Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

❗️ОТМга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади

Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.

Жорий йил илк маротаба 9 та нодавлат олий таьлим муассасаларида 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

Шунингдек, бу йил олий ўкув юртларига қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилинди.

Президент раислигидаги олий таълимга бағишланган видеоселектор йиғилишидан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

Юридик техникумлар тест синови натижалари эълон қилинди

🗓 2021 йил 27 август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

🔎 Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан texnikum.dtm.uz сайти орқали танишишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

❗️ Тест натижаларини қуйидаги усулларда билиш мумкин:

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали: сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали: сайтнинг “Bakalavr-2021 бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ СМС-хабарнома хизмати орқали. Бунда 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилади ҳамда мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома келади (хизмат ҳақи мавжуд).

5️⃣ QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси ОТМларга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

❗️2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда, ОТМнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2021

❗️ОТМга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар 1 октябргача қабул қилинади

2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot