Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
41.6K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи доирасида ўқувчилар Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон ва маданият музейини сайр қилмоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи доирасида ўқувчилар УзТонгХонгКо ва УзДонЯнгКо қўшма корхоналарига саёҳат қилмоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, 3-9 ноябр куни Андижон туманидаги 43-умумтаълим мактабида Республика фан олимпиадасининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олган 1 минг 240 нафар иқтидорли ўқувчилар 5 та фанлар кесимида ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 9 ноябр куни вилоят халқ таълими бошқармасида ушбу фан олимпиаданинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 45 нафар билимдон ўқувчиларни муносиб рағбатлантириш мақсадида тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида бошқарма бошлиғи томонидан ёш авлодни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш йўлида уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида фан олимпиадаларида фахрли ўринлар соҳибларига алоҳида пул мукофотларининг таъсис этилганлиги ҳам келажагимиз эгаларига мотивация бўлиб хизмат қилиши зарур эканлиги таъкидланди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
ИНШОЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Андижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда MY FAIR томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловининг қуйи босқичида 1 минг 400 дан зиёд тенгдошлари орасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар ўзаро беллашдилар.

Танлов якунларига кўра Рухшона Октяброва (Хоразм вилояти) 1-ўринни, Бону Зиятова (Самарқанд вилояти)
2-ўринни ва Дилрабо Абдумажитова (Наманган вилояти)
3-ўринни эгаллаб, вазирлик томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати