Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#обод_маҳалла
"ТАРАҚҚИЁТ" МАҲАЛЛА ЙЎЛИГА АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

Ангрен шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида йўлларни таъмирлаш ишлари кенг кўламда олиб борилаяпти.

Бугун "Тараққиёт" маҳалласининг асосий кўчасида "Назарбекавтойўл" корхонаси томонидан зарур техника воситалари ва ишчи-ходимлар жалб этилиб, таъмирлаш жараёни бошланди.

Унда маҳалланинг 2/2 даҳасида корхона меҳнаткашлари томонидан узунлиги 817 метр эни 7 метр ҳажмда йўлга асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Бугун кун давомида йўлга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиши белгиланган.
👉@angrenhokimligi_7
#обод_маҳалла

"Тараққиёт" МФЙ.
Йўл таъмирланаяпти. Жараёндан фотолавҳалар.
👉@angrenhokimligi_7
#обод_маҳалла
"Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 32-уй олди ва уйга кириш йўлаклари бетон қоришмаси билан текисланди.
Ота-онасини ажрашишдан сақлаб қолган қиз

📍https://uza.uz/posts/281989

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#афсус

Бугун Ангрен кўчаларидаги йўллар таъмирланаяпти. Йўлларга асфальт, кўп қаватли уйлар олдидаги йўлак ва майдончаларга эса бетон қоришмаси ётқизилаяпти.

Бу яхши албатта. Лекин йўлсозлар айрим одамларнинг хатти-ҳаракатларидан ранжишмоқда.

Гап шундаки, жазирама кунларда офтобнинг қизиган тиғи остида меҳнат қилаётган йўлсозларнинг меҳнатларини писанд қилмайдиганлар учрамоқда.

Айрим транспорт воситалари ҳайдовчилари таъмирланаётган ва асфальт ётқизилган, ҳали қотиб улгурмаган йўлда автоуловини беҳижолат бошқариб текис йўлнинг бузилишига сабаб бўлаяпти.

Жазирама офтоб остида қора терга ботиб меҳнат қилаётган оддий ишчи-ходимларнинг меҳнатларига бундай муносабатни иллат, дейиш мумкин.

Очиғи, бир қарич ерни обод қилишга ярамаймиз ёки эринамиз. Гоҳида сифатига ва йўлнинг ўнқир-чўнқирга эътироз билдириб, дунёга жар соламиз. АФСУС!

Обод қилинган жойни авайлайлик, тер тўкиб, обод қилаётган одамлар меҳнатини қадрдайлик!
Гулшода ШАХОНОВА
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Hayqiriq.uz | Angren
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Angrenlik oʻquvchilar Mental arifmetikadan Respublika olimpiadasida gʻolib boʻlishdi.

Hilton mehmonxonasida "Zakovat dunyosi" oʻquv markazining 41 nafar yoshlari respublikamizning 700 nafardan ziyod oʻgʻil-qizlari ichida eng yuqori oʻrinlarni qoʻlga kiritishdi.
Batafsil👉https://youtu.be/45jM3Ifk2HQ

#ангрен #news #angren #yangiliklar

Obuna boʻling👉
@hayqiriq