Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#таълим_тарбия
МАҲАЛЛАДА БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ИШ БОШЛАДИ
🔎Ангрен шаҳрида нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти янада қулоч ёйди.

⚡️Шаҳар марказидан олис ҳкдудда жойлашган "Янги Гўшсой" маҳалласида болалар боғчасига эҳтиёж катта.

📌Аҳолига, айниқса ёш оилаларга қулайлик яратиш, ҳудуддаги жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида маҳалланинг "Хонобод" кўчасидаги хонадонлардан бирида оилавий нодавлат мактабгача таьлим муассасаси ташкил этилди.

- Ушбу оилавий муассасамизга асосан "Янги Гўшсой" ва "Соғлом" маҳаллаларининг боғча ёшидаги жажжи ўғил-қизларни имтиёзли нархда қабул қилади, - дейди муассаса рвҳбари Шаҳноза Рўзиматова. - Боғча 25 ўринли бўлиб, яна қўшимча, 25 та ўринга кенгайтирамиз. Бугунги кунда 3 нафар кишининг бандоиги таъминланди. Бундан ташқари, яна 2 та оилавий боғчамиз мавжуд бўлиб, 50 нафар бола қамралган. Ҳар бир муассасада соғломлаштириш билан бирга "Илк қадам" Давлат дастури асосида замонавий билимлар берилаяпти.
👉@angrenhokimligi_7
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 5-8 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

📍
http://uza.uz/posts/282069

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
⚡️Кеча юртимизда 475 нафар кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

📈 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 072 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Касалликдан соғайганлар 109068 (+304) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Коронавирусга қарши ихтиёрий вакцина олган талабаларга контракт тўловида 10% чегирма берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ от спортига ихтисослашган МЧЖга меҳмонхона, коттежлар, отхона, ветеринария блоки, манеж, очиқ ва ёпиқ турдаги плац қуриш учун 25,4 гектар ер майдони ажратилади.

Лекин, мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пулдан аванс сифатида 700 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#тавсия

Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

©ssvuz


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇


https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
​​#Ишга_марҳамат
#Эълон

Тошкент вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси:
IT технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси.

Хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларни ҳисобини юритиш шўъбаси мудири.

🔹Қуйи Чирчиқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Бошлиқ ўринбосари.

🔹Нурафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Давлат ветеринария хизматини мувофиқлаштириш ва назорат бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#саломатлик

"COVID 19"га қарши эмланганмисиз?

💉 Шу кунларда Ангрен шаҳрида 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни "COVID 19"га қарши эмлаш ишлари олиб борилаяпти.

🦠 Хусусан, 4-оилавий поликлиникада ушбу жараён учун шароитлар яратилиб, унда ҳудудда истиқомат келаётган фуқаролар, умумтаълим мактаблари ва бошқа соҳа эгалари ихтиёрий равишда келиб, "COVID 19"га қарши вакциналар орқали эмланмоқдалар.

🔎Бугунги кунда ҳудуддаги оилавий поликлиникаларда COVID 19 га қарши эмланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун оилавий шифокорга учрашиш ва тиббий текширув назоратидан ўтиш керак.

📌Ангрен шаҳар Тиббиёт биолашмаси бош шифокори Шокир Норқобилов ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош шифокори Моҳира Исаевалар намуна бўлдилар ва эмландилар.

🔺Оилавий поликлиникаларда эмлаш ишлари давом этмоқда!

⚠️Соғлигингизга бефарқ бўлманг!

✍️ Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
📌Ангрен шаҳар Тиббиёт биолашмаси бош шифокори Шокир Норқобилов "COVID 19"га қарши эмланди.
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️В Узбекистане ужесточаются карантинные ограничения.

По стране отменяются все массовые мероприятия, среди которых праздничные гулянья, спортивные соревнования, концерты, фестивали.

Также устанавливается запрет на деятельность театров и кинотеатров.

Распространите сообщение👇

👉
Пресса.uz - Новости Узбекистана🇺🇿
⚡️Тезкор хабар

ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ


Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️❗️Официально: В Узбекистане ввели ограничения на проведение свадеб.

С 1 августа в стране запрещается проводить свадьбы, семейные торжества, обряды и церемонии с участием более чем 50 человек.

Распространите сообщение👇

👉
Пресса.uz - Новости Узбекистана🇺🇿
Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар

Ёзнинг жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланиш лозим? Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев бу борада қатор тавсияларни берди.

Эҳтиёт чоралари:

🔹биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш ва офтоб уришининг олдини олиш;

🔹кунлик овқатланиш рационини енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлар билан бойитиш;

🔹кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш;

🔹қаҳва, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик;

🔹ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган (оч рангли) ва кенг тикилган кийимларни кийиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча равишда кўпроқ душ қабул қилишни тавсия қилган. Сув хона хароратидай бўлиши керак. Муздек сув билан ювиниш эса тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келиши эслатилган.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24.06.2021/20:00

#Toshkent

IMKONSIZLIK DEYA O'KSINISH EMAS, IMKONIYAT TOPIB NATIJAGA ERISHISH KERAK!
—————————————-
Muxbir: Akobir MISIRALIYEV🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
@Gulshoda_Nasibaliyeva