АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШ МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида республикамиздаги алоҳида таълим жараёнларига муҳтож ёшлар билан ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7-10 ноябр куни Андижон вилоятидаги махсус мактаб интернатларида “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлаш” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилиб, унда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мутахассислари ва Андижон давлат университети устозлари томонидан интерфаол усулларда таълим бериш юзасидан керакли билим ва кўникмалар бериб ўтилди.
Семинарлар давомида иштирокчилар томонидан мана шундай интерфаол маҳорат дарслари алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд ўқувчилар билан ишлашда педагоглар учун катта тажрибага эга бўлишга имкон яратиши таъкидланди.

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Ўқитувчиларни худди йигирма йил олдинги каби яна хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим.
Мен ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблайман ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраб қоламан.
Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир.
Бунинг ўзи жуда мураккаб вазифа. Таълим йўналишида шундоқ ҳам муаммолар ғиж-ғиж бўлиб турганида, устига-устак ўқитувчилар гарданига яна қандайдир қўшимча вазифалар юклаш — бу энди ортиқча.
Ўқитувчиларни ортиқча ишларга мажбур қилиш нафақат мактабга, балки Ўзбекистон келажагига ҳам зарар етказади.
Мен барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш ва ўқитувчилардан дарс беришдан бошқа барча вазифаларни озод қилишини сўрайман.
Ҳозир мамлакатимизда таълим биринчи рақамли устувор масаладир. Биз ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт. Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!

#Педагогларимиз_ютуқлари
Жорий йилнинг 1-30 сентябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг илм-фан ва маданият бўлими (UNESCO) ташаббуси билан ўтказилган мактаб ўқитувчилари ўртасида “Барқарор ривожланиш учун таълим йўналишидаги илғор тажрибалар” танлови бўлиб ўтди.
Қувонарлиси ушбу танловда Андижон тумани 27-умумий ўрта таълим мактаби рус-тили фани ўқитувчиси Шавкат Йўлдошев ҳам иштирок этиб, ғолибликликни қўлга киритди.
Жорий йилнинг 3-4 ноябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш йўлида ахборот-алоқа технологиялари ёрдамида сифатли таълим" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида муносиб тақдирланди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ушбу натижа билан муборакбод этиб, ёш педагогимизнинг шарафли касбида улкан ютуқлар ҳамрох бўлишини тилаб қолади.

ТУМАНЛАРДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 10-ноябрь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шаҳрихон ва Олтинкўл туманларидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, тумандаги таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, мактабларнинг тоза ва озодалиги таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришларини алоҳида таъкидлаган ҳолда вилоят халқ таълими бошқармаси мактабларнинг озодалигига жавоб берувчи техник ҳодимларга муносиб шарт-шароит яратиб беришга доимо тайёр эканлигини билдирди.
Шунингдек бошқарма бошлиғи Олтинкўл туманидаги 15-умумтаълим мактабида қад ростлаган замонавий кутубхонадаги шарт-шароитлар билан танишиб, вилоят миқёсидаги лойиҳалардан бири айнан ушбу масканда ўтказиш таклифини билдириб ўтди.

Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли кенг жамоатчилик вакиллари!
Хабарингиз бор, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига доир қатор ташаббуслари натижасида ўқитувчиларнинг фақат ўз хизмат фаолиятига оид ишлар билан шуғулланиши қатъий белгилаб қўйилди.
Афсуски, белгиланган мазкур чораларга қарамай жойларда мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш ва бу топшириқларни бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилаётганлиги билан хаспўшлаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали мактаб ўқитувчиларининг навбатдаги ўқув йилида мактабга чиқиши кутилаётган болаларнинг рўйхатини уйма-уй юрган ҳолда йиғиб чиқаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди. Фаолият бошлаганимга қарийб 1 йил муддат бўлаётган бўлса, вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятидан ташқари иш билан шуғулланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмади. Аксинча, жойларда аниқланган бундай ҳолатлар билан доимий равишда муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, болаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолатга келсак, кечанинг ўзида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мактаб педагогларига бундай ўзбошимча топшириқлар берилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилди.
Айтиш лозимки, ўтган бир йиллик фаолиятим давомида мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги 1 600 та мактабда бўлдим. Мазкур ҳудудларда мавжуд барча мактаб раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилиб, ўқитувчиларга муносабат ўзгариши лозимлиги, уларни эътиборини болаларнинг таълимига қаратиш, ортиқча вазифаларга жалб этмаслик бўйича доимий равишда таъкидлаб келаман.
Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, мактаб ўқитувчилари дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа барча ишлардан, жумладан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш, хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Мактаб ёшигача болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий ўрта таълимга қамраб олиш масаласи Халқ таълими вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот хизмати ҳамда Адлия вазирлигининг ФҲДЁ бўлимлари электрон тизимига интеграция қилинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлигини қайд этмоқчиман.
Ҳурматли соҳа мутасаддилари!
Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим бериш орқали мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини таъминлашдир. Зеро, бизнинг олдимизда Ватанимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган келажак авлодни тарбиялаш каби масъулиятли иш турибди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, баркамол авлодни вояга етказиш орқали юртимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз учун эркин ва фаровон жамият қуришдан иборат экан, бу борадаги энг катта масъулият Сиз — фидойи ўқитувчи ва мураббийлар қўлидадир.

В рамках проекта Класс! Зўр! ученики 43-школы города Андижан вместе с российским специалистом Татьяной Яньковой на осенних каникулах в качестве участников подпроекта "Сила Ума" посетили филиал Российского химико-технологического универститета в Ташкенте.
Администрация студенты РХТУ провели экскурсию по корпусам университета, лабораториям, провели различные мастер-классы по математике, физике и химии. Показали библиотеку, спортивный комплекс, общежитие.
У ребят горели глаза! Один ученик высказал желание остаться жить в библиотеке, пока не прочтёт все книги, многие изъявили желание подтянуть свои знания в школе и поступить в этот или другой Российский вуз в Ташкенте.