‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
387 subscribers
5.27K photos
1.2K videos
237 files
6.97K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
#Эслатма
​​​АШУРО КУНИ

«Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
«Бу нима?» дедилар.
«Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун.
Ўшанда Мусо алайҳи салом бу куннинг рўзасини тутган», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сизлардан кўра Мусо алайҳи саломга ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».

Шунинг учун ҳар йили муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўзасини тутмоғимиз лозим.

Manba: "Hadis va hayot"

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ЭСЛАТМА

НАФЛ РЎЗАЛАР УЧУН ЭНГ ФАЗИЛАТЛИ КУНЛАР


عن هنيدة بن خالد عن امرأته عن بعض أزواج النبي صلى الله عليه و سلم قالت:كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يصوم تسع ذي الحجة ويوم عاشوراء وثلاثة أيام من كل شهر أول اثنين من الشهر والخميس .
رواه أبو داود

Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёлари шундай дейишган экан: «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар».
(Абу Довуд ривояти)

ЭСЛАТМА

☝️1443 ҳижрий йил Зулҳижжанинг 1 чи кунида (2022 йил 30 июн куни) саҳарлик пайти Тошкент вақти билан соат 03:08 гача (оғиз) ёпиб олинса, мақсадга мувофиқ бӯлади. Оғиз очиш вақти эса оқшом соат 20:02 га тӯғри келади. Ҳар куни бу вақтлар 1-2 дақиқага ӯзгариб туради.
Валлоҳу аълам.

Ният: Зулҳижжа ойининг 9 кунлик рӯзасини тутишга қалбдан ӯтказиб ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.
Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади. Зулҳижжанинг ўн кунлиги дейилгани билан, ирода қилингани эса, яъни рўзага боғлиқлик борасида тўққиз кундир.
Зеро, Зулҳижжанинг 10-куни ҳайит байрами ҳисобланиб, мусулмонларнинг ижмоси билан бу куни рўза тутилмайди.

Ушбу Зулҳижжа ойи аввалги 10 чи кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...»
(Бухорий ривояти)


👉 Эслатиб ӯтамиз бугун, 2022 йил 29 июн, чоршанба Зулқаъда ойининг 30 чи куни. Келаётган 30 - июн пайшанба куни эса, Зулҳижжа ойининг 1-кунидир.
Валлоҳу аълам.

Яқинларизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇

t.iss.one/AHNAFUZ
#ЭСЛАТМА

❗️АРАФА КУНИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ ДУО!

Расулуллох соллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲУ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИЙР" (Имом Термизий ривоятлари).

Юқоридаги Арафа дуосини кўп такрорлаб айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Салафи солиҳлардан бирлари: “Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим”, деганлар.

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🟣YouTube
#Ҳикмат
#Эслатма

Имом Шофеъий :
"Сўфилар билан дўст бўлдим. Улардан икки нарса ўргандим. Улар шундай дейишарди:
1- Вақт қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесади.
2- Нафсингни Ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади.", деганлар.

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда,
«Вақт қадри»

Телеграм каналимиз манзили👇
https://t.iss.one/+Tzcg7tnj1FvBVs4N
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
#Эслатма_талабаларга

Уламолар толиби илмларга насиҳат қилиб, шундай дейишган:
Зиммангда устозингнинг бир нечта ҳақлари бор:
• Унга нисбатан тавозеъли ва кучли муҳаббатли бўлмоқлигинг;
• Унинг фикри ва кўрсатмасидан бир зум ҳам четга чиқмаслигинг;
• Қилмоқчи бўлган ишинг борасида у билан маслаҳат қилмоқлигинг;
• Унинг сенга бўлган ишончида розилигини талаб қилмоқлигинг;
• Унга ҳурмат кўзи билан боқиб, кучли ишонмоқлигинг;
• Унинг ҳақларига риоя қилиб, сендан ортиқ фазилатлари бор эканлигини унутмаслигинг;
• У келишидан олдин дарсда ҳозир бўлишинг ва дарс асносида жойдан жойга кўчиб ўтмаслигинг;
• Бирга юрганингда ундан олдинга ўтиб кетмаслигинг;
• Тириклик чоғида унинг ҳаққига дуо қилмоқлигинг;
• Унинг фарзандларини ва қариндошларини ҳурмат қилмоқлигинг;
• Вафотидан сўнг унинг қабрини зиёрат қилмоқлигинг;
• Ундан илм олаётган пайтингда сукут, тавозеъ ва сабр ила ҳурмат қилиб ўтирмоқлигинг.

Арабчадан Кўкалдош ислом билим юрти матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат
#Эслатма

Имом Шофеъий :
"Сўфилар билан дўст бўлдим. Улардан икки нарса ўргандим. Улар шундай дейишарди:
1- Вақт қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесади.
2- Нафсингни Ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади.", деганлар.

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда,
«Вақт қадри»

Телеграм каналимиз манзили👇
https://t.iss.one/ahnafuz
#Эслатма

Ўлимдан олдин Аллоҳ таолодан фақат яхшилик кутиш ҳақида

جَابِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِىَّ -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم- قَبْلَ وَفَاتِهِ بِثَلاَثٍ يَقُولُ: لاَ يَمُوتَنَّ أَحَدُكُمْ إِلاَّ وَهُوَ يُحْسِنُ بِاللَّهِ الظَّنَّ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан уч кун олдин: “ Сизлардан биронтангиз ўз ўлимини фақатгина Аллоҳга яхши гумон қилиб кутиб олсин”, деганларини эшиттим. (Имом Муслим ривояти, 2877)

Шайхул ислом Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай ёзадилар:

قَالَ الْعُلَمَاءُ مَعْنَى حُسْنُ الظَّنِّ بِاَللَّهِ تَعَالَى أَنْ يَظُنَّ أَنَّهُ يَرْحَمُهُ وَيَعْفُو عَنْهُ
“Уламолар Аллоҳга яхши гумоннинг маъноси: (Банда) Аллоҳ унга раҳм қилади ва (гуноҳларини) афв этади деб ишониши", деганлар.
(Саҳиҳул Муслим шарҳи, 17/210 бет )


Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис
#Эслатма

ИНСОН ҚАРЗГА КИРСА У ЁЛҒОН ГАПИРИШНИ ВА ЁЛҒОН ВАЪДАЛАР БЕРИШНИ БОШЛАЙДИ

Бунга далил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бўлади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозда) дуо қилиб:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман», дер эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман» (дер эдилар).
Бас, бир одам у зотга:
«Қарздан бунча ҳам кўп паноҳ сўрайсиз?!» деди.
«Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.

© Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Эслатма

Уламоларимизнинг қадрига етинг !


Олимларга нисбатан энг бепарволари - бу уларнинг оила аъзолари ва яқинлари бўлади.
Араблар зарбул-масал қилиб айтилади:

قال العرب في امثالها:
العالم كالكعبة ياتيها البعداء ، و يزهد فيها القرباء !!

“Олим Каъбага ўҳшайди: ундан олисдаги(яшайдиган)лар унга келадилар, аммо унинг яқинидагилар ундан четланадилар (эътиборсиз бўладилар)”.


Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

ОЛИМЛАРГА ЭҲТИРОМ

Уламолар толиби илмларга насиҳат қилиб, шундай дейишган:
Зиммангда устозингнинг бир нечта ҳақлари бор:
• Унга нисбатан тавозеъли ва кучли муҳаббатли бўлмоқлигинг;
• Унинг фикри ва кўрсатмасидан бир зум ҳам четга чиқмаслигинг;
• Қилмоқчи бўлган ишинг борасида у билан маслаҳат қилмоқлигинг;
• Унинг сенга бўлган ишончида розилигини талаб қилмоқлигинг;
• Унга ҳурмат кўзи билан боқиб, кучли ишонмоқлигинг;
• Унинг ҳақларига риоя қилиб, сендан ортиқ фазилатлари бор эканлигини унутмаслигинг;
• У келишидан олдин дарсда ҳозир бўлишинг ва дарс асносида жойдан жойга кўчиб ўтмаслигинг;
• Бирга юрганингда ундан олдинга ўтиб кетмаслигинг;
• Тириклик чоғида унинг ҳаққига дуо қилмоқлигинг;
• Унинг фарзандларини ва қариндошларини ҳурмат қилмоқлигинг;
• Вафотидан сўнг унинг қабрини зиёрат қилмоқлигинг;
• Ундан илм олаётган пайтингда сукут, тавозеъ ва сабр ила ҳурмат қилиб ўтирмоқлигинг.

  🖋Р.Охунжонов таржимаси

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Эслатма

Охират фарзанди бўлинг!

Али Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дунё ҳаёти (сенга) орқа қилиб юз ўгириб кетяпти, абадий ҳаёт охират (сенга) юз тутиб келмоқда, уларнинг ҳар бирини фарзандлари бор. Охират фарзанди бўлинг аммо дунё фарзандларидан бўлиб қолманг, чунки бугун амал қилиш бор ва ҳисоб-китоб йўқ, эртага (охиратда) эса фақатгина ҳисоб-китоб бор амал қилиш йўқ."

Али розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларидан донишмандлар қуйидаги иборани чиқариб олдилар: "Дунё ҳаёти (сенга) орқа қилиб юз ўгириб кетяпти, абадий ҳаёт охират (сенга) юз тутиб келмоқда. Ўзидан юз ўгириб кетаётган нарсага юз тутаётган ва унга юз тутаётган нарсадан юз ўгираётган кишининг ҳолати нақадар ҳайратланарли."

Фатҳул борий 11/236

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Эслатма

Ҳақларини адо этиб бўлмас зотлар
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони азимда ота-оналарга қандай яхшилик қилишни батафсил баён қилди. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидан кейин ота-онага чиройли муомала қилишга буюрган: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!” (Нисо сураси, 36-оят).
Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли кишилар ота-оналардир! Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215-оят).
Аллоҳ таоло фарзандларга нафақат ўз ота-оналарига чиройли муомала ва ғамхўрлик қилишни буюрган, балки, бунга қўшимча қилиб фарзандларга: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб ҳақларига дуо қилишга чақирган. Бу эса фарзандлар бу дунёда ҳар қанча уринсалар ҳам ўз ота-оналарининг қилган барча яхшиликлари ҳаққини тўла адо эта олмасликларини билдиради. Аммо фарзандлар уларнинг ҳақларига: “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин!” дея дуо қилиш дунёю охиратда савоб қозонишга сабаб бўлади.


Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Ҳикмат
#Эслатма

Аллоҳ таоло тарафидан берилган кичик неъмат оз дейилмайди

و عندي أنه يتعين على ذي النعمة أيضا أن ينظر إليها -وإن قلّت- بعين التعظيم لكونها من قبل الله تعالى، فإن قليله لا يقال له قليل، وإلى نفسه بالتحقير بالإضافة إليها معترفا بأنه ليس أهلا لها

Имом Тожиддин Субкий (727-771 ҳ. й.й) айтадилар:
“Менинг фикримча, қанчалик оз бўлса ҳам ҳар қандай неъматга Аллоҳ таоло томонидан берилганлиги сабабли улуғлаш назари билан қараш лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло тарафидан берилган нарса оз дейилмайди. Бундан ташқари банда берилган неъматга лойиқ эмаслигини эътироф этиб ўзини ҳақир тутиши керак."


«Муъидун-ниъам ва мубидун-ниқом» (8-бет)

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz