‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
388 subscribers
5.27K photos
1.2K videos
237 files
6.97K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)
t.iss.one/AHNAFUZ
#КУН_ОЯТИ
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
#КУН_ҲАДИСИ
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 25 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яшнаобод, Яккасарой ва Юнусобод туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Жума, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Мирбобо ота” масжидига:
☀️ Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌆 Асрга Ҳасан домла Қодиров;
🌃 Хуфтонга Исмоил Муҳаммад Содиқ;

🕌 “Маҳкам ота” масжидига:
☀️ Жумага Иброҳимжон домла Иномов ;
🌆 Асрга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Абдуллоҳ домла Юлдашев;

🕌 “Бешқайрағоч” масжидига:
☀️ Жумага Шайх Алижон қори Хайдаров;
🌆 Асрга Бахтиёр домла Сатторов;
🌃 Хуфтонга Йўлдошали домла Каримов;

🕌 “Абдулҳамид ҳожи” масжидига:
☀️ Жумага Раббимқул домла Муҳаммадиев;
🌆 Асрга Илҳом домла Мадалиев;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 “Бурхониддин Марғилоний” масжидига:
☀️ Жумага Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
🌆 Асрга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Абдуқаххор домла Юнусов;

🕌 “Лаби заҳ” масжидига:
☀️ Жумага Абдуллоҳ домла Юлдашев;
🌆 Асрга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;
🌃 Хуфтонга Собиржон домла Рустамов

🕌 “Новза” масжидига:
☀️ Жумага Муҳаммадаюбхон домла Ҳамидов;
🌆 Асрга Абдуқаххор домла Юнусов;
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 "Чўлдарахт" масжидига:
☀️ Жумага Мирзатилла домла Алихонов;
🌆 Асрга Абдуллоҳ домла Юлдашев;
🌃 Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 “Ислом ота” масжидига:
☀️ Жумага Йўлдошали домла Каримов;
🌆 Асрга Исмоил Муҳаммад Содиқ;
🌃 Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;

🕌 “Яккасарой” масжидига:
☀️ Жумага Ҳасанхон қори Абдулмажидов;
🌆 Асрга Йўлдошали домла Мадалиев;
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

🕌 “Мирза Юсуф” масжидига:
☀️ Жумага Фозилжон домла Убайдуллаев;
🌆 Асрга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
🌃 Хуфтонга Мансур домла Даминов;

🕌 “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжидига:
☀️ Жумага Исмоил Муҳаммад Содиқ;
🌆 Асрга Жалолиддин домла Ҳароқулов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиевлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

📅 26 феврал 2022 йил шанба куни
Тошкент вақти билан
ТОНГ - 05:47
ҚУЁШ - 07:02
ПЕШИН - 12:41
АСР - 16:26
ШОМ - 18:12
ХУФТОН -19:26

Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/ahnafuz
Audio
Ёсин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

🎼Аудио
🎤Убайдуллоҳ қори Исоқов"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси, 4-курс талабаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун
t.iss.one/AHNAFUZ
Яхши инсон хаёлидан ёмонлик ўтмаган, соф инсон эмас, балки ҳамма нарсага ақли етиб, яхшисини танлаган инсондир...

Ҳаётингиз эзгуликлар, атрофингиз яхшилар-ла тўлсин! Кунингиз хайрли ўтсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/AHNAFUZ)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/Ahnaf_uz/)
🔴Youtube: https://youtube.com/channel/UCdhfR6-tZ_sa92LwTmcyaiA
#КУН_ОЯТИ

Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган, намозни баркамол ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан (садақа ва) эҳсон қиладиган кишилардир.

Анфол сураси 2-3 - оят

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан шом намозини ўқидик. Сўнгра «Хуфтонни ўқигунча ўтириб турайлик», дедик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар ва:
«Ҳали ҳам шу ердамисизлар?» дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули. Хуфтонни ўқигунча ўтириб турайлик, дедик, деб жавоб бердик.
«Яхши қилибсизлар» ѐки «Тўғри қилибсизлар», дедилар у зот. Сўнгра бошларини осмонга кўтардилар. Кўпинча шундоқ қилар эдилар. Кейин у зот:
«Юлдузлар осмоннинг ишончларидир. Қачон юлдузлар кетса, осмонга унга таҳдид қилинган нарса келади. Мен саҳобаларимнинг ишончлариман. Қачон мен кетсам, саҳобаларимга уларга таҳдид қилинган нарса келади. Саҳобаларим умматимнинг ишончларидир. Қачон саҳобаларим кетсалар, умматимга уларга таҳдид қилинган нарса келадир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
ҲАЗРАТ МАВЛОНО РАШИД АҲМАД ГАНГУҲИЙ
РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ ВА ИШҚИ РАСУЛ

Гувоҳлик беришларича, ҳазрат Мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳий (р.а)- га Мадинадан хурмо келтиришса, Ҳазрат уларни ниҳоятда икром билан тутар ва хос бир ўринларда тановул қилардилар. Бир куни Ҳазрат шогирд-ларига Мадина хурмоларидан яқинларига совға тариқасида ҳадя қилишни буюрдилар. Шунда шогирдлари “Устоз, бунинг ўрнига бирор аҳамиятлироқ совға берсак бўлар эди”, деб таклиф қилди. Ҳазрат бу таклифдан қаттиқ ранжидилар...
БАТАФСИЛ👇
https://kukaldosh.uz/26/02/2022/8047

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/AHNAFUZ)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/Ahnaf_uz/)
🔴Youtube: https://youtube.com/channel/UCdhfR6-tZ_sa92LwTmcyaiA
Солиҳ амал яхшиликка етаклар

Аллоҳ таоло айтади: «Китоб (Таврот ва Инжил)ни ўқиб туриб, одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?! Ақлни ишлатмайсизми?!» (Бақара сураси, 44-оят).
Эй аҳли китоблар, доимо яхшилик ҳақида гапириб, бошқаларни яхшиликка буюрасизу, қандай қилиб ўзингизни унутасиз?! Ахир, сизларга сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари маълум-ку, нега унга эргашмайсизлар?! Наҳотки сиз қилаётган ишларингиз ва айтаётган сўзларингиз бир-бирига зид эканини англамасангиз?!
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇
https://kukaldosh.uz/25/02/2022/8044

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
#ТАВҲИД

Қадимги халқлар кўпхудоликка эътиқод қилар, табиатдаги ҳар бир ҳодисанинг ўз худоси бор деб фараз қилар эди.

Юнон эътиқодига кўра, осмонлардан ёмғир ёғдириш ва момақалдироқ худоси Зевс ҳисобланарди.

Деметр эса ердан сабзавотлар ундириш ва хосил санами эди.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

"Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам. Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам" (Ториқ сураси, 11-12)

Аллоҳ таоло ернинг ва самонинг шаънини улуғлаб, улар билан қасам ичди. Ўт-уланларнинг ердан униб чиқишида ажойиб ҳикмат, дақиқ ўлчов ва услуб бордир. Чунки, ниҳол озгина босимда ҳам эзилиб букиладиган нарсадир. Шунга қарамай, Аллоҳ таолонинг лутфи билан қуруқ ва қаттиқ бўлган ерни ёриб, ундан эгилмасдан ва синмасдан чиқди. Аллоҳ таоло бу йўл билан ақл эгаларини улуғ ҳикмат Эгаси борлигини билишини ва тавҳидни маҳкам ушлашини истади.

Яъниким, ер юзининг ишларини осмоннинг ишлари билан боғлаб қўйди. Ҳар иккисини бирлаштириб инсонларнинг фойдасига йўналтириб қўйди. Яъниким, ернинг ўт-ўланлар чиқиши учун ёрилиши осмондан ёмғирнинг ёғишига боғлиқдир.

Бу ўз навбатида ҳам осмоннинг ҳам ернинг ягона қудрат эгаси томонидан бошқарилишига далолатдир.

Акси ҳолда ер ва осмон бир-бирини тўлдтирувчи бўлмасди, бирининг фойдаси иккинчисининг фойдасига боғлиқ бўлиб қолмасди.

——

Бошқа сўз билан айтганда, ҳосилдорлик "худоси" Деметрнинг иши ёмғир "худоси" Зевснинг ёмғир ёғдиришига ва унинг иродасига боғлиқ бўлиб қолаяпти. Бу эса унинг қудратсиз эканига далолат. Қудратсиз, ёки қудрати чекланган нарса худо бўлолмайди.

Имом Мотуридий ана шундай тушунтиришлар билан ботил ақидаларнинг асосларини нақлий ва ақлий далиллар билан чиппакка чиқариб, аҳли суннат вал жамоа эътиқодини ҳар қандай доирада ҳимоя қилиб берганлар.

Аллоҳ таоло Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридийдан рози бўлсин!
Улашинг!
t.iss.one/AHNAFUZ
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

📅 27 феврал 2022 йил якшанба куни
Тошкент вақти билан
ТОНГ - 05:45
ҚУЁШ - 07:01
ПЕШИН - 12:41
АСР - 16:27
ШОМ - 18:13
ХУФТОН -19:27

Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/ahnafuz
‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 📅 27 феврал 2022 йил якшанба куни Тошкент вақти билан ТОНГ - 05:45 ҚУЁШ - 07:01 ПЕШИН - 12:41 АСР - 16:27 ШОМ - 18:13 ХУФТОН -19:27 Кунингиз хайрли ва баракотли…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ_ВАҚТИ_ФАЗИЛАТЛАРИ
#ВИДЕОЛАВҲА

БОМДОД НАМОЗИ ФОЙДАЛАРИ

"НИФОҚДАН ОЗОД БЎЛИШ"

Ютубда кўриш учун: https://youtu.be/PoPBpgaI9lw

Яқинларингизга ҳам улашинг!
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/AHNAFUZ)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/Ahnaf_uz/)
🔴Youtube: https://youtube.com/channel/UCdhfR6-tZ_sa92LwTmcyaiA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ЯНГИ КУН ҲАЁТИМИЗНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИДИР. УНГА НИМА ЁЗИШ ЎЗИМИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА...
ЭЗГУ АМАЛ ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИШДАН БОШЛАНАДИ...

ЯНГИ КУН, ЯНА БИР ИМКОНИЯТ, ХАЙРЛИ ИСТАК, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ!..

ФАЙЗУ БАРАКОТГА ТЎЛА КУН БЎЛСИН!

t.iss.one/AHNAFUZ
ИСРО ВА МЕЪРОЖГА ИМОН КЕЛТИРИШ
#ақида

237-CАВОЛ:
Исро ва Меърож набавий мўжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Исро" (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
"Меърож" (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва Меърож катта набавий мўжизалардан бири ва унга имон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан ўйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган.
Исро воқеаси Қуръони каримнинг оятлари билан собит бўлган. Қуръони каримда шундай дейилади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا...
яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур...” (Исро сураси 1-оят)
Исро воқеасини инкор қилиш куфр бўлади. Чунки бу қатъий далил (яъни, муҳкам оят)га қарши чиқишдир.
Меърож эса саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган. Лекин уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди, балки у фосиқ, бидъатчи бўлади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида шундай дейдилар: “Меърож хабари ҳақдир. Ким уни рад қилса бидъатчи ва адашган бўлади”. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш