"Ulug' yo'l" газетасининг 2020 йил 20 февраль сони босмадан чиқди.
👉 Ангренда яқин орада қандай олийгоҳлар очилади?
👉 Чингиз Айтматовнинг машҳур "Жамила" қиссасидаги Жамила шум қиз эдими?
👉 Биринчи кўмир эшелони кўмир конидан қачон жўнатилган эди?
👉 Дабдабали тўйларга ишқибозлар орамизда ҳалиям бор...
👉 Бугунги раҳбар "Эксклюзивсервис" МЧЖ мисолида
Газетада юқоридаги каби қизиқарли мавзуларда кўплаб материаллар, шунингдек, ёш ижодкор Отабек Бакиров қаламига мансуб адабий мушоҳадалар билан танишишингиз, сканворд ечиб, ақлий чрчоғингизни ҳам ёзиб олишингиз мумкин.
Оҳангарон ижодкорлари

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Журналистларнинг очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишига доир меъёрлар маъқулланди
Батафсил🔻
https://bit.ly/2uV2Wrq
Батафсил🔻
https://bit.ly/2uV2Wrq
"Ўзбеккўмир" АЖ ишчи-ходимлар ўртасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил👉https://telegra.ph/Koronovirus-bu-t%D1%9E%D2%93rida-nimalarni-bilish-kerak-02-21
Каналга уланиш👉@angrenhokimligi_7

Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Madina Khamidovna)
"ХОКИМГА АЙТОЛМАГАН ГАПЛАРИМ"
"Бутун бошли вилоятдаги йигирмадан ортиқ газета учун икки ойда 75 та танқидий материал эълон қилингани – уят!"...
Жамоатчи мухбирнинг "Ҳокимга айтолмаган гаплари"ни газетамизнинг келгуси сонида ўқинг!👇
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline

#спорт
Чемпионат бўлаяпти
Айни пайтда Ангрен шаҳридаги Бокс саройида 2006-2007йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унинг очилиш маросимида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов қатнашди ва кириш сўзи билан спорт байрамини очди.
Дилшод МЕЛИКОВ - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши раиси:
- Шаҳримизда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси чемпионатида мамлакатимизнинг вилоятларидан 14 та жамоа иштирок этишмоқда.
Унда 15 та вазн тоифасида юртимизнинг ёш ва умидли спортчилари ўз куч ва маҳоратларини синовдан ўтказадилар. Мусобақадан кўзланган мақсад ёшлар орасидан янгидан-янги спортчиларни кашф этиш ва бокс спорт мактабини янада такомиллаштиришдир.
Ўзаро баҳслар натижаларини кузатинг, биздан йироқлашманг...

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Telegraph
ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сон Қарори ҳамда 2019 йил 31 декабрдаги “Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги Вазирлар Махкамасининг…
#кўклам_яқин
КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТАЙЛИК!
Хабарларига кўра, бугун Ангрен шаҳар ДСИ биноси атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилибди. Солиқчилар томонидан. 100 та можжевельник ва 15 та Қрим қарағайи кўчати ўтқазилибди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ишчи-ходимлар, маҳалла раислари ва аҳоли ҳамда ёшлар!
Кўклам нафаси уфуриб, ўт-ўланлар ниш уришга, дов-дарахтлар куртак ёзишга шошилаётган бир паллада биз ҳам кўчат экиб, боғ яратишга шайланайлик, вақт ўтиб бормоқда. Атроф-муҳит софлиги айнан сизу биз экиб, парваришлаган дов-дарахтларга боғлиқ. Экология, табиат қанча тоза бўлса, салоаматлигимизга ҳисса қўшган бўламиз.
Кўчат экиш ишларини изчил давом эттиришда фаол қатнашишга чақирамиз!
@angrenhokimligi_7

#депутат_фаолиятидан
ТАШАББУС КЎРСАТДИ
Бугун "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Иманов 2/2 даҳасининг, аниқроғи "Сувоқова" идораси жойлашган кўча йўли то 3-оилавий поликлиника кўчасигача ва албатта 30-, 32-, 37-уйлар атрофи йўлакларини грейдер билан текислатиб, 30 тоннадан ортиқ шағал келтириб, ётқизиш ишларида шахсан ташаббус кўрсатди. Бу шағални текислаб, ётқизишда маҳалла фуқаролари ҳам четда қараб турмадилар.
Бундан ташқари, "Ибн Сино" кўчасидан ўтган ирригация тармоғидан 2/2 даҳасидаги поликлиника йўлига оқиб ётишини бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга сўровнома билан чиқди ва депутат назоратини ўрнатиб, Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига йўллаган сўровномага ижобий жавоб олди. Натижада бошқарма раҳбари Б.Маматалиев бошчилигида муаммо бартараф этиладиган бўлди.

#бизга _ ёзибдилар...
🖌Ҳурматли шаҳримиз ҳокими Шукурулла Насимхонович!
Анчадан бери маҳалламиз кексалари ва ўзимнинг номимдан Сизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Ниҳоят, неварамга айтганимда, дарров ёзиб берди.
Бугун шаҳримиз Сизнинг саъй-ҳараеатларингиз, меҳнатларингиз туфайли анча ўзгарди. Биз буни кўриб турибмиз. Бунинг учун катта раҳмат, айтамиз. Яна эшитиб, қоламиз гоҳида бугун айрим фуқаролар билиб-билмай турли ижтимоий тармоқлар орқали бўлар-бўлмас бўҳтонлар билан ўзларини кўз-кўз қилишмоқда экан. Беш-олти кишининг бу чиқишларига биз ҳам қаттиқ эътироз билдирамиз. Аслида уят уларга. Ўз манфаати учун бутун Ангреннинг шаънига доғ туширмоқда. Лекин биз кексалар шаҳарга тамал тоши қўйилгандан то ҳозирги кунга қадар яшаб умргузаронлик қилмоқдамиз. Бундай ношукрлар бизларни асло чалғита олмайди. Ангренликлар асли оддий, камтар, камсуқум, бағрикенг, чапани халқ. Сизнинг меҳнатларингизни қадрлайдилар. Ҳеч қачон бундай ўзгаришлар бўлган эмас. Ўғил-қизим шаҳарда яшайди, ҳаммаси етарли. Йўллари текис, газиям бор. Илгари свет, газ бўлмаган. Ёш боллари билан жуда қийналиб кетганида, иложи йўқ биз ота-она қўллар эдик. Ҳозир эса уйлари иссиқ газ ҳам бор, сув ҳам бор, свети ўчмайди.. Сизнинг бошчилигингизда ҳовли-уйларга газ келаяпти, ички кўчалар қанчаси асфальт бўлди. Мана бу йил ёнингизда депутатлар ҳам сафланди. Биз уларга ишонч билдирганмиз. Бизнинг маҳалламизда
депутат Эркин Эргашев (маҳалламиздаги Жўра аканинг ўғли) ишни яхши бошлади. Биз Сизни ва депутатларни доим дуо қиламиз Ишни шундай давом эттиринг, ҳеч қачон толмангизлар.
"8 Март" МФЙ нуронийлари номидан. Хонусуб ота

🖌Ассалому алайкум ҳокимлик Ахборот хизмати!
Сизга шуни маълум қиламизки, тўғри, бу йил шаҳар жуда ҳам ўзгарди. Бизнинг Мустақиллик маҳалламиз раиси билан депутатимиз зўр тандем бўлишди, иккаласи ҳам ўта тришқоқ муаммоларга бефарқ эмасликларини ишларидан билса бўлади.
«Мустақиллик» маҳалласидаги кўпгина муаммоларни ҳал қилишда депутатимиз Аброр Назировнинг хизматлари талайгина. Бу инсон маҳалламизда ҳар қандай мурожаатга «лаббай», деб жавоб бериши кишини қувонтиради. Шундай вақтлар бўлганки, депутатни танишимиз уёқда турсин, исм-шарифини ҳам билмас эдик. Ҳозир эса нафақат бизни маҳалламиз балки кўпгина корхона ва ташкилотлар бу инсонни «Мустақиллик» маҳалласининг ишончли вакили сифатида яхши билишади.
Мен нима демоқчиман?
Ангрен шаҳар кенгашига депутат сайлашда бизнинг маҳалла адашмади, ҳамжиҳатликда ишлашимиз бардавом бўлсин.
Афсуски,, айрим бошқа маҳаллалардаги депутатлар муаммоларга бефарқ бўлиб ҳозирги кунда ҳеч қандай иштироклари кўринмяпти.
Лекин Аброржон Назиров ҳар бир мурожаатни, муаммони маҳалла раисимиз Фурқат Мадалиев билан биргаликда ўрганиб, ечимини топиб муаммоларни бартараф қилишга ҳаракат қилишмоқда. Уларга мингдан-минг раҳмат. Шундай фидойи инсонлар кўпайишини истаб қолардим.
Nickname: TIM

Тадбиркорлар билан мулоқотда
"Ангрен деҳқон бозори" ёнида қурилаётган автотураргоҳда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Х. Тургунбаев ушбу ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.
Автотураргоҳ кўриниши бўйича фикр алмашишди, яьни яқинда ижтимоий тармоқларда тураргоҳ атрофида ўралган забор баландлигига баъзи тадбиркорлардан эътироз билдирилган эди. Ушбу масала шаҳар ҳокимлиги ва ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи йиғилишида ўрганилиб, автотураргоҳни қураётган "Балиқчи" МЧЖ раҳбари Н.Гулметовга забор кўринишига ўзгартириш киритиш тўғрисида тавсиялар берилган аа бу кўпчилик тадбиркорларга маъқул келгпн эди. Йиғилишда иштирок этган Н.Гулметов об-ҳаво исиши биланоқ ҳудудга асфальт ётқизилиши ва баъзи қулайликлар, яъни, диспетчерлик пункти, ҳожатхоналар қурилишини маълум қилди Шунингдек, автотураргоҳ ёнидаги бекат замонавий типда қайта таъмирланаётганлиги бўйича тадбиркор М.Одинаматов гапириб, 30 га яқин янги иш ўрини очилиши мўлжалланганлигини таъкидлади.
М. Нарбаева,
ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳримиздаги "Ангрен санъат саройи"да "Инсон ва оила манфаати давлат ва жамият ҳимоясида" мавзуси остида кенгайтирилган тадбир Ўзбекистон 24 телеканалида намойиш этилди.
#очиқ_дарс
Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 35-умумий ўрта таълим мактабида рус тили ўқитувчиси С.Азизова томонидан 3-«А» синфда «В мире сказок» мавзусида ноанъанавий саҳналаштирилган дарс ўтилди, ўқувчилар ўзларига берилган ролларни қойилмақом ижро этишди, бундан кўриниб турибдики, ўқувчиларда ушбу фанга қизиқиш жуда кучли.
Х. Балтабаева,
мактаб раҳбари

Ўлкамизда кўклам нафаси. Айни дамда баҳорги ишларга киришилди. Чекка ҳудуддаги "Жигаристон" маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида 22- сайлов округи депутати Эркин Эргашев ташаббуси билан 21-22 февраль кунлари ушбу маҳалла ҳудудидаги маиший чиқиндиларни белгиланган жойга олиб чиқаришга техника ажратилди. Хонадонларга тегишли чиқиндилар олиб чиқилди.
М. Бобораҳимова,
маҳалла раиси

Forwarded from Олтин воҳа
Янги тузилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳақида маълумот.
Инфографика “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан тузилган.
@oltin_voha