‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
388 subscribers
5.34K photos
1.22K videos
237 files
7.02K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
#ХУШХАБАР:
ЗОМИН ТУМАНИДА “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” КУРСИ ОЧИЛМОҚДА!

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам “Қуръони карим ва тажвид” курслари очилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.

Мана шундай улуғ ишларнинг узвий давоми сифатида 2021 йил 22 октябрь, муборак жума куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси иш бошламоқда.

Очилиш маросимида файзли суҳбатлар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли тадбирга лутфан таклиф этамиз.

Ушбу очилиш жараёни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт бошқармаси, хизмат кўрсатувчи ширкатлар, банклар раҳбарлари ҳамда Маккаи мукаррама амири билан улуғ ибодатларни адо этиш юзасидан муҳим келишувлар амалга оширилади.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР

УМРА РЕЙСЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДАН ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

Бу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг

👉
@UnchaMuncha
#Хушхабар: ✈️ УМРА РЕЙСЛАРИ БИР ҲАФТАДА 16 МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

🤲 Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, яхши натижаларга эришиб келинмоқда.

Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар жорий мавсумнинг аввалида белгиланган режага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.

🔸 Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар айтмоқдалар, Давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар.

🤲 Мана шу шукрона ва дуолар шарофати ила юртимизда хурсандчиликлар бардавом бўлмоқда. Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

#УМРА2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
t.iss.one/AHNAFUZ
#Хушхабар: Муфтий ҳазратлари “Шодмонхўжа” жоме масжидида илк жума намозини адо этиб бердилар

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда.
Айниқса, юртимизда янги масжидларнинг кетма-кет очилаётгани юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

🕌 Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги “Кўкча Оқтепа” масжиди очилишида иштирок этган бўлсалар, бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📢
Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.iss.one/AHNAFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси № 7
#ХУШХАБАР:
📚 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌙 Ойлар султони Рамазонда Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Ихлос – амаллар зийнати” номли китоби нашрдан чиқди.

🕌 Моҳи Раҳмонга муносиб туҳфа сифатида чоп этилган ушбу рисолада Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат, жаннат васфи, ҳар бир амални ихлос ила адо этиш, илму маърифат, фарзанд тарбияси, ота-онани эъзозлаш, устозга эҳтиром, силаи раҳм, Ватан туйғуси каби мавзулар гўзал тарзда баён қилинган.

Шунингдек, мавзуларга оид ибратли ривоятлар ҳамда ҳаётий воқеалар ўқувчига таъсирчан услубда ифодаланган.

▶️ Китобхонларга қулай бўлиши учун чин кўнгилдан қилинган маърифий суҳбатлар ва жума маърузаларининг видео ва электрон шаклларига QR кодлар орқали ҳаволалар берилган.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

🤲 Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ #МУФТИЙ #ДЕЛЕГАЦИЯ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР:
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА “ФАХРИЙ ДОКТОР” ИЛМИЙ УНВОНИ БЕРИЛДИ

Бугун, 4 июнь
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилди.

🔹Илмий кенгаш йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада жуда катта ишлар амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж_2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

▪️Янги таълим йўналиши ва мутахассислик – ТЕОЛОГИЯ

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларида янги таълим йўналиши ва мутахассислиги - "Теология" (Илоҳиёт) бўйича бакалавр ёки магистр мутахассислар тайёрланади.

👉 https://youtu.be/33WfCgVKMts

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҲАЖ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
🕋 КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

🤲 Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида
хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари
қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

🔹 Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022

🔗 t.iss.one/ahnafuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#ЯНГИЛИК
#ХУШХАБАР

ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА

8-9 август кунлари Тошкент ислом институти 2022-2023 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 19 нафар:
1. Содиков Бобир
2. Убайдулаев Улуғбек
3. Абдумавлонов Абдуллох
4. Бойхонов Абдушукур
5. Жумахунов Бахтиёр
6. Иномжонов Сардор
7. Искандаров Шарофиддин
8. Каримбердиев Ғовсиддин
9. Маматқулов Отабек
10. Намозов Ғуфрон
11. Ниғматов Жаҳонгир
12. Парманов Йўлдошжон
13. Рихсибоев Азимжон
14. Самадов Нажмиддин
15. Тошпўлатов Хожиакбар
16. Турғунов Абдулбосит
17. Хошимов Асилхон
18.Ахмадисаев Муродилло
19. Ахмадхўжаев Халилуллохон
ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.
📜kukaldosh.uz/10/08/2022/8803

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuzhttps://
Forwarded from Muslim.uz
#Хушхабар

🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар

▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

📎Манба


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#янгиликлар
#хушхабар

МАРҲУМ ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАМДА КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ МУДИРИ АБДУЛҲАКИМ ҚОРИ МАТҚУЛОВ АКАДЕМИК ИЛМИЙ УНВОНИНИ ОЛДИЛАР


Бугун, 29 сентябрь куни 1 октябръ - “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртида "Устозларга эҳтиром" мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
Ана шу байрам тадбирида марҳум Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқуловга Турон Фанлар академияси академиги илмий унвони топширилди.
Тадбирда Турон Фанлар академияси вице Президенти, техника фанлари доктори, профессор, академик Зафар Искандаров марҳум Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғиллари Шайх Исмоил Муҳаммад Юсуфга ҳамда Абдулҳаким қори Матқуловга Турон Фанлар академияси академиги олтин медали, академик дипломи, гувоҳномаси ҳамда Турон Фанлар академиясининг ўн йиллиги кўкрак нишонини тақдим қилди.

«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM