Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!

🇺🇿Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов устозлари даврасида

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жалақудуқ туманида 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам кечаси ўтказилди.

Унда туман маориф тизимида хизмат қилиб, ёш авлодни ҳар томонлама билимли инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳиссасини қўшаётган устоз муаллим ва мураббийлар қатнашди.

Туман ҳокими Ҳ.Латипов соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб , ўқитувчиларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатларини эътироф этди.

Жон куярлик билан ишлаб келаётган ҳамда фахрий устозлардан бир гуруҳи туман ҳокимлигининг камтарона эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепа туманида 1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланган муҳташам тадбир бўлиб ўтди.

Тумандаги кўркам «Сайилгоҳ» масканида байрам дастурхони ёзилиб, 500 нафарга яқин устоз ва мураббийлар бир даврада жам бўлдилар.

Тадбирда кўплаб хушовоз хонандалар қаторида Ўзбек эстрадаси юлдузлари Алишер Файз ва Озода Нурсаидовалар байрам эгаларининг кўнглини хушнуд этиб бордилар.

Шунингдек, Қўрғонтепага Германия ва Россиядан келиб тажриба алмашаётган педагоглар, ўзбекона байрам ва устозларга бўлган эҳтиромдан ғоят таъсирланганларини баён қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

Булоқбоши туманида 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига меҳнат фаолияти давомида ёшларга таълим тарбия ва билим беришда самарали меҳнат қилаётган бир гурух ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Мамуров байрам муносабати билан тадбир иштирокчиларини, бутун устоз ва мураббийларни қизғин табриклаб, бир гурух устоз ва мураббийларга, меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

👉https://t.iss.one/buloqboshipress