Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистон _Янгича_дунёқараш 🇺🇿"Геолог" маҳалласида жойлашган 35-умумий ўрта таьлим мактабида "Янги Ўзбекистон -- янгича дунёқараш" мавзусидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Байрамона кайфият улашилган ушбу тадбирда беш муҳим ташаббус йўналишлари бўйича татбиқ этилаётган ишлар ҳамда қизиқарли бадиий дастур намойиш этилди. Х.БАЛТАБАЕВА, мактаб директори
#Янги_Ўзбекистон

🇺🇿Бугун шаҳримиздаги "Майдон", "Чотқол", "Облиқ",
" Ғафур Ғулом", "Улуғбек",
" Оппартак", "Жигаристон",
" Гўзал" маҳаллаларида ''
Янги Ўзбекистон -Янгича дунёқараш'' эзгу ғояси остида ёшлар ва аҳоли иштирокида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Янги Ўзбекистон _Янгича дунёқараш

🇺🇿Ангрен шаҳридаги "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласининг ёшу қариси "Янги Ўзбекистон-Янгича дунёқараш" эзгу ғоясини куйланган қўшиқлар, мазмунли ва иқодали ўқилган шеърлар ва қалбларга шуккроналик туйғусини бағишланган видеороликлар намойиши орқали янада теран ҳис этдилар.

🔹Республика тарғибот гуруҳи ва шаҳар ҳокимлигининг масъул вакиллари йиғилганларга юртимиздаги ислоҳотлар самарасини тушунтирдилар.

🎼Тадбирга Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда шаҳар Маданият бўлими ходимлари ва хонандаларининг концерт дастури янада кўтаринкилик бағишлади.
#Янги_Ўзбекистон _Янгича_дунёқараш

🇺🇿Ангрен шаҳридаги "Янги Боғи сурҳ" маҳалласида "Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш" эзгу ғояси остида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

🔰Мактаб ўқувчилари ҳамда шаҳар Маданият бўлими бадиий ҳаваскорларининг тайёрлаган концерт дастури чинакамига кўтаринки руҳ бағишлади.

📌Одамлар кайфияти бугунги ислоҳотлар туфайли янада яхши.
Ушбу тадбир орқали Ватанга муҳаббат, тинч, фаровон ва осуда ҳаётимизга шукроналик туйғуси уларнинг қалбига муҳрланди, десак янгилишмаймиз.

🔹Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими боглиғининг ўринбосари Э.Карабоев,
Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси А.Хайрулаевлар юртимиз равнақи, фаровон турмуш учун татбиқ этилаётган ислоҳоищтларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирдилар. Тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

"Янги Боғи сурҳ" маҳалласининг каттаю кичиги янгича дунёқараш билан Янги Ўзбекистонни барпо этишни теран ҳис этдилар.
Холбунисо ПУЛАТОВА
#Янги_Ўзбекистон_Янгича дунёқараш
🇺🇿Айни пайтда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, десак янгилишмаган бўламиз. Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси бўй чўзмоқда.
❇️Аҳолининг турмуши, маънавияти юксалмоқда. Халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг нуфузи ортиб бормоқда. Ана шу ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, умуман, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида юртдошларимизга янада кенгроқ маълумотлар бериш ўтказилаётган тадбирларнинг бош мақсадидир.
Ангрен шаҳридаги “Нуробод” маҳалласида бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” тадбирида ана шу жиҳатларга урғу берилди.
🔹Бўлиб ўтган тадбирда маҳалла вакиллари, айниқса ўқувчилар фаол иштирок этди. Ўтказилган суҳбат ва маърузалар юзасидан қизиқарли савол-жавоблар бўлди.
🔰"Янги Ўзбекистонянгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ша=римиз маҳаллаларида давом этади.
Алижон ЮСУПОВ,
Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари, тарғибот гуруҳи аъзоси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш
#тарғибот
🔰Ангрен шаҳридаги 2-сектор ҳудудидаги "Озодлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг биносида ‘Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси доирасида январь ойида ўтказиладиган тадбирнинг навбатдагиси бошланди.

📌Уни 2-сектор масъул котиби Ҳ. Тухлиев кириш сўзи билан очди.

🔰Тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С. Анарбоев, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали катта ўқитувчиси Ҳ. Исроиловалар сўзга чиқдилар.
#маънавият
#Янги_Ўзбекистон
ВИЛОЯТ МИҚЁСИДА МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги Маънавият фестивали Тошкент  туманида бўлиб ўтди.

Унда таниқли актёрлар,, санъат вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, маънавият ва маърифат соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчилар, нуроний ва фахрийлар, “Маърифат” тарғиботчилари, талаба ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Қувонарлиси шундаки, бу тадбирда нафақат Тошкент тумани балки вилоятдаги барча ёшлар ва маънавият тарғиботчилари кенг жалб этилди.

Жумладан, Ангренлик ёш маънавиятчи Аҳрор Уришбоев "Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри" шиори остидаги танловда муносиб тақдирланди.

- “Маънавият фестивали” вилоят аҳолиси, айниқса ёшлари қалбидан унутилмас ўрин эгалламоқда десак муболаға бўлмайди" -, дея таъкидлайди Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Алижон Юсупов

@angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистон
#саёҳат

Юртимизда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 4 апрель куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёнида белгиланган "Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида она диёримиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари, тарихий шаҳарларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.


▫️Ушбу ҳафтада Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Ангрен шаҳридаги 46 та маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзолари ва фаоллардан жами 51 нафар фуқаро Самарқандга саёҳатга бордилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистон

Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Конституциявий қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилинди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 июнь кунидан 5 июль кунига қадар бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ муҳокамалари бўлиб ўтади.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган мунозара Конституциявий қонун лойиҳаси хусусида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон

Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Конституциявий қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.


Ангрен шаҳар "Мустақиллик" маҳалласида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

👉Батафсил🎥видеолавҳада

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Янги_Ўзбекистон

"Янги Ўзбекистон" газетасида журналист Гулчехра Дурдиеванинг Ангрен шаҳри ҳаётига бағишланган мақоласини мутолаа қилинг.