Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov)
#тавсия

Асомиддин Юлдашев ижросида "Ҳақиқий мухтож" таъсирли ҳикояси. 👇👇👇

https://youtu.be/HkQ7OndVREc
#Тавсия

Фейсбукдаги бир қатор кўнгилли фаоллар томонидан Тошкент вилояти аҳолиси учун гуруҳ очилди.

Қизиққанларни мазкур гуруҳга таклиф этамиз. Гуруҳ фейсбук фаоллари томонидан юритилади ва у жойда ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Киринг, исталган мавзуда ўз фикрингизни билдиринг!

Гуруҳга уланиш учун қуйидаги линкни босинг:
👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/310996503581235/?ref=share
#тавсия

Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

©ssvuz


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇


https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#тавсия

🔎Тошкент вилоятида Иқтисодий блог фаолият олиб бормоқда.

⚡️Бу каналда сиз бозор нарх наволарини батафсил билиб олишингиз мумкин.

Ҳозирги рақамли дунёда иқтисодий билмларни тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди
Ҳолис тавсиямиз каналга уланиб олинг ва иқтисодий саводхонлигингизни ошириб боринг!

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/4_sPRDNuAWNiMWUy
52.pdf
3.6 MB
#мутолаа
#тавсия
"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 52-сони. Дам олиш кунларида ушбу газетани саҳифаларини ўқинг, жуда қизиқарли маълумотларга эга бўласиз!
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy via @PostBot
#тавсия

🎞 "Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг долзарб, қизиқарли видеоларини тўлиқ форматлари...

🇺🇿 Юртимизнинг кўзга кўринган номоёндалари билан теша тегмаган суҳбатлар...

🙄 Янгийўлдан тортиб Оҳангарон туманигача ҳокимларининг ёшлар борасида амалга ошираётган ишлари, фуқаролар билан жонли мулоқотлари...

Барчасини You Tube каналимизда кўринг!..

❗️Ёшлар кундалигининг You Tube каналига кирсаю омале обуна бўлмаса, у абитурент бўлса ўқишга киролмасмиш, овчи бўлса дови юрмасмиш, ишқилиб нимадирлармиш...

😉 Каналга обуна бўлиш тавсия этилади, ҳамма катта болла шу ерда.
#тавсия
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари томидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.

Шу жумладан, бизнинг Ангрен шаҳар аҳолиси томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди.

Ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди.

Ангрен шаҳар ахолиси томонидан порталга жами 129 та таклиф киритилган бўлиб, шаҳар ишчи комиссияси томонидан 97 та таелиф кейинги босқичга ўтказилиши маъқулланган.

Хурматли шаҳримиз фуқаролари!

Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг шаҳримизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги молия бўлими.
@angrenhokimligi_7
#Таҳлил #Тавсия

ШУ КУНЛАР МУАММОСИ – ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИ ТУРАР-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲОЛАТИГА НАЗАР

😢Ўқишлар бошланди, талабалар олий ўқув юртларига ўқишга қайтди. Аммо, шу пайтда уларнинг олдида бир қатор муаммолар пайдо бўлади. Уларнинг ичида энг асосийси, турар-жой муаммоси.

Хўш, Тошкент вилоятида жойлашган олий ўқув юртларида вазият қандай? Талабаларнинг турар жой билан қамраб олиниши даражаси қониқарлими?

⁉️"Ёшлар кундалиги" ушбу мавзуга эътибор қаратди. Вилоятимизда жойлашган барча олийгоҳларнинг масъуллари, матбуот котиблари билан боғланиб, бу борадаги вазиятни ўргандик. Маълум бўлдики, талабаларни ётоқ-жой билан таъминлаш борасида реал муаммо мавжуд.

👇Маълумотлар, фактлар қуйида келтирилмоқда.

1️⃣Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

📍
Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
👨‍🎓Жами талабалар сони: 17 000 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 814 ўринли
☎️Алоқа: (+998 70) 716-68-05
📌Изоҳ: 400 ўринли ётоқхона қурилиши бошланган. 2025 йилгача яна учта талабалар турар жойи бунёд этилиши режалаштирилган.

2️⃣Тошкент давлат аграр университети

📍
Ҳудуд: Қибрай тумани
👨‍🎓Жами талабалар сони : 10088 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 2056 ўринли
☎️Алоқа: (+998 71) 260-48-00
📌Изоҳ: Турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ ётоқхонага қамраб олинади. Муаммо йўқ.

3️⃣Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети

📍
Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
👨‍🎓Жами талабалар сони: 12887 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 600 ўринли
☎️ Алоқа: (+998 99) 804-94-47
📌Изоҳ: 3000 нафар талабанинг яшаш жойига эҳтиёжи бор. Ҳозирда 2 та ётоқхона қурилмоқда, йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

4️⃣И.Каримов номидаги техника университети Олмалиқ филиали

📍
Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
👨‍🎓 Жами талабалар сони: 4500 нафар
🛏 Мавжуд ётоқхона қуввати: ётоқхона мавжуд эмас
☎️ Алоқа: (+998 70) 613-81-93
📌 Изоҳ: Ётоқхона масаласи кун тартибига қўйилган

5️⃣Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ филиали

📍
Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
👨‍🎓Жами талабалар сони: 745 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 146 ўринли
☎️Алоқа: (+998 70) 614-34-13
📌Изоҳ: 300 ўринга мўлжалланган ётоқхонага эҳтиёж мавжуд.

6️⃣Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали

📍
Ҳудуд: Қибрай тумани
👨‍🎓 Жами талабалар сони: 990 нафар
🛏 Мавжуд ётоқхона қуввати: ётоқхона мавжуд эмас
☎️Алоқа: (+998 55) 503-01-27
📌 Изоҳ: ҳозирда талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

7️⃣Самарқанд ветеринария медицинаси инстутити Тошкент филиали

📍
Ҳудуд: Зангиота тумани
👨‍🎓Жами талабалар сони: 600 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: мавжуд эмас
☎️Алоқа: (+998 70) 975-83-12
📌Изоҳ: Келгусида мазкур олийгохда ётоқхона қурилиши кўзда тутилган.

8️⃣Белорусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти

📍
Ҳудуд: Қибрай тумани
👨‍🎓Жами талабалар сони: 330 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: ётоқхона мавжуд эмас
☎️ Алоқа: (+998 95) 144-88-01
📌Изоҳ: Мазкур олийгоҳ Тошкент давлат техника университети таъсисчилигида ташкил топган. Олийгоҳда 2022 йил талабалар учун ётоқхона ва ошхона қуриб битказилиши режага киритилган.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
#тавсия

❗️Байроқлар ҳақида қанчалик биласиз? БУ ЕРДА байроғимиз қабул қилинган сана муносабати билан танлов ўтказиляпти.

🎁Соврин - телевизор, блендер ва миксер экан.

▶️ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН:
https://t.iss.one/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri
#ТАВСИЯ
🔰ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ СОВРИНИ УЧУН “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТ ПУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОРАСИДА
ТАВСИЯЛАР

🖊Тошкент вилоят халқ таълим бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш👉
@toshkentvxtb
#тавсия

⚡️Тошкент вилоятининг расмий матбуот нашри бўлган "Тошкент ҳақиқати" газетанинг pdf шаклдаги электрон нусҳалари билан мана бу 👉👉 каналга аъзо бўлиш орқали мунтазам танишиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok