Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.1K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from Фахриддин Ибайдуллаев
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/fan-olimpiadasi-eng-munosiblar-golib-boldi_362187
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Хўжаобод туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган давлат таълим мактаби педагоглар жамоаси томонидан "Андижоним" қўшиғининг сурдотаржимаси
Forwarded from Ta'lim nazorati
2022-2023 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали педагогларни жалб этиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Мактаблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 15 октябрдаги “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 646-сон қарори талабларига мувофиқ шакллантирилди.

Эслатиб ўтамиз, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.
Жорий ўқув йилида 1409 та таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга 500 нафарга яқин педагог жалб этилган.

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Манба: Халқ таълими вазирлиги

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
ТУМАН ҲОКИМИ 11-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТДИ.

Бугун туман ҳокими Ўткирбек Шукуров, халқ таълими бўлимига қарашли 19-умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг 11-синф ўқувчилари учун маҳорат дарсини ўтди. Туман ҳокими туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Шунингдек, туман ҳокими дарс давомида ёшларга Ватанни севиш, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчига айланиши, бугунги ёшлар-мамлакат тараққиётининг эртанги келажаги, бугунги ислоҳотларнинг ҳақиқий давомчилари бўлишлари лозимлиги, бу мақсадларга эришиш учун эса албатта ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, юксак одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ўқувчилар ўтилган дарсдан нафақат зарурий маълумотларга эга бўлишди, балки туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Андижон шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби кўриниши

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Марҳамат туманидаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати кўриниши
ТУМАНДАГИ 11-ИДУМИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун 8 апрель куни туман ҳокимининг ўринбосари Дониёрбек Расулов томонидан халқ таълими бўлимига қарашли 11-ИДУМИда жамоа ва ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш, кийиниш маданияти, таълим сифатини ошириш каби долзарб масалалар таъкидлаб ўтилди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати


https://t.iss.one/asakapressa
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСА БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН KIUF ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Хўжаобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 7-умумтаълим мактабида тумандаги таълим муассасаларининг 11-синф ўқувчилари иштирокида математика, физика, информатика, инглиз тили фанлари бўйича KIUF олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадада тумандаги барча таълим муассасаларидан 120 нафардан зиёд ўқувчилар иштирок этдилар.