Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
9.33K subscribers
30.6K photos
2.03K videos
14 files
8.73K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 24 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган "Андижон шахри, Боғи шамол" Белый Кит" да ёнғин бўлаётгани айтилмоқда" сарлавҳаси остидаги мақола Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур сув хавзаси Андижон шаҳар худудида эмаслигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Андижон шаҳрининг Муқимий кўчаси 55-мактаб олдидан ўтган йўлда пиёдалар ўтиш жойи (зебра) ётиқ йўл чизиқларининг ўчиб кетгани айтилган. Ушбу йўлга светофор ўрнатилиши ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими назоратини кучайтирилиши лозимлиги таъкидланган.» сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича, Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тўлиқ ахборот берилади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Андижон шаҳар 3-кичик даҳада амалий ишлар давом этмоқда

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Андижон шаҳрида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.

Ҳозирда «Буюк Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳовли уйларга табиий газ келмаётганлиги юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ўрганилганда табиий газ трубаларига ноқонуний газ сўрғич мосламалари уланиб олганлиги аниқланган.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, ҳозирда юқоридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳовли уйларга табиий газ бир меъёрда етказиб берилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламаларидан фойдаланмаслиги ҳакида огохлантириб ўтилди.

Ушбу ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Шаҳри кўчаларидаги дарёлар ҳақида! » сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўрганишлар жараёнида шаҳар ҳудудидаги айрим йўлларда ичимлик суви ҳақиқатдан носоз ҳолга келганлиги аммо бир неча кун олдин муаммо мутасадди ташкилот ходимлари томонидан бартараф этилганлиги аниқланди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
#Live

ЯХШИ РАҲБАРНИНГ СИФАТИ УНИНГ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТИДА КЎРИНАДИ...

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада оширмоқда.

Жорий йилнинг 26 ноябр куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, сайёр қабулда Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам иштирок этиб, аҳоли муаммолари билан танишар экан, фуқаролар томонидан коммунал соҳа, ишсизликни бартараф этиш, даволаниш, моддий ёрдам, тадбиркорлик каби масалалар кўтарилмоқда.

Мурожаатлар жойида ўрганилиб, аксарияти жойида, муддат талаб этилган мурожаатлар эса назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.