Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.2K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
"УМИД НИҲОЛЛАРИ" СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бешта муҳим муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, бўш вақтларни мазмунли ташкил қилиш мақсадида спортнинг 11 та тури бўйича анъанавий ўтказиб келинадиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақанинг вилоят босқичига 5-апрел куни старт берилиб, шу куни спортнинг волейбол тури бўйича вилоятимизнинг энг сермаҳсул жамоалари ўзаро беллашдилар.

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи жорий йилнинг 25 апрел кунига қадар давом этиши белгиланган.

Мусобақанинг якуний натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган Профессор Толибжон Мадумаров номидаги биология фан олимпиада ғолиблари

РЎЙХАТИ

(10-синфлар ўртасида)

🥇Дилноза Исмоилова (Марҳамат тумани)

🥈Иброҳим Шавкатов (Избоскан тумани)
🥈Рухшона Абдуқаюмова (Хўжаобод тумани)

🥉Иззатилло Алиев (Бўстон тумани)
🥉Робиябегим Анваржонова (Жалақудуқ тумани)

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда республикамизда халқ таълими тизимини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш маҳаллий ҳокимликлар зиммасига ҳам улкан вазифаларни юклади.

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон педагогика институти ва Андижон шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, бу борада амалга оширилиши муҳим бўлган масалаларни ўрганди.

Педагоглар, талаба ва ўқувчилар билан бўлиб ўтган мулоқот жараёнида соҳа тараққиётига хизмат қилувчи долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Андижон шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби кўриниши

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими матбуот хизмати
#live

Айни дамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мавжуд 767 та умумтаълим мактабларининг директор, директор ўринбосарлари ва тажрибали устозлари билан учрашиб, ҳудудда халқ таълими соҳасида амалга оширилиши муҳим бўлган масалалар юзасидан мулоқот қилмоқда.

Умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган 42 минг нафар педагоглар жамоасидан ташриф буюрган 4200 нафардан зиёд ўқитувчи-педагоглар иштирокидаги ушбу мулоқотда шу йилнинг 5 апрель куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда олға сурилган кўрсатмалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ" ШИОРИ ОСТИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | VILOYAT RAHBARI O'QITUVCHILAR BILAN OCHIQ MULOQOTI 07.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK