Adu.uz | Rasmiy kanali
13.9K subscribers
35.7K photos
3.87K videos
748 files
17.5K links
✔️Veb-sayt:www.adu.uz
✔️Facebook:www.fb.com/andsu.uz
✔️Instagram:www.instagram.com/adu.uzb
✔️Twitter:www.twitter.com/adu_uz
✔️Youtube:www.youtube.com/aduuz

©️ Andijon davlat universiteti matbuot xizmati

Murojaat uchun: @adu_uz_bot
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 авгутсдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Қувонарласи, олий таълим тизимининг 16 нафар вакили, жумладан 14 нафар профессор-ўқитувчи ва икки нафар талаба ҳам юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”

Турсунназаров Йигитали
- Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти профессори

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Турдиева Кавсар Шералиевна
- Тошкент педиатрия-тиббиёт институти ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Шамсутдинов Рустамбек Темирович - Андижон давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори

Алимов Шавкат Арифджанович - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти

Бабаджанова Гульджахан Саттаровна - Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси мудири

Дустмурадов Бекназар - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти миллий қўшиқчилик кафедраси мудири, доцент

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси профессори

Каланов Аслиддин Джураевич - Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доцент

Суюнова Замира Ражабовна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси доценти

Умирзаков Балтоходжа Ерматович - Тошкент давлат техника университети умумий физика кафедраси профессори

“Дўстлик” ордени билан

Аллаев Кахраман Рахимович - Тошкент давлат техника университети электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари кафедраси профессори

Кахаров Эркин Олимович - Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби бўғинидаги хореография коллежи ўқитувчиси

Мухамедова Угулой Низомовна - Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг хореография кафедраси ўқитувчиси

“Шуҳрат” медали билан

Зарипов Бунёдбек Давронбек ўғли - Тошкент Турин политехника университетининг дастурий таъминот йўналиши талабаси

Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли - Тошкент давлат техника университети механика факультети технологик машина ва жиҳозлар кафедраси магистранти

Шамуротова Моҳичеҳра Абдинабиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
👍1
Forwarded from Edu.uz
#Эътироф

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови-2019”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари талқинига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик” сифатида эътироф этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эътироф

Мирзаева Салима Райимжановна "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори Салимахон Мирзаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Устоз 40 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда.

Бугунги кунда профессор Салимахон Мирзаева фольклоршунослик соҳасида том маънода ўз илмий мактабини, ўз йўналишини яратган олималардан саналади. Шу вақтгача устоз 100 дан зиёд илмий-оммабоп мақолалар, 10 та ўқув-услубий қўлланма, 2 та монография чоп эттирган.

Унинг "Ўзбек халқ романтик достонлари поэтикаси", "Ўзбек халқ афсун дуоларининг жанр хусусиятлари ва бадиияти" монографиялари, "Ўзбек реалистик адабиётида фольклор анъаналари", "Мустақил давлатлар ҳамдўст лиги адабиёти", "Истиқлол даври адабиёти", "Навоий ва Бобур" сингари 20 дан зиёд ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган.

Талабаларга таълим бериш билан бир қаторда, олима кўплаб ёш тадқиқотчиларнинг меҳрибон устозидир. Салимахон Мирзаева ўндан ортиқ ёш тадқиқотчиларни олимлик мақомига етиши учун йўл кўрсатиб бормоқда. Ҳозирга қадар 1 нафар фан доктори, 1 нафар фан номзоди, 4 нафар фалсафа доктори С.Мирзаева илмий раҳбарлигида ва маслаҳатчилигида илмий даражаларга эришдилар ва яна бир қанчаси ҳимоя қилиш арафасида.

40 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Салимахон Мирзаева таълим тизимида баркамол авлодни тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Салоҳиятли, бағри кенг, саҳий ва хушмуомала олиманинг шахсий ҳаётида мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, илмий соҳада эса янада сермаҳсуллик тилаб қоламиз.

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Содиқова Мўтабархон Шукуровна "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети юрист-консулти, МҒМАҲТ кафедраси катта ўқитувчиси Мўтабархон Содиқова Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Мўтабархон Содиқова узоқ йиллардан буён университетда талабаларга Ҳуқуқшунослик, Фуқаролик ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ ва бошқа ҳуқуқ соҳалари бўйича таълим бериб келмоқда. Ўз вақтида университетнинг Ҳуқуқшунослик факультетида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда унинг шогирдлари вилоятимиз ва республикамизнинг ҳуқуқ-тартибот идораларида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, Мўтабархон Содиқова университетнинг юрист-консулти вазифасида ҳам меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Устозни ушбу муносиб эътироф билан табриклаймиз ҳамда келгуси илмий-педагогик фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Хусусан, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими, махсус сиртқи таълим шакли 3-курс талабаси Ўктамова Сайёрахон ҳамда мактабгача таълим йўналиши 2021 йил битирувчи талабаси Назирова Мухаррамхон кўкрак нишони билан такдирланди.

Талабаларимизни ушбу юксак мукофот билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларида омад тилаймиз.

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Аъзамжон Шермухамадович Хамрақулов "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, филология фанлари номзоди, доцент Аъзамжон Ҳамрақулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Аъзамжон Ҳамрақулов 10 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда.

У 2013-2016 йилларда кафедра мудири сифатида наъмунали меҳнат фаолияти сабаб, 2016 йилда университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига тайинланди.

А.Ш.Ҳамрақулов маънавий ва маърифий соҳаларда нафақат университет, балки вилоят ва Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилотчиларидан бири сифатида астойдил меҳнат қилмоқда.

А.Ҳамрақулов адабиётшунос олим сифатида талабаларга ўзининг билим ва кўникмаларини бериб келмоқда. Жумладан, адабиётшунослик соҳасига кириб келаётган муҳим янгиликлардан хабардор этиши, адабиёт илмининг жаҳон миқёсидаги ўрни нақадар баланд эканлигини тушунтириб келмоқда. Ёш олим талабаларга Жаҳон адабиёти фанидан дарс бериб, иқтидорли талабаларни илмга йўналтиришда ҳам беқиёс.

Аъзамжон Ҳамрақулов ҳозирга қадар 2 та монография, 30 дан ортиқ илмий мақолалар, 100 дан ортиқ тезис ва маънавий-маърифий мақолалар эълон қилди.

Ушбу эътироф билан Аъзамжон Ҳамрақуловни самимий муборакбод этамиз! Илмий зафарлар, оилавий бахт-саодат ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Куронов Дилмурод Хайдаралиевич "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори Дилмурод Куронов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Олим 35 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Дилмурод Куронов 100 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 та дарслик, 3 та монография, 3 та қўлланма, 1 та луғат муаллифи. Республика матбуотида ўзбек адабиётшунослиги масалаларига бағишланган 80 дан зиёд илмий мақолалар чоп этган.

Унинг умумий таҳрири ва ҳаммуаллифлигида чоп этилган "Адабиётшунослик луғати" адабиётшунослик соҳасида асосий луғат сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Олим Абдулҳамид Чўлпоннинг 3 жилдлик асарлари тўпламининг 2-жилдини нашрга тайёрлаган, 4 жилдлик Чўлпон асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш бўйича гуруҳга раҳбарлик қилган.

Д.Куронов саъй-ҳаракатлари билан 2018 йилдан бошлаб “Андижон ижодкорлари меросидан” номли серияда унинг умумий таҳрири остида сериянинг бешта китоби чоп этилган. Олимнинг 2010–2019 йилларда “Адабий жараёнда “Мом синдроми”, “Мутолаа ва идрок машқлари”, “Завқимдан бир шингил”, “Талқин имконлари”, “Адабий ўйлар”, “Назарий қайдлар”, “Adabiyot va b. haqida” номли китоблари чоп этилган.

Дилмурод Куронов таржима билан ҳам шуғулланиб, “Ғарб адабий- танқидий тафаккури тарихи очерклари” қўлланма-хрестоматиясида 15 га яқин олимларнинг асарлари унинг таржимасида берилган.

Д.Куронов раҳбарлигида 1 нафар фан номзоди, 4 нафар фалсафа доктори ва 2 нафар фан доктори тайёрланган.

Дилмурод Куронов 2009 йили “Илмий хабарнома – Научный вестник” журналини даврий нашр сифатида ташкил қилган ва 10 йилдан ортиқ вақт давомида журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети профессори, биология фанлари доктори Анваржон Зайнабиддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Эндигина 36 ёшни қаршилаган олимнинг ютуқлари бир талай. У 11 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Анваржон Зайнабиддинов 100 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар, шу жумладан, 3 та дарслик, 1 та монография, 4 та ўқув ва услубий қўлланма муаллифи. Унинг муаллифлигида чоп этилган "Биофизика", "Жисмоний машқлар физиологияси", "Валеология" дарсликлари республика олий таълим муассасаларида асосий дарслик сифатида ўқитиб келинмоқда.

Ёш олим 2016 йилда фан доктори илмий даражасини, 2021 йилда профессор илмий унвонини олган. Ёш бўлишига қарамай, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишида ҳам илғор бўлиб, унинг илмий раҳбарлигида 3 та фалсафа доктори диссертацияси ҳимоя қилинган. Ҳозирда унинг раҳбарлигида иккита мустаққил тадқиқотчи ва учта докторант, бир қанча магистрлар илмий фаолиятини олиб бормоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати Анваржон Зайнабиддинов Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.В.76.01 рақамли илмий кенгаш раиси, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти илмий даражалар берувчи DSc.03./30.12.2019.В.01.13 рақамли илмий кенгаш қошидаги 03.00.02-биофизика ва радиобиология ва 03.00.08-одам ва ҳайвонлар физиологияси ихтисосликлари бўйича илмий семинарлар аъзоси.

Унинг ташаббуси билан Одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси қошида “Эксприментал иннвацион тадқиқотлар” лабораторияси ташкил қилиниб, ёш профессор ўқитувчилар ва докторантлар самарали фаолият юритиб келмоқда.

Унинг асосий илмий йўналиши – ҳужайра биофизикаси, кардиомиоцит ион каналларига маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмларини ўрганишдан иборат. Ёш олим ўсимликлардан ажратиб олинган дитерпен қатори алкалоидларнинг юрак касалликларини даволаш ва олдини олишда янги, самарали антиаритмик таъсирга эга доривор моддаларни излаш устида илмий изланишлар олиб бормоқда. У эришган илмий натижалар амалиётда, жумладан, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида самарали қўлланилиши мумкин.

Анваржон Эркинжоновични ушбу муносиб эътироф билан қутлаймиз ҳамда келгусида бундан улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Алиев Райимжон Усмонович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети профессори, техника фанлари доктори Райимжон Алиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Олим 42 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Райимжон Алиев 350 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 4 та монография (шу жумладан 2 та монография хорижда: Германия, 2014 ва Латвия, 2018), 3 та қўлланма, 35 дан зиёд ихтиро ва патентлар, 100 дан зиёд илмий мақолаларини хорижий журналларда чоп этган.

Олимнинг илмий раҳбарлигида 1 нафар фан доктори, 4 нафар фан номзоди ёки фалсафа докторлари тайёрланган. ЎзР ФА “Физика-Қуёш” ИИЧБ Физика-техника институти, Тошкент давлат техника университети, ЎзМУ қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника институти ҳамда АДУ ҳузуридаги “Яримўтказгичлар физикаси” бўйича ихтисослашган кенгашларда аъзо сифатида фаолият юритган.

Германия, Франция, Италия, Болгария, Швеция, АҚШ, Хитой, Россия ва Жанубий Кореядаги ҳамкор университетларда тажриба алмашиш сафарларида бўлиб, улар билан АДУ ўртасида илмий ва ўқув алоқаларини шакллантирган. 2016 йилдан буён Европа иттифоқининг “Эрасмус+” ва 2019 йилдан “Жаҳон банки”нинг академик инновация дастурлари доирасида хорижий грант лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори.

Университетда “Қайта тикланувчи энергия манбалари” соҳасида замонавий жиҳозларга эга бўлган илмий лаборатория ташкил этган, хорижий ҳамкорлик асосида мазкур соҳа бўйича магистратура ва докторантура очилишига эришган.

2018 йилдан халқаро рақамли технологик моделлаштириш “EUROPRACTICE: Synopsys” on-line тизимини расмий лицензия асосида Ўзбекистонда биринчи марта АДУда жорий этишга эришган.

Райимжон Усмоновични муносиб эътироф билан муборакбод этамиз ҳамда илмий-педагогик фаолиятида улкан зафарлар, оилавий бахт тилаймиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети Педагогика институти директори, тарих фанлари доктори Бахтиёржон Расулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Олим 30 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Бахтиёржон Расулов 80 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 3 томлик (Ўрта Осиё қишлоқлари тарихига оид) ҳужжат ва материаллар тўплами муаллифи.

Ҳозирда 1 та фан докторлик ва 4 та фалсафа докторлик диссертацияси бўйича тадқиқот олиб бораётган ёш олимларга илмий раҳбарлик қилмоқда.

У 2011-2015 йилларда Тарих факультети декани, 2015-2021 йилларда университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимларида самарали меҳнат қилди.

У проректор сифатида фаолият олиб борган йилларда университетнинг илмий-инновацион соҳадаги ютуқлари катта бўлди. Хусусан, сўнгги 3 йилда университетнинг илмий салоҳияти 3%га ортиб, 30.1 фоизга етди. Унинг проректорлик даврида 152 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди ҳамда доцент ва профессор илмий унвонлари олинди. 2020 йилнинг ўзида 4 нафар таянч докторант ва 2 нафар мустақил изланувчининг муддатидан аввал фалсафа докторлиги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2018-2020 йилларда давлат илмий-техникавий дастурлар орқали маблағлар ва халқаро грантларни жалб этиш аввалги йилларга нисбатан 3 баробар оширишга эришилди.

Б.Расулов ташаббуси билан университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларга яратилган шароит ва ўтказилган семинарлар натижасида илмий мақолалар чоп этиш даражаси ортди. Чунончи, 2020 йилда хорижий илмий журналларда 624 та мақола эълон қилинди, жумладан 84 та мақола халқаро Scopus, Web of Science илмий журналларида, 543 та республика илмий журналларида, (бу кўрсаткичлар 2019 йилга нисбатан Scopus, Web of Science базасида 1,6 баробарга, 2018 йилга нисбатан 4,1 баробарга ошган.

Б.М.Расуловнинг бевосита раҳбарлигида 6 нафар талаба Улуғбек номидаги, 2 нафар талаба Ислом Каримов номидаги Ўзбекистон Республикаси номдор стипендиантлари бўлди.

Бахтиёржон Расулов 2021 йилда Андижон давлат университети Педагогика институти директори лавозимига тайинланди ва янги институтни оёққа қўйишда тинмай меҳнат қилмоқда.

Бахтиёр Маҳмуджоновични ушбу муносиб эътироф билан қутлаймиз ҳамда келгусида ташкилий-бошқарув, илмий-педагогик йўналишларида бирдек зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Адыгёзалова Лейла Норусовна "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди


Андижон давлат университети ўқув-услубий бошқарма методисти Лейла Адыгёзалова Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

У 41 йилдан буён университет ўқув бўлимида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Хусусан, 1980-1990 йилларда Андижон давлат педагогика институти ўқув бўлими бошлиғи, 1990-1995 йилларда университет режа-молия бўлими бошлиғи, ҳозирга қадар эса университет ўқув бўлими методисти лавозимида тинмай меҳнат қилиб келмоқда. Устоз узоқ йиллар ўқув бўлимида ишлаб, университетдаги ўқув-услубий жараёнларда катта тажриба орттирди. Кўплаб ходимларга ўз тажрибасини ўргатиб, бошқарма фаолиятини самарали ташкил этишда ўз хиссасини қўшиб келмоқда.

Лейла Норусовнани ушбу ютуқ билан табриклаймиз ҳамда соғлик-саломатлик тилаймиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Халимова Машрабой Вахидовна "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети доценти, психология фанлари номзоди Машрабой Халимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

У 25 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Машрабой Халимова 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 та ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма, қатор илмий мақола ва тезислар муаллифи.

2009 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган олима, 2010-2020 йилларда Психология кафедрасини бошқарди. Унинг даврида кафедра ҳар томонлама ривожланди, Педагогика ва психология таълим йўналишида кадрлар тайёрлашда самарали меҳнат қилиш баробарида, "Амалий психология" таълим йўналиши очилишида бош-қош бўлди.

У амалиётчи психолог сифатида вилоятимиз аҳолисига хизмат кўрсатувчи университет қошидаги Психологик хизмат маркази ташкил қилган ва унга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Машрабой Ваҳидовнани ушбу ютуқ билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Мамажонов Улуғбек Ибрагимович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди


Андижон давлат университети техника эксплуатация бўлими бошлиғи Улуғбек Мамажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Улуғбек Мамажонов 2001 йилдан бошлаб университетда меҳнат фаолиятини бошлаган. У турли йилларда бино техник ходими, бино бошқарувчиси, 2011 йилдан университет техника эксплуатация бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўзининг меҳнатсеварлиги, жонкуярлиги ва ташкилотчилиги билан жамоада эътибор қозонган.

Улуғбек Ибрагимовични ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз ҳамда оилавий бахт, соғлик-саломатлик тилаймиз!

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

Шамсутдинов Рустамбек Темирович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди

Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустамбек Шамсутдинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.
Рустамбек Шамсутдинов деярли 60 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.

Республикамиз ва хорижда кўзга кўринган тарихчи олим, совет даврининг юритган қатағон сиёсати ва унинг аянчли оқибатларини ўрганган энг йирик тадқиқотчи.

Олим бугунги кунда Андижон давлат университети профессори, университет тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори, “Водийнома” илмий журнали бош муҳаррири, “Мерос” илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фонди раҳбари сифатида самарали меҳнат олиб бормоқда. Шунингдек, у ҳозирги кунда Андижон давлат университети ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD31.01.2019.Tar.60.01. рақамли Илмий кенгаш раиси.

Шимолий Каролина (АҚШ), Кембриж (Буюк Британия) халқаро биографик маркази аъзоси, Кембриж биографик маркази томонидан “Зафар қучган олим” сифатида медаль билан тақдирланган. Дунёнинг “Зафарли 500 киши” китобига киритилган.

Олим сифатида ўзбек, рус, қирғиз, инглиз, француз, немис, араб, ҳинд, урду тилларида эълон қилинган 500 га яқин илмий ҳамда илмий-методик асарлар муаллифи, шундан, 25 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалари, 30 га яқин монографик тадқиқотлари, 20 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблари, 400 га яқин илмий мақолалари, 500 га яқин газета мақолалари чоп этилган.

Олий таълим муассасалари талабалари учун “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи. Иккинчи китоб”, "Ватан тарихи" (уч томли), Ўзбекистон тарихи (номутахассис йўналиш талабалари учун) каби 20 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалари мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида асосий дарслик сифатида
қўлланилиб келинмоқда.

У Оксфорд, Москва, Анқара, Боку, Таллин, Юрмала, Львов, Полтава, Олма-ота, Бишкек, Душанбе ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган халқаро илмий анжуманларда чиқиш қилган. Дунёнинг 5 та қитъасидаги 50 дан ортиқ мамлакатларга илмий сафарлар уюштирган.

Олимнинг илмий тадқиқот йўналиши жуда кенг ва кўп тармоқли. Хусусан, Р.Шамсутдинов Россия империясига қарши озодлик кураши, жадидчилик, истиқлолчилик ҳаракати, коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун, советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари, Ўзбекистон халқларининг ғалабага қўшган ҳиссаси каби тарихнинг долзарб масалалар билан шуғулланади. Профессор Р.Шамсутдинов илмий раҳбарлиги ва маслахатчилигида 10 нафар фан номзоди ва 2 нафар фан доктори диссертациялари ҳимоя қилинган. Ҳозирги кунда олим 10 га яқин тадқиқотчиларга илмий раҳбар сифатида ўз маслаҳатларини бериб бормоқда.

Рустамбек Темирович Шамсутдиновни ушбу эътироф билан қутлаб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш каби захматли ишида зафарлар тилаймиз.

Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф #АДУ_Жаҳонбанки

Ўзбекистон: Олий таълимга оқилона инвестицияларни жалб этиш орқали иқтисодий ўзгаришларга эришиш

Жаҳон банкининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Олий таълимни модернизация қилиш” лойиҳаси Ўзбекистонда олий таълим тизимининг сифатини яхшилаш ва унинг меҳнат бозорига мувофиқлик даражасини оширишга қаратилган.

Лойиҳа доирасидаги асосий ташаббуслардан бири рақобат асосида танлаб олинган олий таълим муассасалари томонидан илгари суриладиган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун Академик инновациялар фондининг (АИФ) ташкил этилиши бўлди.

АИФ томонидан 2019 йилда 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги дастлабки лойиҳалар ОТМнинг иккита стратегик йўналишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун танлаб олинди ва молиялаштирилди.

Булар:
1. Олий ўқув юртлари ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш;
2. Олий ўқув юртларида ўқитиш ва ўрганиш амалиётини яхшилаш.

...АИФ грантлари халқаро ҳамкорлик ва замонавий таълим бериш технологияларига асосланган янги ўқув дастурларини ишлаб чиқишни рағбатлантирди. Масалан, Андижон давлат университети томонидан амалга оширилган қайта тикланувчи энергетика лойиҳаси маҳаллий ҳамда Германия, Хитой ва Россиядан халқаро тадқиқот ва бизнес ҳамкорларини жалб этди.

Ушбу лойиха Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси”га хам мувофиқ. АИФ томонидан молиялаштириш ҳисобига университетда яримўтказгичли фотоэлектрик энергия илмий-тадқиқот лабораторияси ва қайта тикланувчан энергия бўйича илғор илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди – бундай марказ Ўзбекистонда илк бор тузилди. Бу саъй-ҳаракатлар қайта тикланувчан энергия бўйича янги магистрлик ва докторлик дастурларини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш билан тўлдирилди. Электр энергиясининг 85 фоизини иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқараётган Ўзбекистон, 2030 йилга бориб 5 гигаваттгача бўлган қуёш энергиясини ишлаб чиқариш мақсадида, яқинда 100 мегаватт қувватга эга биринчи хусусий фотоэлектр станциясини ишга туширди.

Batafsil 👉 https://cutt.ly/cRG1olN

На русском

In English

Диего Амбас, Нодира Мелибоева, Ивонна Боровик
Forwarded from Edu.uz
#танлов
#эътироф

Энг яхши эссе муаллифлари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, 15 та номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Шундан сўнг энг ҳаяжонли дақиқалар бошланиб, танлов ғолиблари эътироф этилди.

💐 Ғолибларга Президент совғаси — ноутбук билан бир қаторда 1-ўрин 30 млн сўм, 2-ўрин (2 нафар) соҳибалари 20 млн сўм, 3-ўрин (2 нафар) соҳибалари 10 млн сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍10😁1🤩1
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимига бағишланган видеоролик.

🎥 Касаба уюшмалари федерациясида бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимини 👉 HD форматда кўришингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍4
#эътироф

Андижон илм чорбоғида яна бир қуёш порлади. Баҳодир Раҳмон докторлик илмий ишини шарафли ҳимоя қилди.

Аслидаку У аллақачон шу мақомга эга эди. Бошқа адабиётшунослардан ягона фарқи шундаки, адабий танқидий эсселари, манзумалари, бадиаларини худди бадиий асар ўқигандай мазза қилиб мутоала қиласиз. Қаҳҳорона ифодалаганда қази шимигандай роҳатланасиз. Қази чайнаганда танангиз яйраса, олимнинг асарлари билан ўртоқлашиш жараёнида руҳингиз, сийратингиз, тафаккурингиз баҳра олади.

Хуллас бу мавзуда гап кўп, аммо, ҳазир ўтлаб кетишнинг мавриди эмас. Мен бир маҳаллий ёзувчи сифатида Баҳодир Раҳмонни чин дилдан қутлайман. Дейдиларки, олим бўлиш осон... Йўқ, асло ундай эмас. Агар одам бўлиш қийин бўлганида ҳамма ҳам олимлик рутбасига эришар эди. Афсуски, ундай эмас. Олимлар жамиятнинг маёғи, истиқболнинг чироғи, ҳаётнинг қаймоғи. Илм олами янада қаймоқлашгани билан Олимимизни, унинг мухлисларини ва албатта илмий жамоатчиликни чин дилдан муборакбод этаман.

Қани "маънавий зиёфат"га қаранглар...

Абдумутал Абдуллаев -
ёзувчи, журналист, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили
👍19