноятларга қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирлар бўлиб етмоқда.

Айни дамда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ,ИИБ масъуллари ва ходимлари биргаликда кўнгилочар маскан ва компьютер ўйингоҳларида тунги рейд тадбирларини олиб бораяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#рейд

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими, ҳудудий Миллий Гвардия ходимлари билан тунги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида беш нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#рейд

Жорий йилнинг 19 март кунидан 20 мартга ўтар вақт давомида Ангрен шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорликда "Хавфсиз тун" тадбири ўтказилди.

Унда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ҳудудда муҳит хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика
#хавфсиз_тун
#рейд

Ҳар қандай вазиятда осудаликни сақлаш, айниқса, тунги вақтда криминоген барқарорликни таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммаларидаги энг муҳим вазифа саналади.

Тунги рейд жараёнининг ўтказилиши инсон омили учун ҳар жиҳатдан нафи катта. Кўнгил хотиржамлиги, оила ҳаловати, жамият тинчлигини таъминлайдиган профилактика тадбири ва тунги рейдларнинг ўтказилиши аслида ҳамма учун яхши. Лекин буни ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди

Айни пайтда "Хавфсиз тун" тадири бўлиб ўтмоқда. Жиноят ва ҳуқуқбузарлик жиловланишига хизмат қиладиган тадбирда тунги вақтда фаолият юритаётган кўнгилочар масканлар, комьютерхоналарда профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ИИБ, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, ЙҲХБ, ЙПХ тунги навбатчилик хизмати ходимлари билан биргаликда шаҳар ҳудудини кўздан кечириб, осудаликни таъминламоқда. Иш тартибига риоя қилмаган айрим компьютерхона ва билярд ўйинхоналари ўрганилди. Иш вақтига амал қилиш тушунтирилди.