Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Gulshoda_Sh
#истиқлол
#шукуҳ

Шу кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ санаси кенг нишонланмоқда.

Ангрен шаҳар "Жигаристон" маҳалласида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашев, фан номзоди, педагог ва психолог Б.Каюмов, "Шўрданак" қизиқчилар гуруҳи, "Мажнунтол" бадиий жамоаси иштирок этдилар.

Тадбир аҳолимиз қалбига мустақиллик шукуҳини, юртимиз тинчлигига шукроналик ҳиссини уйғотди.

- Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин,мана шундай байрамлар кўп бўлсин,- дея маҳалланинг кекса, нуронийларидан бири С.Косимов тадбирни якунладилар.
М. БОБОРАҲИМОВА,
"Жигаристон" МФЙ раиси
#электр_таъминоти

Ангрен ШЭТК томонидан "Обод маҳалла" дастури асосида "Истиқлол" МФЙ га СВ-9,5 метрли 20-дона темир-бетон таянчи келтирилди.

"Гулбоғ" МФЙда давлатимиз раҳбарининг ПҚ- 2661 сонли Қарорига асосан ГКТП 250/10 ўнатииш ишоари олиб борилди ҳамда 10 кВ ҳаво тармоги қурилмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

Юридик техникумлар тест синови натижалари эълон қилинди

🗓 2021 йил 27 август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

🔎 Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан texnikum.dtm.uz сайти орқали танишишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилди

Президент қарори (ПҚ–5237-сон, 28.08.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди

🔰 Қарорга кўра, Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 геология;
👉 дастурий инжиниринг;
👉 иқтисодиёт;
👉 машинасозлик;
👉 даволаш иши;
👉 стоматология;
👉 фармация;
👉 тиббий биокимё.

Филиал Қозон Федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🎓 Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

📌 Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб Филиал томонидан тасдиқланади.

💼 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

🧾 Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.

🔬 2022 йил якунигача Филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги қаҳрамони - "Улуғбек" иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Оқил Салимов. Суҳбатдошимиз ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - руководитель фонда по поддержке одаренной молодежи "Улугбек" Окил Салимов. Наш собеседник делится размышлениями о прошлом и настоящем, а также динамичности нового Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътироф

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллик" эсдалик нишони билан тақдирланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Бундан ташқари, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Дилноза Раҳмонқулова, Тиббиёт коллежи раҳбари Ғулом Тожиевларга ҳам эсдалик нишонлари топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7