Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ўрганиш

Ижтимоий ёрдам кўрсатилди

Шаҳар ҳокимига "Истиқлол" маҳалласи 6/4 даҳаси 14-уйда яшовчи фуқаронинг ижтимоий аҳволи юзасидан қилинган мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.

Унда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Муроджон Мансуров бошчилигида маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, тиббиёт ходими, участка инспектори биргаликда фуқаронинг ҳолидан хабар олдилар ва саломатлигини текширувдан ўтказдилар.

Саломатлиги ёмонлашгани туфайли имконияти чекланган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва яқинлари ўртасида профилактик суҳбат олиб борилди ҳамда бундай вазиятда кўмаклашиш, қўллаш зарурлиги тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ўрганиш
#1_сектор
Хабар берганимиздек, бугун Ангрен шаҳар ҳокими раҳбарлигида бўлган 1-сектор Ишчи гуруҳи "Янги Ҳаёт" маҳалласида ўрганишлар олиб боряпти.

Хусусан, "Янги Ҳаёт" тор кўчаси 43-уйда яшовчи Улуғбек Нодирхонов хонадони ўрганилганда, томорқада боғдорчилик, паррандачилик ва қорамолчилик билан шуғулланиши аниқланди. Жумладан, томорқада боғ бўлиб, унда 250 туп олма дарахти бор. Шунингдек, 40 та паррандаси, 6 бош қорамоли парваришланади.

Ер майдонида ноёб саналган яъни, 1,5 минг туп каврак ўсимлиги экилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 туп каврак ўсимлигидан 50 гр шира олинса, 1 кг 300 АҚШ долларига сотилиши муикин. Демак, ушбу хонадон мавсум давомида 10 кг маҳсулотдан уч минг АҚШ доллари миқдорида даромад қилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#ўрганиш

Шаҳар раҳбари томонидан "Ангрен" ЭИЗ доирасида татбиқ этилган лойиҳа кўздан кечирилди

"Ангрен электр изолит" МЧЖ томонидан электр энергияда қўлланиладиган қурилмалар ишлаб чиқилаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#ўрганиш

Шаҳар раҳбари томонидан "Ангрен" ЭИЗ доирасида татбиқ этилган лойиҳалардан бири кўздан кечирилди.

Унда ҳудуддаги "Ангрен электр изолит" МЧЖ фаолияти билан танишди ва шу ернинг ўзида корхона томонидан электр энергияда қўлланиладиган қурилмалар ишлаб чиқараётган ишчи-ходимлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ўрганиш

Шу кунларда шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний қурилмалар ўрганилмоқда.

"Мустақиллик" МФЙ ҳудудида айрим қурилмалар аҳолига қатор ноқулайликларни вужудга келтирмоқда. Бугун шаҳар прокурори томонидан "Мустақиллик" МФЙ 18/19 даҳа "Оҳангарон" кўчасида кўп қаватли уйларга яқин жойда қурилма жойига чиқиб ўрганилди.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари ушбу қурилманинг  ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.

Вужудга келган ноқулай шароитни ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#ўрганиш

Ангрен шаҳар 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда "Янги Гўшсой" маҳалла еттилиги ҳудуднинг ўсиш нуқтаси ва намунали маҳалла, намунали хонадонни аниқлаш бўйича ўрганиш олиб бораяпти.

Маҳалла имконияти бу йўл бўйида жойлашганлиги, ҳудуднинг серсувлиги ва аҳоли томорқасида боғдорчилик, чорвачилик, паррандачиликка мхтисослашган.

Маҳаллада сервис хизматини кенгайтириш, тикувчиликни ривожлантиришда хонадонларда имконият етарли.

Ишчи гуруҳи томонидан бу борада ишларни янада кучайтириш юзасидан тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ўрганиш

"Янги Гўшсой" маҳалласида томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига маҳаллада хонадонларида одамлар фаровон турмуш кечирмоқда.

Кўпчилик ўз томорқасини даромад манбаига айлантирган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#1_сектор
#ўрганиш

Ангрен шаҳар "Нурчи" маҳалласи кўп қаватли уйлардан иборат маскан.

Бугун шаҳар 1-сектор ишчи гуруҳи ушбу маҳалланинг асосий драйверини ўргандилар.

Маҳалла шаҳар марказида жойлашган бўлиб, асосан хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган.

Маҳвллада турли компьютер хизматлари, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари, дорихона, умумий овқатланиш мажмуалари мавжуд. Маҳаллада турли ва ноёб гуллар ҳамда океан, аквариум балиқлари, сайроқи қушлар савдо дўкони ҳам йўлга қўйилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳалла ходимлари
"Зоо ветцентр" МЧЖ, "Flower house" Ангрен МЧЖ раҳбарлари билан ҳудуд имкониятини ишга солиш, иш ўринларини кенгайтириш юзасидан суҳбатлашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги мавжуд чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича берган топшириғи жойида бажарилди.

Шунингдек, сектор раҳбари маҳалла раиси ва БСК раҳбари билан ҳудуддаги бўш ер майдони вв бўш турган объектлар бўйича ўрганишни давом эттирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ўрганиш
#1_сектор

Маълумки, шу кунларда шаҳарда маҳаллаларда ҳовли ва томорқали турар-жойларда, кўп қаватли уйлар жойлашган даҳаларда барча йўналишлар қамралган ҳолда ўрганишлар олиб борилаяпти.

Шаҳар ФВБ бошлиғи С.Рахимбаеа ўзига бириктирилган "Ёшлик" маҳалласида бўлди. Унда маҳалла раиси ва масъул вакиллар билан кўп қаватли уйларнинг ички ва ташқи қисмини тартибга келтириш, атрофида яшил боғ яратиш, чиқиндиларни олиб чиқиш, йўллар ва йўлакларда қулайликлар яратиш бўйича ўрганиш олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube