Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ободонлаштириш
#2_сектор

Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой" МФЙда "Обод маҳалла ва обод кўча" доирасида "Ёшлик" кўчасида йўлга "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан балас ётқизилди, Иш жараёни авжида.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор

"Мустақиллик"  маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Айни дамда Ангрен шахрининг "Мустақиллик" маҳалласида кексаю-ёш ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Маҳалла ҳудудида биноларнинг фасад қисми таъмирланмокда,  ички йўлига шағал ётқизилиб текисланди, ҳовлилар атрофи, йўлаклар вв ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида нав-ниҳоллар экилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#обод_кўча
#ҳашар

"Янги Гўшсой" МФЙда "Обод маҳалла ва обод кўча" тамойили доирасида "Ёшлик" кўчасида ободончилик ишлари давом этмоқда.

Зарур техника воситалари жалб этилган. Аҳоли уюшқоқлик билан ҳашарда қатнашмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#яшил_макон

"Озодлик" маҳалласида яшовчи аҳоли ва  маҳалла раиси бошчилигида ҳашар ўтказилиб, дархтларни оқлаш ишлари олиб борилиб, гуллар атрофи тозаланмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#менинг_боғим

Ангрен шаҳар "Мустақиллик" МФЙда кўп қаватли уйлар атрофига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Маҳалла фуқароларидан бири кўп қаватли уй ёнида бўлган ташландиқ жойни обод қилди.

Батафсил видеолавҳада

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#яшил_макон

Маълумки, Ангренда "Прокурор боғи" барпо этилмоқда.

Ангрен шаҳри "Мустақиллик" МФЙ "Оҳангарон" кўчасида ташкил этилаётган яшил масканда кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда.

Бугун шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари, Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ушбу боғда ишларни давом эттириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Мазкур масканда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Турли кўкатлар экиш, суғориш тизимини яратиш ҳамда атрофинида ободончилик ишларини кучайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ва шаҳар прокурори ўзи ташаббуси билан кўкатлар этилишига кўмаклашиш чораларини белгилаб олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#томорқа

"Янги Гўшсой" МФЙда томорқадан унумли фойдалинлмоқда.

Ерлар экин экишга тайёрланаяпти.
#Ангрен
#яшил_макон
#2_сектор

Ангрен шаҳрида яшил майдонлар сони тобора ошиб, дов-дарахтлар нав-ниҳоллари ўтқазилиб, гулзору гулхоналарга турли анвойи чечаклар экиш ишлари изчил давом этаяпти.

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- “Яшил макон” - бу шунчаки кўчатлар сони ёки рақамлар кўрсаткичига эмас, балки сифатга қаратилган. Ушбу лойиҳа эртанги кун атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорлик омили бўлиши лозим. Бугунги глобал иқлим ўзгаришида яшил иқтисодиёт, яшил макон ва яшил боғларнинг ўрни жуда муҳим мезондир. Ана шулар инобатга олиниб, Ангрен шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига мутлақо янгича ёндашилаяпти. "Мустақиллик" маҳалласида кўп қаватли уйлар жойлашган ва соатига мингдан ортиқ автотранспорт воситалари қатнайдиган "Оҳангарон" кўчаси йўл бўйида бўш ер майдонда барпо этаётган боғимиз аҳоли саломатлигига ва экология яхшиланишига ҳар жиҳатдан қулайдир...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор

Бугун жойларда профилактика тадбирлари бўлиб ўтаяпти.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари бошчилигида профилактика тадбирининг навбатдагиси “Ҳаккарман-Янги Жигаристон” маҳалласида бўлди.

Унда маҳаллада яшовчи фуқаролардан бирининг шаҳар ИИБга қилган мурожаати муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, уйининг олдида турган  "Маз" автомашинасидан дизель ёқилғиси йўқолган. Ушбу ҳолат бўйича тадбир қатнашчилари ҳам фикр билдирдилар.

Бу каби ҳуқуқбузарликка нисбатан чора кўрилиши ва аҳолига маҳаллада бўлаётган воқеа-ҳодисаларга айниқса, нотаниш, ўзга шахсларга  нисбатан сергак ва огоҳ бўлишлари тушунтирилди

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#2_сектор                                      

“Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан бугун секторлар раҳбарлари маҳаллалар кесимида Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан тарғибот тадбирларини ўтказдилар.
Хусусан, Ангрен шаҳар 2-сектор ҳудудида тарғиботлар “Янги Гўшсой”, “Озодлик”, “Ҳаккарман-Янги Жигаристон”, “Дўстлик”, “Боботоғ”, “Гулбоғ” маҳаллаларида тарғибот тадбири доирасида “Бир жиноят муҳокамаси”га бағишланган муҳокама йиғилишлари бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube