Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.4K subscribers
27.9K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#Туғилган_кун

Бугун Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири в.б Элмурод Қорабоев ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Элмурод Ихволдиновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.

Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!
Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир сценарийлари
👉 https://idum.uz/uz/archives/11785

Сценарий школьного праздника "День Учителя"
👉 https://idum.uz/ru/archives/11785

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Ўзбекистонда таълим ислоҳоти нега биринчи ўринга қўйилди?

“Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 22 сентябрь сонида журналист Баҳодир Жовлиевнинг халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов билан суҳбати чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3LzFEKo
МАКТАБДА ОЛИНГАН БИЛИМ КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР...

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 18-умумий ўрта мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўқувчилар билан самимий мулоқот давомида сўнгги йилларда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўқувчиларнинг айни даврда олган билимлари келажакда улар учун асосий пойдевор эканини таъкидлади.

Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида ташкил этилган «Ҳоким академияси» фаолияти ҳақидаги суҳбатда онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларининг масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш ҳамда устозларни малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok