Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#медиа_тур
Ангрен шаҳрида томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш ва паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

"Дунё бўйлаб" кўрсатув ижодкорлари медиа-тур доирасида ушбу йўналишни ҳам тасвирга олдилар.

Хусусан, "Дўстлик" маҳалласида хонадонларнинг бирида бўлдилар.
#медиа_тур

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети маъмурияти билан ҳамкорликда “Ангрен шаҳрида эко, агро ва спорт туризмни ривожлантиришнинг муҳим омиллари ҳамда ҳудуддаги бунёдкорлик объектлари жараёнларини ОАВ, Босма нашрларда ёритишнинг замонавий услублари бўйича” Медиа-тур ташкил этилди.
#медиа_тур

Маълумки, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 26 апрелдаги видеоселектор йиғилишида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берган эди.

Хусусан, Президентимиз томонидан қишлоқларда ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларни қайд этиб, бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак қишлоғида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.
#медиа_тур
Медиа-тур қатнашчилари, хусусан, Республикамизнинг турли вилоятларининг туман шаҳарлари, пойтахт телерадио, газета ва ижтимомй тармоқлар журналистлари, блогерлар ҳамда Ахборот хизмати раҳбарлари, ЎзЖОКУ маъмурияти ва катта ўқитувчилари ҳамда талабалар Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг тажриба ва кўникмаларини ўргандилар.

Музейлар тўғрисида ва музейлар фаолиятини ёритиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
#Медиа_тур

Айни пайтда "Ўзбеккўмир" АЖ'га навбатдаги медиа тур бошланди.

Республика ҳамда маҳаллий омммавий ахорот воситалари вакиллари "Ангрен" кўмир конида ёқилғи қазиб олиш, саралаш ва истеъмолчиларга юклаш жараёнлари билан яқиндан танишадилар.

Суратларда: медиа тур доирасида ўтказилаётган матбуот анжуманидан лавҳалар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

Ангрен шаҳрида  Давлатимиз  раҳбарининг  2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори асосида  "Гулзор"  маҳалласида жами 5200 метр йўлни асфальт қилиш белгиланган. Айни дамда йўлни твъмирлашнинг якуний босқичи олиб борилаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Ангрен
#медиа_тур

Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли Қарори асосида Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой" маҳалласида   3,0 км (Д-159- 100) ичимлик суви тизими қурилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#медиа_тур

Ангрен шаҳар "Боғи сурҳ" маҳалласи айни пайтда мутлақо янгича қиёфага кирди. Маҳаллада жами 11 та кўча бўлиб, шундан 9 таси текис ва равондир.

Маҳаллада Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли Қарори доирасида жами 5,8 км узунликдаги ички йўллар жорий таъмирланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#медиа_тур

Ҳадемай, "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалла идораси биноси фойдаланишга топширилади.

Янги, замонавий кўринишдаги ушбу бино Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли Қарорига мувофиқ қад ростлади.

Маҳалла ходимлари ва аҳоли ихтиёрига топшириладиган мазкур масканда барча қулайликлар яратилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube