Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
41.7K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#Тайинлов

Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 8 ноябр кунидан Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига Болтабоев Абдурашид Мирзабоевич тайинланди.

А.Болтабоев тайинловга қадар Марҳамат агротехнологиялари техникуми директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Абдурашид Мирзабоевичга ёш авлодга таълим-тарбия бериш соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Диққат_танлов

🎁 “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси доирасидаги танловда иштирок этинг ва қимматбаҳо совға ютиб олинг

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси эълон қилади.

🔰Акция доирасида юртимиздаги барча мактаблар ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Яшил мактаб”, “Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” ва “Мактабим боғи” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилмоқда.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:

“Яшил мактаб” номинацияси
— энг кўп режадан орттириб ниҳол эккан, акцияни фаол тарғиб қилиб, парваришлашда ўрнак бўлган мактаблар;

“Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” номинацияси — акция доирасида энг кўп ниҳол эккан ташаббускор ўқитувчи;

“Мактабим боғи” номинацияси — акция доирасида ўзи томонидан энг кўп ниҳол экиб, парваришлашда фаол иштирок этган ўқувчилар.

☝️Танлов якунларига кўра, Акцияда фаол иштирок этиб, ўрнатилган талаблар асосида энг кўп ниҳол экишга эришган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги:

3️⃣ тадан мактаб — телевизор;
3️⃣ нафардан ўқитувчи — телевизор;
3️⃣ нафардан ўқувчи — ноутбук билан тақдирланади.

Ҳурматли мактаблар раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар!

Ўз жонажон мактабингиз ҳудудини яшил масканга айлантиришда ўз ҳиссангизни қўшинг.

⚠️ “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси 10 декабрга қадар давом этади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи бошланиш арафасида

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичига старт берилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичида ўқувчи-ёшлар иншо ёзишга киришдилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#LIVE
Андижон вилояти мезбонлик қилаётган Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи доирасида ўқувчилар "Заковат" интеллектуал бахсларида иштирок этмоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати