Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#расмий
ҚОЗОҒИСТОНЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН 22 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ
Маълумки, сўнгги вақтларда Ўзбекистон олиб бораётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатда, биринчи навбатда, қўшни ва қардош давлатлар билан ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш устувор аҳамият касб этиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари жуда кўп соҳаларда, хусусан, савдо-саноат, иқтисодий-ижтимоий, туризм, аграр йўналишларда ҳам жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.
Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолияти муҳим омил бўлмоқда.
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида бугун Хоразм вилоятида икки давлат ҳукумат раҳбарлари – Абдулла Арипов ва Асқар Мамин иштирокида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Анжуманда эътироф этилганидек, иқтисодиётнинг етакчи соҳа ва тармоқларидаги ҳамкорлик алоқалари жадаллашгани туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2019 йилда қарийб икки баробар ўсди ва 3,3 миллиард долларни ташкил этди.
Икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукумат зиммасига яқин йилларда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини жорий йил 5 миллиард долларга, яқин йилларда эса 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун ҳар икки давлатда ҳам етарли имкониятлар мавжуд.
Қайд этилишича, ўтган бир йил давомида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг вилоятлари ўртасидаги тўғридан тўғри ҳамкорлик муносабатлари анчайин фаоллашиб, вилоятлар делегацияларининг 12 та ўзаро ташрифи амалга оширилди. Натижада ҳудудлар ўртасидаги савдо ҳажми 40 фоизга ортган.
Хоразм вилоятида бўлиб ўтган учрашувда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматов раҳбарлигидаги вилоятимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.
Қозоғистон Республикасининг қатор вилоятлари ва бизнес доиралари вакиллари билан бир қатор муҳим келишувларга эришилди.
Жумладан, вилоят ҳокими Р.Холматов Туркистон, Чимкент, Кустанай вилоятлари ҳокимлари У.Шукеев, М.Айтенов, А.Мухамбетов, Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов билан ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш тўғрисидаги Битимларни имзолади.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Абдусаломов Қозоғистоннинг “Ecoton Sharq” МЧЖ билан 10 млн.долларлик, “Аzia Kraft” корхонаси билан 2 млн. долларлик инвестицион келишувларни, Қозоғистоннинг бошқа қатор бизнес доиралари билан эса, жами 10 млн. долларлик экспорт шартномаларини имзолади.
Демак, жорий йилда вилоятимизнинг қозоғистонлик дўстлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, экспорт-импорт ва бошқа соҳалар бўйича икки томонлама тенг манфаатларга асосланган ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди ва ривожланади.
Биргаликда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар эса, вилоятимиз аҳолисининг фаровонлигига, ўз навбатида, ҳудудимиз иқтисодининг юксалишига хизмат қилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
@toshvilpressa

Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
Бўстонлиқда супа, сўри каби дам олиш жойлари солиққа тортилиши кутилмоқда — https://daryo.uz/k/2020/02/26/bostonliqda-supa-sori-kabi-dam-olish-joylari-soliqqa-tortishi-kutilmoqda/
Daryo
Бўстонлиқда супа, сўри каби дам олиш жойлари солиққа тортилиши кутилмоқда
Бўстонлиқ туманида 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача янги солиқ тартиби синовдан ўтказилади
#фуқаролар_қабулида
ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ЎТМОҚДА
Айни пайтда шаҳар Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлаяпти. Унда шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, ҳоким ўринбосарлари ва секторлар масъуллари, Халқ қабулхонаси мудири В.Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Аминов, шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашяптилар.

"Роҳат" боғдорчилик жамиятида истиқомат қилаётган фуқаролар дала ҳовлига маҳалла мақомини бериш бўйича мурожаат қилдилар.
Ушбу мурожаатга шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Аминовлар дала ҳовлиларга маҳалла мақомини беришнинг қонуний тартиби тўғрисида тушунчалар бердилар.
Улар депутат Н.Аминовга ёзма ариза тақдим қиладиган бўлдилар.

#муносабат
Уюм йўқ энди
“Ангренская правда” газетасининг 2020 йил 21февралдаги 8-сонида
“Поле чудес и сюрпризы из вентиляции” сарлавҳаси остида Ангрен шаҳридаги "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси ҳудудида жойлашган 44-сон МТБ ёнида ахлат уюми қалашиб ётгани, бунга мутасаддилар бефарқ қараётгани танқид қилинган.
Ушбу ҳолат жойига чиқиб ўрганилди. Ҳақиқатан, болалар боғчаси ёнида чиқиндихона ўрнатилган. "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан чиқиндилар олиб чиқилибди.
Татьяна Гафирова - "Тараққиёт" МФЙ раиси:
- Гап шундаки, аслида "Тоза ҳудуд"ДУК томонидан чиқиндилар олиб чиқилаяпти. Гап масъулларда эмас. 14-уй яқинига янги чиқиндихона қурилган. Ўша жойга чиқинди ташлаш кераклиги айтилаяпти. Бундан ташқари, маҳалламизга нотаниш бўлган одамлар томонидан ҳам кечаси ҳам, кундузи ҳам қурилиш ва маиший чиқиндилар ташлаб кетилаяпти. Шанба, якшанба кунлари кўпинча ахлат уюлиб қолади. Лекин вақтида олиб чиқилаяпти. Маҳалламиз фаоллари ушбу чиқиндихона ўрнига дов-дарахтлар экиш таклифини беришди. Унинг ўрнига айни дамда дарахт кўчатини ўтказсак, ҳар ҳолда болалар
боғчасига олиб борувчи йўлак тартибга келиб қолар эди. Депутатимиз Фурқат Иманов бошчилигида ушбу йўлакка шағал ётқизишга келишилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Ангрен шаҳар филиали томонидан «Бизнес клуб» ўқувчилари орасида тадбиркорлик салоҳияти ҳамда қизиқишларини янада кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги «ЎзЭкспоМарказ» комплексида бўлиб ўтаётган «Йўл қурилиши ва қурилиш» соҳасидаги Халқаро кўргазмада иштирок этишди.