Angren shahar Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi | Rasmiy kanal 🏢
613 subscribers
23.5K photos
4.4K videos
92 files
6.86K links
Ангрен шаҳар ММТБ расмий канали.

Ушбу каналда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва тизимдаги муассасаларнинг аҳамиятга молик янгиликларини акс эттириб борамиз.
Download Telegram
#хушхабар
#таълим
#тест_2020

Ангрен шаҳар 17-умумтаълим мактаби битирувчиси Шохрузбек Мирзаназаров Тошкент Тиббиёт академиясига ҳужжат топшириб, 2020 йил 3 сентябр куни бўлиб ўтган давлат тест синовларида иштирок этди. Тест натижалари асосида 60 та тестдан 56 тасини тўғри ечиб, юқори 176.2 балл тўплади ва талабалар сафига қабул қилинди

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Veb-Sayt
#Таълим #Ҳоким

Мактабга эътибор кучайтирилади

⚡️Вилоят ҳокими Рустам Холматов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Рустам Холматов сўзга чиқиб, мактабларда дарс бериш сифатини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, жамиятда ўқитувчининг обрўини ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар ижросига масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлаб, мактаб – ибрат маскани бўлиши кераклиги тўғрисида гапирди.

Шунингдек, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи паст даражага тушиб қолгани танқид остига олинди. Шу боис, вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланиши бежиз эмаслигини айтди.

– Ўқувчиларнинг давомат масаласи қониқарли даражада бўлмаган, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, таълим-тарбия сифати, ўқув масканидаги шароитлар борасидаги муаммо ва нуқсонлардан янги иш бошлаган бошқарма бошлиғи жиддий хулоса чиқариш керак, – деди Шерзод Шерматов.

Telegram | Facebook | Youtube
#таълим

🔎Angren shahridagi 20-umumta’lim maktabida Biologiya fani o‘qituvchisi Gulruh Xamilova 8-"B" sinf o‘quvchilari ishtirokida "Bolaning o‘sishi va rivojlanishi" mavzusida ochiq dars tashkil etdi.

📌Unda asosan interfaol usullardan, ya’ni, "Blis-savollar", "Men, kimman?",, " Eng, eng, eng", "Charxpalak", " To‘g‘ri yo noto‘g‘ri" kabi o‘yin mashg‘ulotlaridan unumli foydalandi.

⚡️O‘quvchilar ushbu jarayonda bilim va intellektual salohiyatlarini mustahkamladilar va zarur ko‘nikmalarga ega bo‘ldilar.

🖇"PISA" - Xalqaro baholash dasturi asosida test va tarqatma materiallar orqali o‘quvchilarning mantiqiy fikrlash doirasi yanada kengaytirildi.

🔗Dars yakunida faol o‘quvchilar rag‘batlantirildi.

📱Angren shahar XTBning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Telegram|Facebook|YouTube|Sayt
Forwarded from AZAMAT KAMOLOV
#чекка_ҳудудларда_нима_гап
#таълим_сифатини_кўтариш_асосий_вазифамиз
#бизга_ёзинг_биз_сизга_жавоб_берамиз

Вилоят ҳудудида жойлашган барча мактабларнинг педагогик жамоалари ва ота-оналар диққатига!!!

Вилоятнинг тоғли ҳудудлари ҳамда чегара олди маҳаллалари ва бошқа ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари фаолиятини, улардаги қиш мавсумини ўтказиш учун яратилган шароит, ўқитувчиларнинг масофавий (онлайн) таълимдаги иштироки, Ўқитувчиларнинг бу жараёндаги фаолияти, ўз устида ишлаш, малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, семинар ва очиқ дарсларни кузатиб, мутахассислар томонидан зарур методик тавсиялар бериб борилмоқда.
Ўз навбатида мактаблардаги қўшимча ўқув бино ва спорт зал қурилишига бўлган эҳтиёж аниқланиб, навбатдаги дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрланмоқда.
▶️Президентимизнинг куни кеча Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ўтказган видеоселектор мажлисида белгиланган топшириқларга мувофиқ вилоят ҳокимлиги томонидан энг таъмирталаб ва 2 коэффициентдан юқори таълим олиб борилаётган мактабларда янги ўқув бино (қўшимча қават ёки синф хоналари) қуриш, таъмирлаш, моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида жиҳозлар учун 70 млрд маблағ ажратилиши белгиланди.
📌Мазкур маблағлар доирасида маблағлар жойлардаги депутатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари асосида белгиланган мактабларга йўналтирилади. Ўрганишлар барча ҳудудларда давом этмоқда...
Сиздачи, сизнинг мактабингизда қандай муаммолар мавжуд, иш хақи ва устама тўловлари, малака тоифаси учун аттестациядан ўтиш ва бошқа сизни қизиқтираётган саволлар,таклифлар билан бизга бот (@Boshqarmaga_murojaat_Bot) орқали ва тўғридан-тўғри телеграмм орқали ёзинг.
▶️Биз албатта сизнинг мактабингизга ҳам етиб бориб, муаммоларни маҳаллий ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этиш чораларини кўрамиз.

Каналга уланиш: 👇👇👇
@azamatkamal81
#Янги_Ўзбекистон_мактаб_остонасидан_бошланади
#таълим_сифатини_кўтариш_асосий_вазифамиз

Давлат Раҳбарининг мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида келгуси 5 йилликда соҳани ривожлантириш, фарзандларимизга замонавий билим ва касб-ҳунар ўргатиш масаласи энг устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу иш билан нафақат халқ таълими тизими ходимлари шуғулланишлари, мактаб таълимини ривожлантириш масаласи умумхалқ, умумдавлат иши эканлиги яна бир бор қатъий таъкидланиб, мактабларни қуриш, таъмирлаш ва уларнинг моддий-техник базасини янгилаш ишлари билан бундан буён маҳаллий давлат ҳокимият органлари шуғулланишлари белгилаб қўйилди.
Тошкент вилоятида 2022 йилда Инвестиция дастури асосида Республика бюджет маблағлари ҳисобидан жами 186 млрд маблағ эвазига, 37 та мактабларда, жумладан, 5 та янги мактаб қуриш, 12 та реконструкция ва 10 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Вилоят ҳокими Зоир Тоировичнинг топшириқларига мувофиқ мактаблар таъмири учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 70 млрд қўшимча маблағ ажратилиши белгиланди.
Мазкур маблағ доирасида таъмирланиши режалаштирилган мактабларни танлаб олиш учун Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят молия ва халқ таълими бошқармалари масъуллари ҳамда шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган ҳолда 2-4 февраль кунлари барча ҳудудларда ўрганиш ўтказилиб, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таълим 2 коэффициентдан ортиқ ҳолда олиб борилаётган, мактаб биноси лой-пахса ёки хом ғиштдан қурилган ҳамда спорт зали йўқ мактаблар орасидан энг биринчи навбатда таъмирланиши лозим бўлган 20 та мактаб танлаб олинди. Мазкур танланган мактабларнинг ҳар бири ва умуман вилоят миқёсида умумтаълим мактабларидаги ҳолат бўйича вилоят ҳокими ҳузурида тақдимот ўтказилиб, таъмирлаш ишларини қисқа фурсатда бошлаш бўйича келишиб олинди.
Бундан ташқари вилоятда Республика бюджет маблағлари ҳисобидан 23 та лой-пахсадан қурилган 23 та мактаб филиалларининг биноси янгидан қурилиши ва "Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" дастурлари доирасида 14 та мактабда реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Тадбиркорлар, йирик корхоналар ва мактабнинг собиқ битирувчилари томонидан ҳам жойларда қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳомийлик маблағлари йўналтирилаётганлиги, хақиқатдан ҳам жамиятимизда мактаб таълимини ривожлантириш том маънода умумдавлат иши, умумхалқ ҳаракатига айланиб бораётганлигидан далолатдир.
Бу ишлар албатта барчамизни қувонтиради.
Азиз юртдошим, Сизчи, ўзингиз таҳсил олган, ҳаётда озми-кўпми эришган ва эришаётган ютуқларингизга тамал тоши қўйилган қадрдон маскан, мактабингизга охирги маротаба қачон бордингиз, нима ёрдам кўрсатдингиз?
Жавобингиз бугун бўлмаса ҳам эртага ижобий бўлишига ишонамиз ва шундай эзгу ташаббусни кутиб қоламиз!

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
#таълим
Ангрен шаҳрида таълим тизимида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔗Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов шаҳар Халқ таълими бўлимида бўлди.

⚡️Унда бўлимдаги мавжуд услубий иш йўналишларни ўрганди. Методистлар билан учрашиб, кутубхона, маънавият ва маърифат, бошланғич таълим, филология, ижтимоий, табиий ва аниқ фанлар ва бошқа йўналишлар бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига кўрсатиладиган ва олиб бориладиган услубий ишлар ва семинар-тренинглар тўғрисида суҳбатлашди.
#таълим

⚡️Тошкент вилоятининг яна 13 ҳудудида Президент мактаблари ташкил қилинади

@haqiqatonline
#таълим

ОТМга кириш учун топшириладиган тестлар сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра:

👉Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

• Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
• Математика х 10 та;
• Ўзбекистон тарихи х 10 та;
• 30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.

👉Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

• 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93 балл
• 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63 балл
• 60 та саволдан жами 156 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл189 баллни ташкил этади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Имтиёзлар реестри.pdf
1.3 MB
#таълим
#биласизми

☄️ Талаба бўлиш учун кимларга имтиёз бор?

📌Марҳамат, 41 та имтиёз тури билан танишинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#таълим

⭕️БУ ЙИЛ БИТИРУВЧИЛАРНИНГ 50 ФОИЗИ 56 БАЛЛ ЙИҒА ОЛМАДИ ФОРУМ ВАЗИЯТНИ ЎЗГАРТИРАДИМИ?

📍Айни пайтда Зангиота туманида Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагог ходимлар учун навбатдаги “Устозлар миллий форуми” ўтказиляпти.

✔️Унда 2023-2024 ўқув йили олдидан тизимда фаолият юритаётган педагогларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар кўриб чиқиляпти.

🤝 Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаровнинг ўзи жараёнда барчага мотивация беряпти.

🔼Форумдан кутилаётган натижалар катта. Йил фаоллари тақдирланди. Янги ўқув йили олдидан эса қилинадиган ишлар алоҳида шўбаларда кўриб чиқилмоқда.

🤔 Хўш, бошланаётган янги ўқув йили учун қилинаётган режалар ўз самарасини берадими?

Yoshlar kundaligi
#Таълим_ислоҳоти
#Direktorlar_kengashi

Hilola Umarova: “Ta’lim tizimini bir kunda isloh qilib bo'lmaydi, ammo bir jamoa bo’lib harakat qilsak, maqsadlarimizga albatta erishamiz”

🔴 Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan “Direktorlar kengashi” a’zolari uchun “Zamonaviy ta’lim – direktorlar nigohida” mavzusida seminar-treninglar bo’lib o’tmoqda.

Tadbirda vazir Hilola Umarova ishtirok etib, tizimda yangilik bo’lgan ushbu islohotning ahamiyati haqida so’z yuritdi:

Tizimda amalga oshirilayotgan ko’plab islohotlar bugun ta’lim sifatini yangi bosqichga olib chiqishga xizmat qilmoqda. Yangi loyihalarni joriy etmoqdamiz, yangi marralar tomon intilmoqdamiz.

Bu yo’ldagi ishlarimizdan yana biri sifatida endi maktab direktorlarini tayyorlash va ularni lavozimiga tayinlashda shaffof tizim joriy etiladi. Bu ta’lim tizimini rivojlantirish, o’z oldimizga qo’ygan maqsadlarimizga erishishda katta ahamiyatga ega.

❗️Shuningdek, har bir direktor endi doimiy ravishda o'z ustida ishlab, malaka oshirishi va maktab boshqaruviga oid yillik rejalarini taqdim etishi lozim bo'ladi.

Bugungi trening ayni shu yo’lda yana bir qadam bo’ladi, deb o’ylayman.

Tizimni bir kunda o’zgartirib bo’lmaydi. Lekin, bir jamoa bo’lib harakat qilsak, albatta rejalarimizni ro’yobga chiqara olamiz.

👉 Seminar-treninglar va “Direktorlar kengashi” haqida batafsil: https://uzedu.uz/uz/news/1398

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram