Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#онлайн

Навбатдаги сессия бўлиб ўтди
Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
Болалар ижросида концерт дастуридан қисқа видеолавҳа
#онлайн

КЕНГ КЎЛАМДА НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Ангрен шаҳар маданият  саройида тантанали оммавий тадбир бўлиб ўтаяпти.

Кўнгилларга ифтихор туйғуси олиб кирган Давлат мадҳияси,  шунингдек,  шаҳар ҳудудида олиб борилаётган улкан бунёдкорликлар тўғрисидаги маълумотлар,  Бош қомусимизнинг жамият тараққиёти,  давлат қудрати ва фуқаролар бахту саодати йўлидаги алоҳида ўрни ва аҳамияти таъкидланган ва  ангренликларга  самимий тилакар изҳор қилинган тантанали маросимда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, "Ангрен" университети ректори Комилжон Синдоровлар тантанали маросимда сўзга чиқдилар.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш  бўлими томонидан бир қатор ёшларга ID фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат берилди.
#онлайн

Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳалар объектларида, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тизимининг бир маромда ишлаши, узилишларга барҳам бериш билан боғлиқ жараёнларга пухта тайёргарлик кўрилган.

Айни соатларда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Боботоғ" маҳалласида бўлиб турибди.

Ҳудуддаги мавжуд ижтимоий соҳалар объектларида иссиқлик энергияси ҳароратини ҳамда тунги навбатчи ходим фаолиятини кўздан кечирди ва зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#онлайн
#медиа тур
Айни дамда Ангрен шаҳрида "Китоб - саодат калити" мавзусида Республика илмий-амалий Конференцияси бўлиб ўтаяпти.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов иштирок этди ва шаҳарда маънавият масканларининг ўрни, айниқса, китоб мутолааси билан боғлиқ жараёнлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани, бу борада "Ангрен" университети томонидан кўплаб ташаббуслар ва маърифий ғоялар татбиқ этилаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, бугун Ангренда маънавият маскани ташкил этилиши ва унинг шаҳар ҳаётида ҳамда ёшлар келажагидаги аҳамиятига эътибор қаратди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⭕️ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА “УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ ҚАНДАЙ ЎТМOҚДА

👆Батафсил лавҳада

Yoshlar kundaligi
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги
етмиш тўртинчи сессияси бўлди.
 
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ИИБ бошлиғи А.Арипов шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йил 11 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот
берди.

Шунингдек, Ангрен шаҳар 2024 йилги маҳаллий бюджет ҳамда Солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва Молия  бўлими бошлиғи в.в.б Жасур Юлдашев,  ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамовларнинг ахборотлари ҳам тингланди