Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХЎЖАОБОДДА 1 ОКТЯБРЬ -"ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ"ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирда ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган ўқитувчи ва тарбиячилар, таълим муассасалари мутасаддилари ҳамда тизимда самарали меҳнат қилган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Ўткирбек Шукуров устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклаб, келажак эгаларимизга таълим-тарбия бериш йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Байрам тадбири меҳмонларнинг дил сўзлари ҳамда истеъдодли санъат усталарининг куй-қўшиқ ва қизиқарли саҳна кўринишлари билан кўтаринки руҳда давом этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан Марҳамат туманидаги муҳташам «Истиқлол» тантаналар саройида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирига меҳнат фаолияти давомида ёшларга таълим тарбия ва билим беришда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Юлдашев байрам муносабати билан тадбир иштирокчиларини, барча устоз ва мураббийларни қизғин табриклаб, бир гуруҳ устоз ва мураббийларга, меҳнат фахрийларига Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДУРДИЁРДА ЯНГИ МАКТАБ ФИЛИАЛИ ИШГА ТУШДИ...

Аввал хабар берганимиздек, Пахтаобод туманининг Дурдиёр маҳалласида олиб борилаётган қурилиш ишлари негизида маҳалланинг чекка ҳудуди ҳисобланган Ўнтом кўчасида маҳаллада мавжуд 32-умумтаълим мактаби учун қўшимча 100 ўринли бино қуриш ишлари олиб борилаётган эди. Устоз ва мураббийлар куни арафасида ушбу билим маскани фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мактаб жамоаси ҳамда маҳалла аҳлини шодиёна билан самимий қутлади. Ушбу илм даргоҳидан келгусида эл-юртга хизмат қиладиган, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган муносиб инсонлар етишиб чиқишини тилади.

Мазкур мактаб филиали ишга тушгач 3-4 километр масофадан қатнаб билим олаётган ёшларнинг узоғи яқин бўлди. Кенг жамоатчилик қатнашган тадбир давомида яратилган шароитлардан ўқувчилар, айниқса уларнинг ота-оналари жуда ҳам мамнун эканликларини билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok