Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
9.33K subscribers
30.6K photos
2.03K videos
14 files
8.73K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расман: Андижон вилояти ҳокимига ёнғин тўлиқ ўчирилгани ҳақида ахборот берилди. Вилоят раҳбари вазиятни ўз назоратга олган.

Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириқларига асосан ҳолат бўйича қурилиш штаби ташкил этилди.

Эртанги кундан Андижон шаҳридаги 3-кичик даханинг ёнғин содир бўлган мазкур кўп қаватли уйларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Соат. 7:00. Режалаштирилган қурилиш таъмирлаш ишлари учун материаллар келтирилиб,
таъмирлаш ишлар бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

3-кичик дахада ташкил этилган қурилиш штаби фаолиятини бошлаган. Ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин паллага кўчди. Вилоят раҳбари барча жараёнларни масъуллар иштирокида бевосита назорат қилиб бормоқда.

Асосий режалар олдидан қадриятларимизга монанд ва эзгу ниятлар ила, ёши улуғлар бошчилигида дуога қўл очилди, эхсон учун жонлиқ қўй қурбон қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-кичик дахада содир бўлган ёнғин ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиб турибди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан зарарланган уйлар тез кунда таъмирланади. -Марказий студия.

3-кичик дахада содир бўлган ёнғин ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлиб турибди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган 5-кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар тарқалиб, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, ёнғин ўчириш техникалари, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов воқеа жойига етиб бориб, қайта қуриш ишлари бўлаётганлиги юзасидан маълумот берган эдик.

Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов Республикамизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларнинг ёнғин юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА

Ҳусусан, вилоят ҳокими ташаббуси билан Андижон шаҳрида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.

Кун давомида «Боғиэрам» маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг табиий газ тармоқларига ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламалари уланганлиги аниқланиб, жойида яроқсиз ҳолатга келтирилди. Ўрни пайвандлаш йўли билан хавфсизликдан бартараф этилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламаларидан фойдаланмаслиги ҳакида огохлантириб ўтди.

Ушбу ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДАГИ НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Бир неча соат олдин Андижон шаҳридаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган трансформаторда юқори кучланиш сабабли носозлик вужудга келган эди.

Мазкур носозликни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан носозлик ўрганилиб, бартараф этилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Андижон шаҳрида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.

Ҳозирда «Ҳунарманд», «Бобур» ҳамда «Ҳурсандлик» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўп қаватли ҳамда ҳовли уйларга табиий газ келмаётганлиги юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ўрганилганда табиий газ трубаларига ноқонуний газ сўрғич мосламалари уланиб олганлиги аниқланган.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, ҳозирда юқоридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўп қаватли ҳамда ҳовли уйларга табиий газ бир меъёрда етказиб берилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламаларидан фойдаланмаслиги ҳакида огохлантириб ўтилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРО ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Андижон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан «Сарвонтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож «Қумрибоева Одашхон ая» хонадонига ташриф буюриб, холидан ҳабар олинди.

Ўтказилган тадбир давомида “Маҳалла” фонди томонидан ушбу оилага озиқ-овқат махсулотлари тақдим этилиб, хонадонига турли ҳилдаги мева кўчатлари экилди.

Шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган жойларга мевали ва манзари дараҳт кўчатлари экилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.