Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#профилактика
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ: ХУЛОСА ВА ФИКР

Маълумки, ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида  Ангрен шаҳрида профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

“Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов 3-сектор худудида жойлашган  маҳаллаларда ва ташкилот, муассасаларида тарғибот тадбирларини ташкил қилди.

Хусусан,  шаҳар ИИБ томонидан "Оппартак" МФЙ да жойлашган Тошкент вилояти Наркология диспансерида  жорий йилнинг 3 август куни содир этилган жиноятни муҳокамасига бағишланган тадбир уюштирилди. Диспансер ходимлари  ўртасида содир этилган жиноятнинг тўлиқ тафсилоти, жиноят содир этилишида йўл қўйилган камчиликлар, яратилган шароитлар таҳлил қилинди  ва унинг оқибатларига тўхталиб, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларга жазо муқарарлиги  тушунтирилди. Келгусида бу каби жиноятларга қайта содир этилмаслиги учун тегишли кўрсатмалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика
ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ ВА ҲАҚИҚАТ

Маълумки, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни  Ангрен шаҳрида профилактика тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда

“Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокими,  1-сектор раҳбари Алишер Райимов 1-сектор худудида жойлашган "Самарчуғ" маҳалласида  тарғибот  тадбирини ташкил қилди.

Унда жорий йилнинг ҳозирги кун  ҳолатига  шаҳар ИИБ томонидан қайд этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари атрофлича муҳокама қилинди

Маҳалла бешлиги ва  нуронийлари иштирокида муҳокама қилинган жиноятлар
содир этилишида йўл қўйилган камчиликлар, яратилган шароитлар таҳлил қилинди  ва унинг оқибатларига тўхталиб, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларга жазо муқарарлиги  тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ўз лавозимини ва берилган ишончни суиистеъмол қилиш ва ўзи манфаати йўлида ҳар қандай ғаразли ниятини амалга ошириш ҳам жиноятнинг бир Туни саналади. Аслида жиноятнинг катта кичиги ва берилган жазонинг даражаси бўлмайди. Қонун устувор - жазо муқаррар.

Бугун "Янги Гўшсой" маҳалласида "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан ўтказилган тарғибот тадбирида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, маҳалла бешлиги ва фаоллари қатнашган тарғибот тадбири ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятининг муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳар қандай жиноят ўзи ўзидан содир бўлмайди. Ҳолатга кимдир шароит яратади. Натижада ҳуқуқбузарга нисбатан жавобгарлик тайинланади. Жиноятга қўл урган шахс қора курсига ўтиргандаг сўнг қилмишидан пушаймонликни билдиради.

Тадбир давомида жиноятга қўл уришнинг ва унга нисбатан кўриладиган жазонинг оқибатлари батафсил тушунтирилди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат, қинғир иш учун қонун доирасида белгиланган тартибда жавобгарлик тайинланади.

"Боботоғ" маҳалласида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, тегишли коммунал ташкилотлар рахбарлари ҳаида маҳалла бешлиги иштирокида жиноят муҳокамасига бағишланган тадбир уюштирилди.

Унда ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қайд этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ҳар қандай жиноятни жидовлашнинг ва барвақт олдини олишнинг омиллари тушунтирилди.

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларга қарши курашиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

"Чинниобод" маҳалласида жиноят муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Бобур Тураев, ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчи Хайрулла Тургунов, маҳалла бешлиги ва фаоллари иштирокида жиноятга қўл уриш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини  содир этган ҳолларда  қонун доирасида кўриладиган чоралар ва қўлланиладиган жазо турлари хусусида сўз юритилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика
Пайшанба  - хуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари ўтказиладиган кун

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Нурчи" маҳалласида аҳоли ўртасида содир этилган бир жиноятни муҳокама қилди.

"Нурчи" МФЙ 5/1"а" даҳасида кўп қаватли уйларнинг бирида (исм-шарифи кўрсатилмайди) А.К. фоҳишахона очганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинди.
#профилактика
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ

Бугун Ангрен шаҳрида "Кимёгар",  "Истиқлол", "Тараққиёт" маҳаллаларида "Пайшанба -  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудларда содир бўлган жиноятлар муҳокамасига  бағишланган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хусусан, шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор  раҳбари Ортиқбой Хамдамов бошчилигида профилактика тадбири бўлди.

Унда "Тараққиёт"  маҳалласида яшовчи шахс ҳеч қандай ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмай, муқаддам ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилиб, хавфли рецидивист бўла туриб, республика ҳудудида хизмат кўрсатиш ниқоби остида қаллоблик аҳоли орасидаги ибора – “нақдлаштириш”ни амалга ошириб келганлиги юзасидан очилган жиноий иш муҳокама қилинди

Бу каби жиноятларга имконият яратмаслик ва уларнинг барвақт олдини олиш бўйича фикр билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ангрен шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида жойларда кунлик ўрганишлар йўлга қўйилган. Бунда асосан шаҳар ИИБга келиб тушаётган ва қилинаётган мурожаатлар маҳаллалар кесимида ўрганилмоқда.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича Феруза Матибрагимовалар "Самарчўғ", "Геолог", "Гулбоғ" маҳаллаларида профилактик суҳбатлар ўтказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика
#хавфсиз_тун
#рейд

Ҳар қандай вазиятда осудаликни сақлаш, айниқса, тунги вақтда криминоген барқарорликни таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммаларидаги энг муҳим вазифа саналади.

Тунги рейд жараёнининг ўтказилиши инсон омили учун ҳар жиҳатдан нафи катта. Кўнгил хотиржамлиги, оила ҳаловати, жамият тинчлигини таъминлайдиган профилактика тадбири ва тунги рейдларнинг ўтказилиши аслида ҳамма учун яхши. Лекин буни ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди

Айни пайтда "Хавфсиз тун" тадири бўлиб ўтмоқда. Жиноят ва ҳуқуқбузарлик жиловланишига хизмат қиладиган тадбирда тунги вақтда фаолият юритаётган кўнгилочар масканлар, комьютерхоналарда профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ИИБ, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, ЙҲХБ, ЙПХ тунги навбатчилик хизмати ходимлари билан биргаликда шаҳар ҳудудини кўздан кечириб, осудаликни таъминламоқда. Иш тартибига риоя қилмаган айрим компьютерхона ва билярд ўйинхоналари ўрганилди. Иш вақтига амал қилиш тушунтирилди.