‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
387 subscribers
5.27K photos
1.2K videos
237 files
6.97K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
#Раддия
#Соф_эътиқод

🗣Буюк муфассирдан бир оят таъвили

Буюк муфассир, имом Ибн Жарир Табарий (224–310 ҳ/839–923 м) Қалам сураси 42-оятини тафсир қилиб шундай дейдилар:

يَقُول تَعَالَى ذِكْره ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ جَمَاعَة مِنْ الصَّحَابَة وَالتَّابِعِينَ مِنْ أَهْل التَّأْوِيل : يَبْدُو عَنْ أَمْر شَدِيد . ذِكْر مَنْ قَالَ ذَلِكَ : حَدَّثَنِي مُحَمَّد بْن عُبَيْد الْمُحَارِبِيّ , قَالَ : ثنا عَبْد اللَّه بْن الْمُبَارَك , عَنْ أُسَامَة بْن زَيْد , عَنْ عِكْرِمَة , عَنِ ابْن عَبَّاس ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ : هُوَ يَوْم حَرْب وَشِدَّة .

Аллоҳ таоло: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» деб марҳамат қилди. Аҳли таъвил бўлган саҳоба ва тобеъийнлардан бир жамоа: "Ўша Куни оғир-шиддатли (яъни, оғир ҳисоб-китоб бўлалиган Кун) воқеъалар содир бўлади", деб айтишган.
Муҳаммад ибн Убайд Муҳарибий (245 ҳ/859 м.й вафот этган), у киши Ибн Муборакдан (181 ҳ/797 м.й. вафот этган), у Усома ибн Зайддан (153ҳ/770 м.й. вафот этган), у Икримадан (104 ҳ/723 м.й. вафот этган), у Ибн Аббосдан (68 ҳ/687 м.й. вафот этган) ривоят қилади: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» оятидаги "Болдир"дан "ҳарб (уруш) ва шиддат (қўрқув)" тушунилади".

📚Имом Табарий, «Жомеул баён фий таъвилил Қуръон» (68:42)

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов

📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Сохта салафий(таймиячи-ваҳҳобий)ларга савол

Ибн Қаййим Жавзия “Мадорижус соликийн” китобида шундай деган:
قال ابن القيم : سمعت شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله يقول : مَن وَاظَب على "يا حي يا قيوم لا إله إلا أنت" كل يوم بَيْن سُنة الفَجر وصلاة الفجر أربعين مَرّة أحْيَا الله بها قَلْبَه

Мен Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим:
“Ким ҳар куни бомдод намозининг суннати билан фарзининг ўртасида қирқ марта “Йаа Ҳайю йаа Қоййуум, Лаа илааҳа иллаа ант” (Эй Тирик ва абадий Тургувчи Зот, Сендан ўзга илоҳ йўқ) дейишда бардавом бўлса, Аллоҳ шу билан унинг қалбини тирилтиради”.
Аслида Ибн Таймиянинг ушбу ихтиро қилган дуосининг биринчи қисми эрталаб субҳда ва кеч кирганда ўқиладиган дуонинг бир қисми:

يا حي يا قيوم برحمتك أستغيث، أصلح لي شأني كله، ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين

“Эй (доимо) тирик ва (доим) қоим бўлган зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, ишларимнинг барчасини ислох эт, мени бир лаҳзага бўлса ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма!”.
Иккинчи қисми эса Анбиё сурасининг 88-оятида келган Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида бўлганларида қилган ушбу дуоларидан олинган:

لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين

“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлдим”. (Анбиё сураси, 88-оят).

“Бидъат - шаръий далилсиз бирор ишни динга киритишдир. Яхши бидъат билан қораланган бидъатнинг фарқи йўқ, балки ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат эса дўзахдадир”. Ушбу гаплар таймиячи-ваҳҳобийлар, ҳозирги сохта салафийлар доимо такрорлайдиган гаплардан биридир.

Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки у зотнинг муҳтарам саҳобаларидан ривоят қилинмаган маълум бир ададда, маълум бир вақтда, маълум бир зикр қилиш ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ундан ташқари бу зикрда бардавом бўлган кишига Ибн Таймия “Аллоҳ таоло қалбини тирилтиради” деб ҳукм бериши қайси далилга асосланади?
Ўз-ўзидан бу ерда савол пайдо бўлади:Таймиячи-ваҳҳобийлар фикрича, бу иш бидъатми? Ёки бидъат фақат Ибн Таймиядан бошқаларга қўлланиладими?

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади.

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавассул қилиш ва ёмғир сўраш

Имом ҳофиз Шайхул ислом Абул Фараж Абдурраҳмон Ибн Жавзий Ҳанбалий ўзларининг “Ал вафо биаҳволил Мустафо” номли китобларида Абу Бакр Мунқрийдан бир ривоятни келтирадилар: “ Абу Бакр Мунқрий айтадилар: “Мен Табарий ва Абу Шайх билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарами шарифларида эканимизда бир ҳолатга тушиб қолган эдик, бизга очлик ўз таъсирини кўрсатди. Бир куни хуфтон вақтида мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабриларини олдида ҳозир бўлиб “Ё Расуллаллоҳ очлик, очлик”, деб айтдим ва қайтдим. Абу Шайх менга:"Ўтир, бизга ё ризқ ё ўлим бўлади", деди. Абу Бакр ўз ҳикояларини давом этиб: “Мен ухлаб қолдим. Икки шеригим эса бир нарсага тикилиб ўтиришганди, ўша пайит бир Алавий (Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳунинг авлодларидан) йигит эшикни тақиллатди. У билан бирга икки ёш йигит бор эди, ҳар бирининг қўлида турли хил таомларга тўла катта сават бор эди....
Улар биз билан бирга ўтириб таомланишди. Биз ортиб қолган таомни олиб кетишади деб ўйлаган эдик, аммо улар таомдан ортганини бизга қолдиришди. Таомланиб бўлгач Алавий йигит: “Эй қовм, сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилганмидиз?! Чунки, мен тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, у зот менга сизларга таом олиб боришга буюрдилар!, деб айтди”.
Мана шу қиссада буюкларимиз Росулуллоҳга истиғоса қилишни яхши ва жоиз иш деб кўришди. Бу қиссани кўплаб уламолар хусусан ҳанбалий уламолар ҳам ўзларининг асарларида нақл қилишган. Ўша уламолар мусулмонларнинг назарида муваҳҳид мусулмонларнинг энг буюклари ҳисобланишади. Аммо, Ибн Таймияга эргашувчи сохта салафийлар назарида бу иш мункар ҳисобланади ва уларнинг наздида бу ширк амалдир. Шундай экан улар юқоридаги қиссадаги ҳодисага нима деб жавоб беришар экан?

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Каъба намоз учун қибла бўлганидек Осмон дуо учун қибла ҳисобланади!

Муфассир, Ҳофиз Имом Қуртубий ўзларининг тафсирларида: "Қўллар дуо учун осмонга кўтарилиши у ваҳий нозил бўлиши, ёмғир ёғиши, муқаддас жой, (гуноҳдан) пок фаришталар маъдани ва у ерга бандаларнинг амаллари кўтариладиган жойдир. Унинг устида Арш ва жаннат бордир. Аллоҳ таоло каъбатуллоҳни дуо ва намоз учун қибла қилгани каби осмонни дуо учун қибла қилди. Аллоҳ таоло маконларни Ўзи уларга муҳтож бўлгани учун яратмади балки У барча нарсадан беҳожат Зотдир. Аллоҳ таоло замон ва макон ятратилишидан олдин ҳам азалдан мавжуддир, У учун на макон ва на замон бордир ва У қандай бўлса шундай мавжуддир," деб ҳужжат келтирадилар.

Имом Қуртубийнинг устозлари Абул Аббос Қуртубий ўзларининг "Муфҳим" номли китобларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини осмонга кўтарганлари ҳақидаги ҳадиси шарифни :"Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишоралари дуо қибласи бўлгани учун осмонга бўлган ёки Аллоҳнинг маънавий олийлигига ишора бўлган. Чунки Аллоҳ таолони бирон бир макон қамраб олмайди ва Уни бирон бир тарафда деб хослаб бўлмайди. Аллоҳ таоло буни Ҳадид сурасининг 4-оятида баён қилади: "Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир"шарҳлаганлар.

© Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия_Аҳмадийларга_СохтаСалафийларга
#Ақидавий_масала

Исо алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қиладилар.

🎤Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

🎬 https://youtu.be/EbuPkWUrjNs

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия_СохтаСалафийларга

Сохта салафий (ваҳҳобийларни) ўзларининг услублари билан саволга тутиш

Сохта салафий(яъни ваҳҳобийлар)нинг яхши кўриб ишлатадиган бир иборалари бор, у ҳам бўлса бирор амал ҳақида "Бу тоатми ёки маъсиятми!?" деган саволларидир. Биз уларнинг ушбу севимли ибораларини ўзларига қарши ишлатамиз, кўрамиз уларнинг ўзлари бунга жавоб топа олармикинлар!? Аслида бунга жавоблари йўқлиги аниқ!
Ўша сохта салафийлар Мавлиди шарифни нишонлаш ҳақида"бу амал тоатми ёки маъсиятми?" деб савол берсалар, сиз уларга қарата ўзларининг услублари билан савол беринг!
Улар бу услубни қўллаб кўтариб юрган олти савол бор.
Сиз улардан :
1) Тавҳидни улуҳият ва рубубиятга бўлиш тоатми ёки маъсиятми!?
2) Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларидан ажраган дейиш тоатми ёки маъсиятми!?
3) Аллоҳ таоло Ўз зоти билан Аршга истиво қилди дейиш тоатми ёки маъсиятми!?
4) Аллоҳ таоло Ўз зоти билан Аршга сиғиб жойлашди дейиш тоатми ёки маъсиятми!?
5) Аллоҳ таоло туннинг охирги учдан бир қисмида Ўз зоти билан биринчи осмонга тушади деб эътиқод қилиш тоатми ёки маъсиятми!?
6) Қуръони карим махлуқ эмас дейиш тоатми ёки маъсиятми!?


Агар бу амаллар маъсият бўлса, сизларнинг бундай эътиқодда бўлишингиз дуруст эмас. Агар тоат бўлса, "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда билганмилар ёки йўқми?" деган яна бир савол туғилади.
Агар сиз билмаганлар десангиз, унда сиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни (Аллоҳ асрасин!) жаҳолатда айблаган бўласиз!
Агарда билган бўлсалар, у ҳолда "Нега бу гапларни бизга етказганмилар?" деган савол пайдо бўлади. Агар етказмаганлар десангиз, бу очиқчасига у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни илм яширганликда айблаш бўлади! Агар етказган бўлсалар қани ўша далиллар!?

Арабчадан Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#ОЯТ_ТАФСИРИ

“У (Аллоҳ) энг юксак ва буюкдир.” Бақара сураси 255-ояти
Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Жомеъу ли Аҳкамил Қуръан” деб танилган “Тафсирул Қуртубий”да “У (Аллоҳ) энг юксак ва буюкдир.” оятини тафсир қилиб: “Бундан қадри ва мартабаси юксак экани ирода қилинади, макони баландлиги эмас чунки Аллоҳ таоло жой эгаллашдан пок Зотдир. ”

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Шафоатдан бенасиб бўлиб қолманг!

(Сохта салафийларга кўр-кўрона эргашаётганларга хитоб)

Эй умра ибодатига сафарга чиқиб, икки муқаддас ерларда бўла туриб, Парвардигори оламнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳамда у зотнинг икки халифасини имкони бўла туриб зиёрат қилмаган киши, эй ғофил, билгинки, сенинг бу ишинг аслида ўша буюк зотлар сенинг зиёратингни хоҳламаганлари белгисидир!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларини зиёрат қилувчилар учун энг буюк шараф бу - у зот ‎соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг овозини бевосита эшитиб, саломларига алик олишларидир.

Шундай экан, шу хабарни эшитиб ва била туриб у зот ‎соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилишни хоҳламайдиган ва эринадиган киши ким бўлади!?

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ‎соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким менинг қабримни зиёрат қилса, шафоатим унга вожиб бўлади"
(Имом Байхақий, «Шуъабул Имон», 4159 бет)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман», дедилар».
Бошқа ривоятда:«Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади», дейилган.
Қози Иёз «Шифо»да ривоят қилган.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг тасбеҳлари



روى الإمام أحمد عن عكرمة قال: قال أبو هريرة: إني لأستغفر الله عز وجل وأتوب إليه كل يوم اثنتي عشرة ألف مرة، وذلك بقدر ذنبه.

وروى عبد الله بن أحمد عن أبي هريرة أنه كان له خيط فيه اثنا عشر ألف عقدة يسبح به قبل أن ينام.

وفي رواية ألفا عقدة فلا ينام حتى يسبح به وهو الأصح.
البداية والنهاية 8/112

زيد بن الحباب: عن عبد الواحد بن موسى، أخبرنا نعيم بن المحرر بن أبي هريرة، عن جده رضي الله عنه:

أنه كان له خيط، فيه ألفا عقدة، لا ينام حتى يسبح به.
"سير أعلام النبلاء" 2/623

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг икки минг тугуни бўлган иплари (тасбеҳлари) бор эди.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Икрима розияллоҳу анҳу айтадилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу : "Мен Аллоҳ азза ва жаллага ҳар куни 12000 марта истиғфор айтаман ва тавба қиламан ва бу менинг гуноҳларим миқдори эвазига кўра", деганлар.
Абдуллоҳ ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўн икки минг тугуни бўлган иплари (тасбеҳлари) бўлиб, у билан уйқуга кетишдан олдин тасбеҳ айтганликларини ривоят қилади.
Бошқа ривоятда икки минг тугуни бор ип (тасбеҳ)лари борлиги ва у билан тасбеҳ айтмасдан уйқуга кетмаганлари ривоят қилинган, бу энг саҳиҳ ривоят ҳисобланади. (Ал-бидоя ван ниҳоя 8/112)

Зайд ибн Ҳаббоб Абдул Воҳид ибн Мусодан: "Бизга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг набираси Нуъайм ибн Муҳаррар ўзларининг боболаридан ривоят қилдилар: "Бобом Абу Ҳурайранинг икки минг тугуни бўлган иплари (тасбеҳлари) бўлиб, у билан уйқуга кетишдан олдин тасбеҳ айтардилар."
(Сияру аъломин нубало 2/623)

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#Диний_атамалар

Адашган тоифа жиҳод атамасини қандай талқин қилади

Сохта салафий (ваҳҳобийлар) Исломдаги муҳим атамалардан бири бўлган жиҳодни ўзининг ҳақиқий, кенг маъносини қўйиб, ўзларининг тушунчаларига кўра чеклаб талқин қилишади. Улар ушбу атамани асосан жанговар ҳаракатлар қилиш деб тушунадилар. Бу тушунча уларнинг тажовузкорлиги, мутаассиблиги ва ўзларининг қарашларини қабул қилмайдиган диндошларига нисбатан ғазаб-нафратларига асосланади.

Дарҳақиқат, жиҳод Аллоҳ йўлидаги ғайрат демакдир, бунда мўмин инсон ўз нафсини енгадиган ёки жамиятга фойда келтирадиган ҳар қандай ҳаракати билан савобга эга бўлади. Ўз ватанини, оиласини ҳимоя қилиш, ҳатто куч ишлатиш орқали ҳимоя қилиш ҳам жиҳодга тегишли, чунки бу ўзининг шахсий макони ва мулкини ҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Жиҳоднинг асл моҳияти Аллоҳ таолонинг розилигини олиш бўлиб, бунда ҳар бир қадам оқилона босилган бўлади ва салбий оқибатларга олиб келмайди. Ислом динининг эътиборли тарафи шуки, ҳар бир мусулмон фақат фойдали бўлган иш қилишга ҳаракат қилади ва алоҳида шахсга ҳам, жамиятга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган озгина нарсалардан ҳам ўзини сақлайди.

Бугунги кунда интернет орқали сохта салафий (ваҳҳобий)ларга сингдирилган мафкура жиҳодни жангари ҳаракатлар тарзида ифодалайди. Бу мафкура билан Исломга мансуб бўлмаганларни ва кўп ҳолатда уларнинг фикрига қўшилмаган мўмин-мусулмонларни қатл қилишга даъват этилмоқда. Баъзи бир мусулмон мамлакатларида бундай чақириқлар кўплаб мусулмон кишилар ҳалок бўлган террористик ҳаракатлари билан якунланди. Улар Аллоҳнинг номини айтиб, шу билан бу дунёни шаҳид сифатида тарк этамиз, деб ўйлашади. Аммо бу фақатгина ушбу жараёнларга раҳбарлик қилаётганларнинг сиёсий мақсадларини, хоҳиш-истакларини қондириш учун шунчаки маъносиз қурбон қилинган ҳаётдир. Аммо бу қалби кўр жоҳил кимсалар амалга оширган террористик ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган, масжидга ибодат учун келган мўмин-мусулмонларни бемалол дини учун шаҳид бўлган деб айтишимиз мумкин бўлади, чунки улар Яратганнинг ҳузурида ўз зиммаларидаги вазифаларини бажариб, шариатга зид бирор ҳаракат қилмаган эдилар.

Бинобарин, сохта салафий (ваҳҳобий)лар баъзи муҳим диний атамаларнинг маъносини қанчалик чеклашмасин, уларнинг барча фаолияти жамиятда пайдо бўладиган фитна ва нифоқда кўринади ва бу энг аввало мусулмонларга зарар етказади.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

🚨 @ahnafuz –диний-маърифий канал!
☑️ Ижтимоий тармоқларимиз манзиллари
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ

АҲЛИ СУННА ВАЛЖАМОА ВА БУГУНГИ КУНДАГИ АДАШГАН ОҚИМ ЭЪТИҚОДИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Имом Фахриддин Розий роҳимаҳуллоҳ (606-ҳ.й. вафот этган) мужассималарнинг эътиқодини энг яхши билувчи олимлардан бири эди.
Фахриддин Розий қуйидаги гапларни келтирадилар: “Мужассималар Аллоҳ таолони кўришни ўзларининг қуйидаги эътиқодларига кўра жоиз деб билишади:
1. Аллоҳ жисм
2. У бир маконда ўрин олган


Мужассималар: “Агар Аллоҳ жисм бўлмаганида ва У бирон маконда бўлмаса, Уни кўриш у ёқда турсин, Унинг мавжудлиги ҳам мумкин бўлмас эди”, деган эътиқодга иттифоқ қилишган”.
(Арбаъийн фий усулиддийн, 183 бет.)

Шу гапларни тасдиқлаш учун мужассималарнинг ҳозирги авлодлари сохта салафийлар: “Аллоҳдан жиҳатни инкор қилиш Уни мавжуд эмаслигига далил бўлади”, деган гапларини қўшимча қилса бўлади.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ (676-ҳ.й. вафот этган) айтадилар:
“Аллоҳ таолони кўриш дегандан Унга жиҳат исбот қилиш келиб чиқмайди, Аллоҳ бу нарсадан Олий зотдир! Балки мўъминлар улар У(Аллоҳ)ни бирон жиҳатда эмаслигини билганлари каби У(Аллоҳ)ни бирон жиҳат (тараф)да кўришмайди.”
(Саҳиҳи Муслим Шарҳи, 3/16)

✍️Манбалар асосида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ
Ибн Хажар роҳимаҳуллоҳдан сохта салафий (ваҳҳобийларга)
раддия

عن أنس رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه و سلم رأى نخامة في القبلة فشق ذلك عليه حتى رئي في وجهه فقام فحكه بيده فقال : إن أحدكم إذا قام في صلاته فإنه يناجي ربه - أو إن ربه بينه و بين القبلة - فلا يبزقن أحدكم قبل قبلته

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қибла томонда туфук(балғам)ни кўрдилар. Бу нарса у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ёқмади, ҳаттоинки бу нарса юзларида кўринди. Ўрниларидан туриб ўз қўллари билан уни сидириб ташладилар ва: “Биронтангиз намозда турган бўлса, ўз Роббисига муножот қилаётган бўлади (ёки Робби у билан қибланинг орасида бўлади). Биронтангиз ҳаргиз қибла томонга туфламасин, балки чап томонига ёки оёқ остига (туфласин)...”, дедилар.
(Саҳиҳу Бухорий, 405-ҳадис)
Ушбу ҳадисни шарҳлаб Шайхул ислом Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ёзадилар:
و فيه الرد على من زعم أنه على العرش بذاته ، و مهما تُؤوِّل به هذا جاز أن يتأول به ذاك و الله أعلم
“Ушбу ҳадисда “ёки Робби у билан қибланинг орасида бўлади”, деган сўзда “Аллоҳ таоло Ўз зоти билан Арш устидадир” деб эътиқод қилувчиларга раддия бор, сабаби агар сиз ушбу ҳадисни таъвил қилсангиз, (Аллоҳнинг Аршга истиво қилиши ҳақидаги оятни ҳам таъвил қилишингиз жоиз бўлади”. (Фатҳул Борий 1/508 бет)
Бу ҳадисни бундай шарҳлаш орқали Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ зоти билан аршнинг устида эканига далолат қиладиган Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий маънода тушуниш жоиз эмаслигига ишора қиладилар. У киши яна шундай дейдилар: “Агарда сиз бунинг зоҳирий маъносини тушунсангиз, унда бошқа(оят ва ҳадисларни)сини ҳам зоҳиран қабул қилинг, Агар сиз мазкур ҳадисни мажозан таъвил қилсангиз, унда бошқа оятларни ҳам таъвил-тафсир қилинг!”

Ибн Абу Жамра роҳимаҳуллоҳ “Баҳжатун нуфус” (1/185-186 бетлар) асарларида: “...ёки Робби у билан қибланинг орасида бўлади, деган сўзда аҳли тажсим ва ҳулулийларга раддия, уларнинг даъвоси ботил эканига далил бор. Ҳулул ва жой эгаллаш Аллоҳ таоло ҳаққида айтиш мумкин бўлмаган ишдир. Энди фаразан ўша ҳулулий ва мужассималар эътиқод қилганидек, Аллоҳ Аршнинг устида зоти билан жой олганида эди (Аллоҳ таоло бундай нуқсондан Олий зотдир), У қандай қилиб бир вақтнинг ўзида Аршда ва намозхон билан қибла орасида бўлади? Қанчадан қанча намозхон бир вақтнинг ўзида Ер куррасининг турли нуқталарида бир-бирларидан турли хил узоқликда намоз ўқишади. Уларнинг эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло бир нечта экани ва У зот бўлакларга бўлиниши кераклиги келиб чиқади, ваҳоланки, бу нарса ижмоъга кўра мумкин ножоиздир. Шунинг учун ҳадисни шарҳ-таъвил қилишдан бошқа йўл қолмайди. Бу ҳадисни биз қандай таъвил қилсак, бошқа асар-ҳадислар ҳамда оятларни ҳам шундай таъвил қиламиз”.

✍️Манбалар асосида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АҚИДА
#Раддия

ЎЛИКЛАРГА САВОБ ЕТИШИ ҲАҚИДА


Имом Абу Жаъфар Тоҳовий айтади: "Тирикларнинг дуо ва садақаларида вафот қилганларга манфаат бордир".

Тириклар вафот этганларга садақалар ва дуо ила манфаат беришлари мумкиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам бизларни вафот этганлар ҳаққига дуо қилишга буюрмадиларми?!
Агар дуо манфаатли бўлмаса, унда нима учун буюрган эдилар?!

Шунингдек, вафот этганлар ҳаққига садақалар қилишга амр этилган ҳадислар ворид бўлган. Бу эса вафот этганларга тириклар садақалари ва дуоларидан манфаат етмайди дегувчи мўътазилаларга ва уларнинг дуода манфаат борлигини инкор этувчи баъзиларига хилофандир.
(яъни, уларга раддиядир).

Аллоҳ таоло марҳамат этади:

«Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар».

[Ҳашр сураси: 10-оят].

Агар дуо ва истиғфорда вафот этганларга фойда ва нафъ бўлмаса, унда ўтган биродарлари ҳаққига дуо қилувчилар Аллоҳ таолонинг наздида мақтовга не сабабли сазавор бўлишган экан?!

Шунингдек, маййитга ўқилувчи жаноза намози аслида вафот этганлар ҳаққига қилинадиган дуодир. Агар ушбу дуо вафот этганга манфаатли бўлмаса, унда бу намоз вожиблигидан не ҳикмат бор? (жаноза маййит ҳаққига хайр дуодан иборат).

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан ўтганлар ҳаққига садақа қилиш жоизлигига далолат қилувчи ҳадислар ворид бўлган.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ "Муватто" асарида Саъид ибн Амр бобосидан қилган ривоятини келтирган.

Саъд ибн Убода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам билан бирга ғазотлардан бирига чиқди. Онаси вафотини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан "Онам номидан садақа қилсам бўладими?" деб сўради.
У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар.
Саъд: "Фалон, фалон нарсалар онам номидан садақа", деди.

Ушбу ҳадисни имом Байҳақий "Сунан" ида ривоят қилган.

Имом Байҳақий айтади: Бу ҳадисни имом Бухорий "Саҳиҳ" ида Муҳаммад ибн Абдураҳимдан ривоят қилган.

Ибн Абдулбар "Истизкор" да бундай дейди: Умму Саъд ибн Убода қиссаси ҳақидаги ҳадислар мутавотир, муснад ва мурсалдир. "Тамҳид" да уларни кўпини келтирдик. Уламоларнинг барчаси тирикларнинг ўликлар ҳаққига қилган садақалари жоиз ва мустаҳаблигига иттифоқ қилишган. Ушбу ҳадис ва у каби бошқа ҳадислар уламолар наздида қабул ва амал қилиш учун етарлидир.

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг "Шарҳул-кабир алаа ақидатут-Таҳовийя" китоби.

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Кимнинг тутган йўли Қуръон ва Суннатга яқин!?

Бемазҳаб, бидъатчи сохта салафийлар мазҳаббошиларга эргашган аҳли сунна вал жамоа вакилларига қарата: “Сизлар, эй ҳанафийлар, эй шофеъийлар, эй моликийлар ва ҳанбалийлар! “Мазҳабга эргашиш керак” деб бунча мутаассиб бўлмасанглар!?”, дейишади.
Биз уларга қарата: “Ҳа, биз салафи солиҳлар даврида яшаб ўтган улуғ имомларимизга ва улар илмий асосда кўрсатиб берган йўлга эргашамиз, сенчи, сен кимга эргашасан!?”, деймиз.
Табийки, у бечора бемазҳаб: “Биз динни Қуръон ва суннатдан оламиз ва унга амал қиламиз”, деб жавоб беради.
Биз унга шундай жавоб берамиз: “Сен мана шу гапинг билан ёлғончи бўлдинг, сен Қуръон ва Суннатдан тўғридан тўғри ололмайсан, уни сенга шарҳлаб берадиган одамнинг гапини оласан! Ёки сен дарс олаётган устозингнинг исми Қуръон ва Суннатми?! Сен диний билимлардан дарс олаётган устозингнинг исмини айт. Ана шунда рост гапирган бўласан. Сен ўзинг билган ўша Ибн Фалончи, Абу Фалончи, фалоний, фистонийлардан дарс оляпсан. Демак, сен тўғридан тўғри Қуръон ва Суннатдан эмас, ўшалардан динни ўрганмоқдасан.
Сен Қуръондан бир оятни, масалан, “Алиф, Лаам, Мийм (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун ҳидоятдир” оятини ўқиб ёки Имом Бухорийнинг китобларидан бирорта ҳадисни ўқиб туриб “Бу оят ёки ҳадисдан шундай-шундай маъноларни тушундим” дея оласанми?! Албатта, йўқ! Сен ўша фалоний, фистоний устозларинг билан “Тафсир” ёки “Саҳиҳ Бухорий”нинг шарҳларини ўқиганингда устозингдан ўша оят ёки ҳадиснинг устозинг айтган маънони тушуниб, ўшани қабул қиласан.
Демак, бундан келиб чиқадики, сен динингни Қуръон ва суннатдан эмас, ўша устозингдан олаяпсан, Қуръон ва Суннатга эмас, ўша устозингга эргашаяпсан. Аслида, ўша устозинг ҳам Қуръон оятлари ва ҳадисларни шарҳлашга қодир эмас. Бу борада у ҳам ўзидан аввалги устозларига эргашади. Шу тариқа устозларингнинг силсиласи нари борса, икки юз йил аввалги Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга бориб тақалади.
Демак, сенинг эргашаётган йўлинг пайдо бўлганига ҳали 200 йил ҳам бўлмаган. Биз эса санади, силсиласи аниқ воситалар билан Пайғамбаримизга туташадиган мужтаҳид имомларимизга эргашамиз. Ана энди айтчи, Қуръон ва Суннатга биз яқинроқмизми ёки сенми?! Бизнинг йўлимиз ишончлироқми ёки сеникими?!”
.


✍️Манбалар асосида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
Огоҳлик!

Динни номаълум кишилардан ўрганманг!


Аҳли сунна валжамоа (Мотуридий, ашъарий ва ҳанбалийларнинг фозил кишилари) вакиллари: “Биз диний билимларни санади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб етадиган машҳур уламолардан оламиз!”

Сохта салафийлар (ваҳҳобийлар): “Биз диний билимларни салафи солиҳлар даврида яшаган бидъатчи тоифалардан қолган эътиқодларни ўзида мужассам қилиб олган олимлардан, замонамизда яшаётган сохта шайхлардан, террорчилардан, машҳур ютуб ва инстаблогерлардан ҳамда мусташриқлардан оламиз!”

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#Мулоҳаза

Ақли расо киши сохта салафий бўлмайди


Сохта салафий (ваҳҳобий)лар ўзларининг давомчи-шогирдларига мантиқни ўрганишни ва уни қўллашни нима учун ман қилишаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз!?

Бунинг сабаби оддий: ўзининг ақли-фаросати билан ўйламаганларни бошқариш, уларга таъсир ўтказиш ва қўллаш осон.
Шунинг учун хулоса қилиб айтамизки соғлом ақлга эга, ақли расо киши сохта салафий (ваҳҳобий) бўлмайди!"
Энг қизиғи шундаки, агар улардан бирон бир худосиз даҳрий: "Аллоҳ борлигини исботла!", деб айтса.
Улар: "Сен мантиқан ўйлаб кўр, ким оламларни яратган ўзи!?", деб айтишади. Бу ерда табийки уларнинг - "Сизлар тушунмаяпсиз, бу умуман бошқа нарса" - номли иккинчи қоидаси ишлай бошлайди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#Мазҳаббошимиз

Ҳанафий мазҳабининг силсиласи

Имом Лакнавий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билинки, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби асосан Кўфа шаҳрида яшаган саҳобалардан ва улардан сўнг ўша ерда яшаган уламолардан олинган. У (яъни Абу Ҳанифа) кўпроқ Иброҳим Наҳаъийнинг* мазҳабини маҳкам ушлаган ҳамда у кишининг мазҳабига биноан (янги) масалаларга жавоб беришда юқори мақомга эга бўлган”.
(Нофеъул кабир фий шарҳи Жомеъус соғийр, 13-бет)

Ижлий роҳимаҳуллоҳ Кўфа шаҳрида 1500га яқин саҳоба бўлгани ва улардан 70таси Бадр ғазоти иштирокчилари экани ҳақида ёзган. Улар ичида Кўфада илм ва суннати набавийяни тарқатган катта олим саҳобалардан: Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумолар бўлишган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бу олим саҳобалардан ва бошқа саҳобалардан таълим олганлар.

* Иброҳим Наҳаъий (96 ҳ.й. вафот этган) роҳимаҳуллоҳ – тобеъийн, имом, ҳофиз, Ироқнинг фақиҳи, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу мазҳабининг билимдони ва шогирдларининг шогирди бўлган.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Audio
#Раддия
#Соф_эътиқод

Сохта салафийлар ва карромийлар
🔊 Аудиолавҳа

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#Соф_эътиқод

Сохта салафийлар ва карромийлар

Имом Шаҳристоний (548 ҳ.й. вафот этган) ўзларининг “Алмилал ван-ниҳал” номли китобларида: “Карромийлар - Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карромнинг асҳобларидир. Биз уларни сифатия (яъни Аллоҳ таолога оят ва ҳадисларда келган сифатларнинг зоҳирий маъносини нисбат берадиганлар) гуруҳи деб санадик, чунки уларнинг Аллоҳ таоло сифатлари борасидаги эътиқодлари мужассималик ва мушаббиҳалик даражасигача етиб борди. Бу оқимнинг пайдо бўлиш ва уларнинг аҳли суннага нисбат берилиши ҳақидаги гапларни юқорида келтирдик”.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карром очиқчасига “Аллоҳ аршнинг устига қарор топган ва У ўз зоти билан унинг уст тарафида” деб ҳужжат келтирган. Ундан ташқари у Аллоҳга нисбатан “жавҳар” сўзини ишлатган. Абу Абдуллоҳ (Ибн Карром) ўзининг “Қабр азоби” номли китобида “Аллоҳнинг зоти ва “жавҳар” иккиси бир нарса ва Аллоҳ Ўз зоти билан юқори тарафдан аршга тегинади”, деб айтган. Ундан ташқари ибн Карром Аллоҳ таоло ҳаракатланади, ўзгаради ва (юқоридан пастга) тушади, деб эътиқод қилган.
Шу жиҳатдан уларнинг эътиқодлари “Аллоҳни зоти билан осмонда, аршни устида” дейдиган сохта салафийларнинг эътиқодига монанддир.
Аллоҳ барчамизни карромий ва сохта салафийларнинг ботил эътиқодида бўлишдан Ўзи сақласин!

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Раддия
#Соф_эътиқод
🔊 Аудиолавҳа

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА НАЗДИДА ТАБАРРУК ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мисолида

Хатиб Бағдодий ўзларининг “Тариху Бағдод” номли китобларида ва у зотдан бошқалар Алий Ибн Маймундан ривоят қилишади, у зот айтадиларки: “Мен Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гапларини айтаётганимни эшитдим: “Мен Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан табаррук қиламан ва унинг қабрини олдига зиёрат учун бораман. Агар бирон ҳожатим бўлса икки ракаат намоз ўқийман ва ҳар куни у зотнинг қабрига бориб, унинг ҳузурида Аллоҳ таолодан ҳожатимни сўрайман. Мен у ердан ҳали узоқлашмасимдан ҳожатим рўёбга чиқарди.”
Ҳофиз Ибн Асокир “Тариху Димашқ” китобларида Асмаъийдан ривоят қилади, у зот айтадилар мен Амирул мўминийн Маъмунни 214 ҳижрий йилда Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни айтаётганларини кўрдим: “Аллоҳ таоло Муҳаммад Идрис Шофеъийни тақво, илм, фасоҳат, одоб, диёнат ва салоҳият билан хослади. Мен отам Ҳорундан, Аллоҳ таолога Шофеъий билан тавассул қилганларини эшитганман, ваҳоланки у зот ҳаёт бўлганлар.”

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM