Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Вилоятда дарахт экиш акцияси қизғин давом этмоқда

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликка ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.

Тошкент вилоятида ҳам ободонлаштириш, дарахт экиш ишлари жадаллик билан давом этяпти. Жорий йилда вилоятда 26 миллиондан ошиқ манзарали ва мевали дарахтлар экиш мақсад қилинган. 17 февралдан 26 февралгача давом этадиган бу хайрли ишда вилоят аҳолисининг барчаси бирдай иштирок этишмоқда. Акция доирасида 21 февраль ҳолатига 218 мингдан ошиқроқ кўчат ўтқазилган.

Акция давом этмоқда...

@toshvilpressa
​​Акцияда Ангрен шаҳри фаол қатнашиши керак

Аҳамият берилса, "А" ҳарфига лидер, яъни, етакчи ўз позициясига эга деб манфий муносабатлар, қарашлар билдирилган.

Шаҳримиз вилоят туман, шаҳарлари бўйича рўйхатда алфавитнинг энг чўққисини забт этганлиги учун ҳам Ангрендан ноанъанавий ғоялар, яъни, креативлик кутилади., Ангрен шаҳри айнан ана шу жиҳатлари билан вилоятга ўрнак қилиб кўрсатилади, деган хулоса ҳақиқатга яқиндир.

Гап шундаки, ҳамиша лидерликни, креативликни конкрет, реал ишларимиз орқали янада намойиш этишимиз жуда муҳим. Айниқса, кўклам остона хатлаши ва эшик қоқиши арафасида қўлни-қўлга бериб, бир мушт бўлиб, елкама-елка ҳаракатни сустлаштирмасдан, илдам одимлаш кераклигини чуқур англаш вақти келди. Шу кунларда 17-26 февраль саналарида Тошкент вилояти бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияси ўтказилаяпти. Вилоятимизда ободонлаштириш, дарахт экиш ишлари жадаллик билан давом этяпти. 26 миллиондан зиёд манзарали ва мевали дарахт еўчатларининг ўтқазилишида Ангрен шаҳри аҳолисини, меҳнаткашларини 26 февралгача давом этадиган хайрли ишда фаол қатнашишга чақирамиз.
Ангрен шаҳри аҳолиси азалдан меҳнаткаш саналади. Бахтимиз шундаки, табиат бизни ҳар жиҳатидан қулай иқлим билан сийлаган. "Чўп суқса, кўкаради", деган таъриф айнан бизнинг диёрга берилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, ҳар бир оила, ҳар бир меҳнат жамоаси аъзоси, ҳар бир йигит-қиз, қолаверса, ҳар биримиз баҳамжиҳатликда, ҳеч бўлмаганда биттадан кўчат эксак ҳам, беҳисоб натижага эришамиз! Ушбу жараёнда ана шундай ташаббус кўрсата олсак, Ангрен салоҳиятини кўрсатган бўламиз. Акцияда фаол иштирок этиш орқали она шаҳримиз табиатининг софлигига ҳисса қўшган бўламиз.

Зеро, кўчат экиш, боғ яратиш - азалдан сақланган халқимизга хос фазилат, мерос, қадрият.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эълон

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати 27-29 февраль кунлари Олмалиқ шаҳрининг "Металлург" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

@toshvilpressa
"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" фуқаролар йиғини аҳолиси депутатга ўз таклифларини билдиришди.

Батафсил
▶️https://telegra.ph/Deputat-ma%D2%B3alla-bilan-%D2%B3amnafas-02-23

Каналга уланиш ⬇️@angrenhokimligi_7
​​#муносабат

"Фейсбукда" шаҳримизнинг "Оҳангарон" кўчаси, "Тохир" савдо мажмуаси рўпарасидаги автомагистралда қурилган тўсиқлар охиригача етказилмай қолиб кетганлиги, автоҳалокат рўй берганлиги тўғрисида танқидий фикрлар, "постлар" ёзилган эди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров ушбу масалага ойдинлик киритди.
Ушбу кўча унинг сайлов округи ҳудудига кирмаса-да, масалага жиддий ёндашди. ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши орқали Тошкент вилояти автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Ж.Бекмурзаев билан боғланди.Қувонарлиси, бошқарма раҳбари дарҳол ўз ўринбосарини шаҳримизга юборди. Унинг бошчилигида муаммолар жойида депутат А.Назиров, шаҳар ЙҲХ бўлинмаси ходими иштирокида ўрганилди ва зарур чоралар белгиланди. Хуллас, "қозиқлар " олинади, ёритгичлар ва махсус йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ўрнатиладиган бўлди. Ушбу ишларни амалга оширган ташкилот йўл қўйган носозликлар ўрнатилган тартибда ўрганилади ва чоралар кўрилади.

М. Нарбаева,
ЎзЛиДеП ШК раҳбари
#тайинлов

Маматалиев Бакиржон Абдумуталибович - 2020 йил 10 февралдан Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маматалиев Бакиржон - 1962 йил 1 ноябрда Ангрен шаҳрида туғилган.
Маълумоти - олий. Тошкент Политехника институтини муҳандис-қурувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Б.Маматалиев дастлабки меҳнат фаолиятини Ангрен шаҳар "29-автобустаксисаройи”да авточилангарликдан бошлаган. Сўнгра “Ангреннон” ишлаб чиқариш заводида ҳайдовчи, Ангрен шаҳар “Сувоқова” бошқармаси гараж бошлиғи, директор ўринбосари, директор лавозимларида меҳнат фаолиятини давом эттирган. Ангрен шаҳар коммунал фойдаланиш корхонаси бошлиғи, 2009-2016 йиллар давомида Ангрен шаҳар “Сувоқава” ИЧШК раҳбари, 2016 йилда. эса Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУК Ангрен шаҳар “Сувоқова” филиали таъминот бўлими бошлиғи, Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари, “Тоза ҳудуд” ДУК Ангрен шаҳар филиали фойдаланиш бўлими бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
#спорт

Маълумки, шаҳримизда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
28 февраль кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақаларда
шаҳримиз вакиллари фаол қатнашаяптилар.
Тошкент вилояти терма жамоасининг катта мураббийи Б.Юсупов билан боғландик вп баҳслар жаёни хусусида суҳбатлашганимизда қуйидагиларни маълум қилди:
-Айни пайтда Тошкент вилояти терма жамоаси таркибида 35 нафар спортчи бўлиб, улардан 10 нафари Ангрен шаҳрининг энг кучли боксчиларидир. Тўғри, ринг майдонларида муросасиз баҳслар, қизғин курашлар кетаяпти. Юртимиз ёш боксчилари жуда ҳаракатчан. Айниқса, мезбон жамоа, ангренлик ёш спортчилар жуда зўр!
Шаҳримизда Ўзбекистон чемпионати давом этаяпти. 15 та вазн тоифасида 400 нафарга яқин ёш боксчи Республика биринчилигида фаол қатнашиб, совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. 

Беллашувлар 28 февралга қадар давом этади.
#Bugungi_kun_hikmati

Инсонни ахлоқ жихатидан тарбияламасдан туриб интеллектуал жихатдан тарбиялаш бу жамият учун тахдид демакдир.

Теадор Рузвелт
Ангрен шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида ҳудудда ноқонуний қурилмалар ҳолати ва кўчат ўтказиш акцияси бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Батафсил
▶️https://telegra.ph/Ji%D2%93ilish-kun-tartibida-mu%D2%B3im-masalalar-mu%D2%B3okama-%D2%9Bilindi-02-25
Каналга уланиш ⬇️
@angrenhokimligi_7
#Бокс
АНГРЕНЛИК БОКСЧИЛАР ЧОРАК ФИНАЛДА!

Маълумки, шаҳримиздаги Бокс саройида 2006-2007 йилларда тугғилган кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати қизғин баҳслар остида ўтмоқда. Ринг майдонида куч синашаётган спортчилар чорак финал ўйинларини бошлаб юбордилар.
Хўш, шаҳримиз вакиллари қандай натижаларга эришаяпти.

Тошкент вилояти терма жамоаси катта мураббийи Б.Юсупов:

- Ангрен шаҳри боксчиларидан 6 нафари бугун чорак финалга чиқиш учун жанг қилишади. Жумладан, 33 кг вазн тоифасида, шунингдек, Сайфиддин Собиров, Ихтиёр Абдуқодиров, Асадбек Абобакиров (37 кг), Суннатилла
Уктамалиев (43 кг), Абдурашид
Абдураҳимов (52 кг), Қиличбек
Хамзаев (58 кг) сингари умидли ёшлар рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақаларда фаоллик кўрсатишмоқда.
Ўғлонларимизга омад тилаймиз!
@angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг "Тошкент-Ўш" А-373 автомагистарль йўлининг "Оҳангарон" кўчасини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тартибга келтириш бўйича ташаббусини ушбу ҳудуддмги ОКМК АЖга қарашли корхоналар раҳбарлари ҳам қўлладиларми?
Батафсил▶️https://telegra.ph/%D2%B2udud-yanada-obod-va-k%D1%9Erkam-b%D1%9Eladi-02-25
Каналга уланиш ⬇️
@angrenhokimligi_7
#халқаро

Беларусь Республикасининг Гомель шаҳрида Алексей Юков соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳри БЎСМ ўқувчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сирожиддин Хожакметов 69 кг вазн тоифасида қатнашиб, фахрли 2 ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси Ангрен шаҳри боксчилари ва мураббийларини ушбу ғалаба билан муборакбод этади.

@toshvilpressa
Диққат, Ахборот хизматининг сайёр камераси шаҳар ҳудудини кезмоқда.
Сайёр камерамиз ҳам ташвишланиб, ҳам койиниб "Оҳангарон" кўчасидаги ушбу бинони тасвирга туширибди ва ушбу мулк эгасига таклиф киритди:
" Шаҳарнинг қоқ кириш қисмидаги мазкур бинога янгича тус бериш пайти келмадимикан, а! Водий томон кетаётганлар ҳаи, водийдан қайтаётганлар ҳам айнан Сизнинг мижозингиз бўлиш тарафдоримиз! "
Сайёр камера изоҳ беради:
"Оҳангарон" кўчасидаги йўл ёқасида ҳаммаси деярли яхшидек, лекин бекат орқа томони ўхшамабди. Инновация керак, назаримизда, яъни, био...,
Ҳурматли тадбиркор, ғоя сиздан.
‼️Ҳурматли масъуллар!
"Кимёгар" МФЙ 5//3 даҳасида аниқланган камчиликлар ҳамда кўкаламзорлаштириш юзасидан шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашни унутманг.

Ҳа айтгандай, сайёр камерамиз реал ва ҳаққоний ҳолатларни ёритганда ёки фикр билдирганда, дилингиз хира бўлиши ҳам, кўнглингиз қувониши ҳам ўзингизга боғлиқ.👌
Яхши хабар ва тасвирларни кутиб қоламиз! 😉

@angrenhokimligi_7