Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#Янги_Гўшсой_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси
#Ёшлар_агентлиги
#бир_кунлик_иш_жараёни

■Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой"маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Ф Якубов ва ёшлар етакчиси З.Норматов билан ҳамкорликда профилактика куни муносабати билан маҳалада истиқомат қиладиган 2 нафар фуқаро билан суҳбат олиб борлилар

▪️Уларга бўш иш ўринлари ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича тавсиялар берилди.

■Вақтинча ишсиз фуқароларга бўш иш ўринлари билан биргаликда томорқадан унумли фойдаланиш кераклиги тушунтирилди ва зарур маслаҳатлар берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен_шахар
#Янги_Гушсой_МФЙ
#Ҳоким_ёрдамчиси
#Ёшлар_етакчиси
#Бир_кунлик_иш_жараёни
■Ангрен шахар Янги Гушсой МФЙ хоким ёрдамчиси Ф Якубов тадбиркорлик субъектлари уз худудларини ободонлаштириш кераклиги такидланди ва муомолари урганилди.
■Вактинча ишсиз фукороларга буш иш уринлари юзасидан корхона ташкилотларга йуналтирилди.
Янги Гушсой МФЙдаги ёшлар муамоси урганилиб керакли тавмиялар берилди.
■ Фукороларни таклиф ва муамолари Янги Гушсой МФЙ раиси Тошматов Тошпулат иштирокида тахлил килинди.
@angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистон
#саёҳат

Юртимизда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 4 апрель куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёнида белгиланган "Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида она диёримиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари, тарихий шаҳарларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.


▫️Ушбу ҳафтада Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Ангрен шаҳридаги 46 та маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзолари ва фаоллардан жами 51 нафар фуқаро Самарқандга саёҳатга бордилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Бир_кунлик_иш_жараёни
#Янги_Гўшсой_МФЙ
#Сектор_рахбари
#Ҳоким_ёрдамчиси
#Ёшлар_Етакчиси

Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой" МФЙ ҳудудини ободонлаштириш, ноқонуний қурилмалар ва бунёд этилаётган биноларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда олию борилаётган қурилиш ишлари сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди.

🔎Ҳудуддан ўтган "Оҳангарон" кўчаси бўйидаги камчиликлар корхона ташкилотлар раҳбарлари билан таҳлил қилиниб, жойида бартараф этилди.

📌Йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди, вазифаларни ҳамкорликда бажаришга келишилди.

Фазлиддин Якубов,
ҳоким ёрдамчиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистон

Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Конституциявий қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилинди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 июнь кунидан 5 июль кунига қадар бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ муҳокамалари бўлиб ўтади.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган мунозара Конституциявий қонун лойиҳаси хусусида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#янги_нафас
#югуриб_етолмаймаааан

⚡️Бугун мамлакатимизнинг 8 шаҳрида, бир вақтнинг ўзида югуриш марафони ўтказилди. Улар орасида Чирчиқ ҳам бор...

🔹Ёшлар куни олдидан бугун «
Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

🔹«1 та мамлакат, 1 та старт, 1 та масофа, 1 та мақсад – Бирга югурамиз» шиори остидаги мазкур ўзига хос акция минглаб шижоат эгаларини руҳан бирлаштирди, дейиш мумкин.

🔹Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ушбу югуриш мусобақасига мезбонлик қилди.

🔹Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрида, жонли эфирда трансляция қилинган ҳолда ўтказилган мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзалари мухбирларимиз фотолавҳаларида акс этган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон

Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Конституциявий қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.


Ангрен шаҳар "Мустақиллик" маҳалласида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

👉Батафсил🎥видеолавҳада

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жараён
#Янги_Гушсой_МФЙ
#Янги_Гушсой_МФЙ_раиси
#ҳоким_ёрдамчиси

Оҳангарон кўчасида тадбиркор томонидан ноқонуний Эски, яроқсиз ҳолга келган реклама, баннерлар ва ўрнатилган тандирлар олиб ташланди.
Тадбиркорлик субьектларига "Реклама тўғрисида" ги янги таҳрирдаги қонун талаблари тушунтирилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
#Мустақиллик ўқув семинари

🇸🇱2022 йил 31-август куни Ангрен шаҳар 4- умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактабларига бириктирилган раҳбар ҳодимлар учун " Мустақиллик дарси " ни ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилди . Ўтказилган ўқув семинарда шаҳардаги барча корхона-ташкилот раҳбарлари , касб-ҳунар мактабларининг маънавият бўйича ўринбосарлари қатнашди.

Тадбирда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, имкониятлар ҳақида шаҳар ҳокими ўринбосари С. Анарбаев, шаҳар маънавият бўлими раҳбари А.Юсупов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлмидан Э.Қорабоев, 73- сонли мактаб интернати тариҳ фани ўқитувчиси Ф.Аҳмедовлар мустақиллик буюк неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш, тинчликни асраш тўғрисида сўз юритди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими А. Юсупов
#эътироф
#Республика_маънавият_ва_маърифат
#Тошкент_вилояти
#маънавий_маърифий_тадбир
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

2022 йил 7 август куни  Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Сайёра Мавляновна ташаббуси билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Тошкент вилояти бўлими кутубхонасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"  шиори остида тадбир ташкил этилди.

📌Тадбирда Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси  Шермухаммедова Жамила Ташпўлатовна, Ўзбекистон халқ шоири, Сенатор Махмуд Тоир ва Тошкент вилояти хоким ўринбосари  Бабажанов Жамшид Ҳакимовичлар иштирок этди.

Шу билан бирга Ангрен шаҳардан М. Қ. Бегмуродова ва М. Абдуқодировалар "Маърифат тарғиботчилари" аъзолик гувоҳномаларини олишдилар! шаҳар маданият бўлимига қарашли "Чотқол наволари " фольклор этнографик жамоаси раҳбари К. Қосимованинг "Оҳонгарон ўланлари"  номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

✏️Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А. Юсупов
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
#Маърифат_соати

Бугун Давлат хизматчиларининг маънавий, сиёсий билимларини ошириш мақсадида  "Маърифат соати"  Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар  бўлинмаси тамонидан шаҳар ИИВ га қарашли Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида "Янги  Ўзбекистонда эл азиз,  инсон азиз" мавзусида маърифат соати ўтказилди. Унда 18- мактабнинг  ижодий маданий масалалари бўйича тарғиботчиси Н. Усмоновалар иштирок этишди.

Шунингдек,  РМММ шаҳар  бўлинмаси раҳбари А.Юсупов "Ватанни севмоқлик имтиҳондир бу! "  шеърини ўқиб берди.

Маърифат соати давомида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ходимлар соҳавий фаолият ва сиёсий жараёнларга оид ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

✍️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси
#Ёшлик_МФЙ

#Янги_тадбиркорлик_субъекти

Ёшлик МФЙ да яшовчи фуқаро Камолиддин Хасановга, ҳоким ёрдамчиси Нематулло Набиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-55-сонли қарорига асосан Хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун   «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида  Компютер технологиялари, интернет ҳамда полиграфия билан боғлик бўлган хизматлар учун имтиёзли кредит ажратилди. Фуқаро тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўз фаолиятини бошлади.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Нафас

🏃Бугун соат 6:30 да оммавий югуриш марафонига старт берилди. Марафонда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан вакиллар ва идора ташкилотларнинг ходимлари иштирок этмоқда.

Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев ҳам олди қаторда спортчилар сафида кетмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM